Биринчи босқичда қишлоқ хўжалигини келажак ривожлантириш материалларини тизимлаштириш ўтказилади. Бунда ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш тузилмалари, ер ресурсларидан фойдаланиш бош тузилмалари каби материаллардан фойдаланилади. Вилоят қишлоқ хўжалиги ривожланиши келажак кўрсаткичлари аниқланади ва ўзаро солиштирилади.
Иккинчи босқичда туманни режалаштириш тузилмаси ва лойиҳасини тузиш жараёнида ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича ечимларни ҳисобга олган ҳолда охирги таклифлар тузилади.
Назорат учун саволлар:
Ривожланишнинг юқори чегараси бўлиб қайси ресурслар хизмат қиладилар?
Саноатни жойлаштиришга қандай омиллар таъсир кўрсатади?
Саноат комплексларини шакллантиришнинг асосий тамойиллари нималардан иборат?
Асосий комплекслар гуруҳларига нималар киради?
Агросаноат комплекси нима?
Агросаноат комплекси нима билан шуғулланади?
Туманни режалаштириш тузилмасида агросаноат комплекси таркибига нимлар киради?
Туманни режалаштириш лойиҳасида агросаноат комплекси таркибига нималар киради?
Туманни режалаштириш тузилмасида “қишлоқ хўжалиги” бўлими таркиби нимадан иборат?
Туманни режалаштириш лойиҳаларида “қишлоқ хўжалиги” бўлимида қандай таклифлар берилади?
3- мавзу: Ўзбекистон шароитида туманни режалаштириш.
Режа:
Туманни режалаштириш вазифалари.
Туманни режалаштиришнинг икки босқичи.
Туманни режалаштириш тузилмаси ва лойихаси.
Туманни режалаштириш лойиҳаларида ҳудудни функционал қисмларга бўлишнинг янада деталлаштирилган процедураси кўзда тутилган, бу қисмлар ва кичик қисмлар сонининг ортишида намоён бўлади. Бу халқ хўжалигининг баъзи тармоқларини жойлаштиришдаги объект ичи фарқлари билан, ҳамда табиий-географик шарт-шароитлар ва халқ хўжалиги ихтисослиги бўйича бир-биридан фарқланувчи объектларга дифференциал ёндошув билан боғлиқ. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш қисми ичида суғориладиган деҳқончилик, чорвачилик, сабзовотчилик ва бошқа кичик қисмларни ажратиш мақсадга мувофиқдир.
Бошқа халқ хўжалиги ихтисослигидаги туманларни ривожлантириш лойиҳасини тузаётганда бир қанча бошқа функционал қисмларни ажратиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, курорт-рекреацион ихтисослигидаги туманларда алоҳида курорт қисмини ажратиш лозим, унинг чегарасида халқ хўжалигининг бошқа тармоқларининг ривожланиши кескин чекланиши, яхшиси бутунлай чиқариб ташланиши лозим.
Туманни режалаштириш тузилмалари босқичида функционал қисмлар чегаралари шартли равишда, маъмурий туманлар, табиий ва маданий ландшафтлар, тарҳий таркибнинг турли элементлари таъсир доирасида берилиши мумкин. Туманни режалаштириш тузилмасида “қишлоқ хўжалиги” бўлимининг мақсади – вилоят қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари замонавий ҳолатига тавсифнома бериш, уларни ривожланишидаги номутаносибликларни аниқлаш ва қишлоқ хўжалигининг бу тармоқлари ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар беришдан иборат.
Бу масалаларни ечиш қишлоқ хўжалик ҳудудларини рационал ташкил этиш учун, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослашганини аниқлаш, қишлоқ хўжалиги қурилиши йирик объектларини жойлаштиришни асослаш ҳамда қишлоқ аҳолисини жойлаштириш учун керакдир. Туманни режалаштириш тузилмасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш кўрсаткичлари вилоят бўйича умумий ва қишлоқ хўжалиги соҳалари, қисмлари учун келтирилади.
Туманни режалаштириш лойиҳасида қишлоқ хўжалигини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш маъмурий туманлар, алоҳида қишлоқ хўжалик корхоналари ва агросаноат корхоналари миқёсида таклифлар берилиши лозим (4-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |