Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Ўзбекистонда аҳоли жойлашувининг ўзига хос хусусиятлари



Download 3,44 Mb.
bet7/51
Sana24.02.2022
Hajmi3,44 Mb.
#191896
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51
Bog'liq
Шаҳар қурилиш асослари маъруза (1)

Ўзбекистонда аҳоли жойлашувининг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё регионининг марказида жойлашган бўлиб, қўшни мустақил давлат ўртасида боғловчи халқа вазифасини бажаради.
Унинг иқтисодий-географик ҳолати Буюк Ипак йўлининг аналоги бўлган Евроосиё иқтисодий илмий ва маданий кўпригини қуришда ва республикамизни давлатлараро товарлар алмашлаш ва транзити, капитал тўплаш ва халқаро иқтисодиётга интеграцияланувчи, бир қатор йирик транснационал инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда ўзига хос регионал марказга айланишида катта имкониятларни очиб беради.
Мустақил Республика ривожланишининг янги шароитлари туманларни хўжалик ўзлаштиришни тезкор темпда олиб бориш ва уларнинг аҳамиятини темир йўл ва автомобил йўлларининг стратегик муҳим йўналишларини қуриш асосида кучайтириш имконини беради.
Ўзбекистоннинг 70% ҳудудини чўллар ва ярим чўллар, 20% ини тоғлар, 10% га яқинини эса суғориладиган ерлар – воҳалар ташкил ташкил этади. Аҳолининг 90% шу воҳалар ҳудудида яшайди.
Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, аҳоли жойлашуви ривожланиши жараёнида бу ерда интенсив шаҳарсозлик ўзлаштириш қисмлари (воҳалар) шаклланди, уларда аҳоли жойларининг, меҳнат қилиш жойларининг, хизмат кўрсатиш марказларининг ўзаро боғлиқ ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Аҳоли жойларининг маконий интеграцияси жараёнларининг кучайиши натижасида аҳоли жойлашувининг таянч каркаси, ягона ҳудудий-функционал организм – аҳоли жойлашуви тизими шаклланди.
Дунё миқёсида юз бераётган урбанизация жараёнлари Ўзбекистон учун ҳам характерлидир. Қишлоқ хўжалигининг катта меҳнат талаблиги, аҳоли табиий ўсишининг юқори даражаси ва аҳоли миграцион ҳаракатчанлигини камайтирувчи миллий ҳаёт тарзининг бир қатор хусусиятлари туфайли бу жараёнлар секинроқ амалга ошадилар. Энг ривожланган ва урбанизациялашган туманлар республиканинг шарқида (Тошкен вилояти ва Фарғона водийси), камроқ урбанизациялашганлари эса – янги ўзлаштирилган ерларда, хусусан Мирзачўл ва Қарши чўлларида жойлашган. Республикада аҳолининг асосий машғулоти пахта етиштириш ва сув хўжалиги билан, энергетика ва тоғ-кон саноати билан боғлиқ. Ўзбекистон учун хўжалик функциялари ва аҳолининг йирик марказий шаҳарларга тўплангани характерлидир. Шу билан бирга барча шаҳар жойларининг 70% кучсиз шаҳар ташкилий асосга эга бўлган кичик шаҳарлардир. Демографик тадқиқотлар шуни кўрсатадики яқин 20-30 йил ичида Ўзбекистон аҳолисининг 50% дан кўпроғи қишлоқ жойларда ва кичик шаҳарларда яшайди.
Воҳаларда аҳоли жойлашувининг ўзига хос шароитларида илгаритдан ўзаро боғлиқ аҳоли жойлари гуруҳлари шаклланишига қулай асос пайдо бўлган. Бунга табиий-ҳудудий бирлик ва аҳоли жойларининг иқтисодий бирлиги, воҳа ҳудудининг юқори даражада хўжалик ўзлаштирилиши, аҳолининг катта зичлиги ва бир текисда жойлашуви, воҳа доирасида аҳолининг ҳаракатчанлиги ҳам ёрдам беради. Шу билан бирга урбанизациянинг нисбатан паст даражаси ва аҳоли жойлариаро транспорт ва инженерлик инфраструктурасининг паст даражада ривожланганлиги бу ерда ривожланган аҳоли жойлашуви гуруҳлари шаклланиш жараёнини секинлаштиради.
Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ томонидан ишлаб чиқилган “Бош аҳоли жойлашуви тузилмаси” га кўра мавжуд ва пайдо бўлаётган ўзаро боғлиқ аҳоли жойлари гуруҳларини босқичма-босқич бошқариладиган ҳар хил турдаги аҳоли жойлари тизимларига айлантириш дастури кўзда тутилган. Бу моделга кўра республика ҳудудида 1 та йирик, 23 та ўрта ва 9 та кичик аҳоли жойлашуви тизимлари ажратилган. Турли катталикдаги аҳоли жойлашуви тизимларининг мажмуи регионал аҳоли жойлашуви тизимини ташкил этади.
Саноат комплексларининг асосий параметлари туманнинг шаҳарсозлик шароитларига, унинг демографик сиғимига, меҳнат ресурслари балансига, сув истеъмоли ва сув олиб кетиш ҳажмларига, мавжуд электроэнергия, ёқилғи, газ ресурсларига, керакли майдонларнинг мавжудлигига, санитар-ҳимоя қисмлари ўлчамларига мос келиши лозим

Download 3,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish