Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet9/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Сувга чидамлилик. Ашёга муттасил ёки вакти-вакти билан сув таъсир этганда, унинг техник хоссалари ўзгармаса, бу ашё сувга чидамлидир.
Агар ашё, табиатан ўзига сувни тезда, осон шимса унигидрофил (намланувчан) ёки сувда шимилмаса – гидрофоб (намланмайдиган) деб аталади. Ашёларни, айниқса майдаланган ҳилларини нам таъсир этмайдиган ҳолатда саклаш керак. Акс ҳолда унинг намланиши натижасида кукун боғловчи моддаларнинг фаоллиги камаяди.
Ашёнинг сувга шимдирилган ёки 100% нам ҳолатидаги мустаҳкамлигининг (Rнам)қуритилган ҳолатидаги мустаҳкамлигига (Rқур) нисбати юмшаш коэффициенти (Kюм) деб аталади, яъни 0-1 оралиғида ўзгаради.Ашёнинг юмшаш коэффициенти 0,8 дан ортиқ бўлса сув ва намга чидамли, ундан кам бўлса чидамсиз деб юритилади.
Музлашга чидамлилик.Ашёни сувга тўйинган ҳолатида музлатиб ва ғовакларидаги музни яна кайта эритганда ( 1-цикл ) унда сезиларли бузилиш аломатлари бўлмаса, яъни мустаҳкамлиги 25% дан, оғирлиги эса 5% дан кўп камаймаса бу ашё музлашга чидамли деб ҳисобланади.
Ашё ғовакларидаги сув ҳарорати пасайиши билан музлайди ва ҳажми 10% гача катталашади, ғоваклар аро деворлар бузулабошлайди ва буюмни мустахкамлиги ва чидамлиги камаяди.Ашёнинг музлашга чидамлилиги махсус музлатгич камераларида аникланади.Музлашга чидамлилик даражасига кўра қурилиш ашёларини куйидаги маркаларга (цикл)бўлиш мумкин: Муз10, Муз15, Муз25, Муз35, Муз300, ва ундан кўп. Яни, Муз300 деганда ашёни 300 марта сувга тўла шимдириб музлатганда унинг мустахкамлиги 25 % дан, оғирлиги эса 5 % дан кўп кам бўлмаганлигини тушунмок керак. Таккослаш учун айрим қурилиш ашёларининг музлашга чидамлилик маркасини келтирамиз: деворбоп қурилиш ашёлари Муз15, Муз35; томбоп ашёлар Муз30, Муз50; юк кўтарадиган конструкциялар, гидротехник иншоотлар, йўл қурилишибоп бетонлари Муз50 дан Муз300 гача ва ҳ.к.
Иссиклик ўтказувчанлик. Ашёнинг бир юзаси (сирти) иссик, иккинчи юзаси совук бўлса, ундан иссик оким ўтабошлайди. Унинг иссикликни ўтказишига караб иссиклик ўтказувчанлик даражаси топилади. Ашёнинг бу хусусияти иссиклик ўтказувчанлик коэффиценти ( ) оркали ифодаланади. Иссиклик ўтказувчанлик коэффициенти ҳароратлар фарки (t1-t2) 10С га, калинлиги 1м, юзаси 1 м2га тенг бўлган намунанинг бир юзасидан иккинчи юзасига 1 соат давомида ўтган иссиклик микдорига тенг.
Ашёнинг иссиклик ўтказувчанлик коэффициенти – λ тажрибахонада аникланади. Иссиклик ўтказувчанлик, аввало ашёнинг тузилишига боғлик. Масалан, органик зич ашёлар (полимерлар ва битумлар) учун λ=0,25-0,35 га, анорганик ашёлар учун эса λ=5,0 Вт/(м∙°С) гача бўлиши мумкин.
Ҳавонинг иссиклик ўтказувчанлик коэффициенти ниҳоятда кам бўлганлиги учун (λ=0,02 Вт/м∙°С), бу кўрсаткич доимо ашёнинг ғоваклилигига боғлик бўлади. Ашё канча серғовак бўлса, унинг зичлиги шунча кам бўлади. Бинобарин, ғоваклар ҳаво билан тўлганда унинг иссиклик ўтказувчанлик коэффициенти камаяди. Қурилиш ашёлари иссиклик ўтказувчанлик коэффициенти куйидаги синфларга бўлинади: А-λ=0,08 гача; Б-λ=0,8-0,12; В-λ=0,12-0,2 ва Г-λ=0,2-0,24. Иссикликни сакловчи конструкциялар ва конструкцияларбоп ашёлар учун λ>0,21 Вт/(м∙°С).
Ташқи деворларни қуришда, томбоп ва қаватлараро плиталарни тайёрлашда, иссиқ қувурларни муҳофаза қилишда ишлатиладиган ашёлар илмий асосда танланса, коммунал хўжалиги соҳасида энг қимматли энергия манбаини тежаган бўламиз. Ашёнинг ғоваклари сувга тўлиши билан унинг иссиклик ўтказувчанлиги ортади. Баъзи қурилиш ашёларининг иссиклик ўтказувчанлик коэффициенти 2.2-жадвалда келтирилган.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish