Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet5/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Изоҳлар. Техник шартларнинг бундай (иккиланган) ҳолати, уларни "Стандартлаштириш тўғрисида" қонуннинг меъёрий ҳужжатлари рўйҳатига киритилмаслигига сабаб бўлди. Техник ҳужжатлар таркибига маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг маълум босқичларда тўғридан-тўғри ишлатиш учун зарур бўлган - лойиҳалаш, тайёрлаш, ишлов бериш ва қўлланилиши учун фойдаланиладиган ҳужжатлар тўплами киради. Лойиҳалаш босқичида конструкторлик ва технологик ҳужжатлар, ишлов бериш ва қўлланиш босқичларида - ишлатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган ҳужжатлардан фойдаланилади. Техник шартлар маҳсулотларнинг қўлланилишига доир ҳужжатлар (кўрсатма, паспорт) билан бирга уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар мажмуига киради.
Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида" қонунига мувофиқ стандартлаштириш қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:
1) стандартларни ихтиёрий қўллаш;
2) маҳсулот ишлаб чиқарадиган ёки хизмат кўрсатадиган томонларнинг манфаатларини ҳисобга олиш, яъни томонларнинг - ишлаб чиқарувчи ва тайёрловчи ёки хизмат кўрсатувчиларнинг манфаатлари мувозанатини стандартларни ишлаб чиқишда максимал эътиборга олиниши;
3) миллий стандартни ишлаб чиқиш учун асос сифатида халқаро стандартдан фойдаланиш, айрим ҳолатлардан ташқари - агар халқаро стандартларнинг талаблари Ўзбекистон Республикасининг иқлим ва географик шароитларига мос келмаса, техник ва технологик хусусиятларга ёки бошқа сабабларга кўра Ўзбекистон Республикасининг белгиланган тартибига кўра уларни қўллаш имконияти йўқ деб ҳисобланмаса, халқаро стандарт ёки унинг алоҳида қоидасини қабул қилишга қарши бўлган ҳолатлар бўлмаса;
4) стандартлаштириш мақсадларига эришиш учун зарур бўладиган кўпроқ миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш ва айланишига, ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга тўсқинлик қилишга йўл қўймаслик;
5) техник регламентларга зид бўлган стандартлар яратилишига йўл қўйилмаслиги;
6) стандартларнинг қўлланилиши учун шарт-шароитлар яратиш;
7) тизимли стандартлаштириш - тизимнинг барча элементларининг мувофиқлиги ва ҳар бир объектни янада мураккаб тизимнинг бир қисми сифатида кўриб чиқиш. Масалан, қадоқланган идиш (бутылка) қутига жойлаштирилади, қути эса контейнерга, контейнер эса транспорт воситасига жойлаштирилади;
8) стандартлаштириш динамикаси ва жадал ривожланиши. Динамиклик стандартларни вақти-вақти билан текшириш, уларга ўзгартириш киритиш ва меъёрий ҳужжатларни бекор қилиш орқали таъминланади. Илгарилаб кетган ривожланиш маҳсулот турига, сифат кўрсаткичларига, синов усулларига ва шу кабиларга истиқболли талабларни киритиш, шунингдек ривожланиш босқичида бошқа мамлакатларнинг халқаро ва илғор стандартларини ҳисобга олган ҳолда таъминланади.
9) стандартлаштиришнинг самарадорлиги - бу иқтисодий ва ижтимоий самарага эришишдан иборат;
10) стандартларни уйғунлаштириш, мослаштирилган стандартларни ишлаб чиқиш ва техник регламентларга зид келадиган стандартларни ишлаб чиқишга йўл қўймаслик;
11) ўзаро боғлиқ объектларни тизимли стандартлаштириш. Тизимли стандартлаштириш тайёр маҳсулотларни ярим тайёр маҳсулотлар, хом ашёлар, шунингдек техник воситалар, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва назорат қилиш усуллари билан боғлашни назарда тутади;
12) стандартлар текширилиши мумкин бўлган стандартлаштириш объектининг асосий хусусиятларига қўйиладиган талабларни белгилаши керак.
Объектив далиллар сифатида мувофиқлик сертификатлари ва назорат органларининг хулосалари қўлланилади.
Aсосан, юқоридаги тамойиллар қабул қилинган халқаро амалиётни акс эттиради ва иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг асосий қонуниятларига мослаштирилади. Ушбу тамойилларнинг ўзига хослиги стандартларни ихтиёрий равишда қўллашдан иборат. Улар янги миллий стандартлаштириш тизимини эски давлат стандартларидан тубдан ажратиб туради.
Ижтимоий-техник ва иқтисодий мақсадларга эришиш учун стандартлаштириш муайян вазифаларни бажаради:
1. Буюртма вазифаси - объектларнинг асоссиз хилма-хиллигини енгиб ўтиш. Бу соддалаштириш ва чеклашга олиб келади.
2. Хавфсизлик (ижтимоий) вазифаси - истеъмолчилари, ишлаб чиқарувчилар ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, табиатни цивилизациянинг технологик таъсиридан ҳимоя қилиш учун инсониятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш. Ушбу вазифани амалга ошириш фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини, давлат ва коммунал мулкни, экологик хавфсизлик даражасини, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда объектларнинг хавфсизлигини оширади.
3.Ресурсларни тежаш вазифаси моддий, энергия, меҳнат ва табиий есурсларнинг чекланганлигидан келиб чиқади ва меъёрий ҳужжатларда маблағ сарфлашда оқилона чекловларни ўрнатишни ўз ичига олади.
4. Коммуникатив вазифа савдо-сотиқдаги тўсиқларни энгиб ўтишга ва илмий-техникавий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
5. Тараққиёт вазифаси ҳаёт сифатининг таркибий қисми бўлиб маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган. Ушбу вазифани амалга ошириш илмий-техник тараққиётнинг мақсадларига эришиш, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг рақобатбардошлигини оширишга имкон беради.
6. Aхборот вазифаси. Стандартлаштириш моддий ишлаб чиқариш, фан- техника ва бошқа соҳаларни меъёрий ҳужжатлар, ўлчовлар стандартлари, намуналар - қимматбаҳо техник ва бошқарув маълумотларини етказиб берувчи сифатида маҳсулот стандартлари билан таъминлайди.
7. Меъёрларни белгилаш вазифаси стандартлаштириш объектига мурожаат қилган ҳолда меъёрлар ва талабларни (қоидалар, параметр қийматлари, бажариш шартлари) белгилашда намоён бўлади.
8. Исботловчи вазифа маълум бир техник регламент билан уйғунлаштирилган стандартларда унинг муҳим талабларини очиб беришида намоён бўлади.
"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида" қонунга мувофиқ мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги асосий вазифалар кўзда тутилган:
- ишлаб чиқарувчилар, маҳсулотларни тайёрловчилар, сотувчилар ва истеъмолчилар (буюртмачилар) ўртасида ўзаро тушунишни таъминлаш;
- истеъмолчи ва давлат манфаатларига мувофиқ маҳсулотлар сифати ва хизматлар номенклатураси талабларини ўрнатиш, шу жумладан унинг атроф-муҳит, ҳаёт ва мулк хавфсизлигини таъминлаш;
- мувофиқлик (конструктив, ахборот, дастурий таъминот ва бошқалар), шунингдек маҳсулотнинг ўзаро алмашиниши талабларини белгилаш;
- маҳсулотлар, унинг элементлари, таркибий қисмлари, ашё ҳамда хом ашё кўрсаткичлари ва хусусиятларини келишиш ва мувофиқлаштириш;
- маҳсулотларнинг стандарт ўлчамларини, асосий дизайнларини, блок-модулли таркибий қисмларини яратиш ва қўллаш асосида унификациялаш;
- метрологик меъёрлар, қоидалар ва талабларни белгилаш;
- маҳсулотларни синаш, таҳлил қилиш, ўлчаш, сертификатлаш ва сифатини баҳолашни меъёрий-техник таъминотини назорат қилиш;
- технологик жараёнларга (шу жумладан кам чиқиндили технологиялардан фойдаланишни таъминлайдиган, ашё, энергия ва меҳнат сарфини камайтириш мақсадида) талабларни белгилаш;
- техник-иқтисодий ахборотларни таснифлаш ҳамда кодлаш тизимларини яратиш ва жорий этиш;
- давлатлараро ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник дастурларини (лойиҳаларини) ва инфратузилма мажмуаларини (транспорт, алоқа, мудофаа, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли хавфсизлиги ва бошқалар) меъёрий таъминлаш;
- истеъмолчиларга маҳсулотларнинг номенклатураси ва асосий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот бериш учун каталоглаштириш тизимини яратиш;
- стандартлаштириш усуллари ва воситалари билан Ўзбекистон қонунчилигини амалга оширишга ёрдам бериш.



Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish