Ранг-баранг қурилиш ашёлари асосида дизайн ва пардозчи қурувчилар ижод этган композициялар қотиб қолган охангларни эслатади
СЎЗ БОШИ
Азиз ўқувчи! Сиз учун битилган ушбу дарслик турли рангдаги махаллий қурилиш ашёлари, саноат ва қишлоқ-хўжалиги чиқиндилари асосида ноёб замонавий пардозбоп қурилиш ашёларига меъморий нуқтаи назардан ёндошиб қўллаш усуллари ёритилган китобдир.
Китоб ўқишга интилиш, мутоола қилаётган мавзу қайси йўналишда бўлмасин у сизнинг рухингизни тўлқинлантириши, ёритилаётган маълумотларни талқин қилишга имкон беради. Масалан, “Пардозбоп қурилиш ашёлари”га доир китобларни ўқир экансиз ундаги жонсиз сўзловчи ахборотлар аввало Сизга кўтаринки рухий қувонч, кайфият берувчи “асар” хотирангизга мухирланиб қолади, сизни янги очилмаган ғоялар томон йўллайди. Бундай нозик хис туйғуларни англаш учун аввало Сизда шу мутахассисликга қизиқиш, истъедод зарур бўлса кейин унга жозиба, безакли нозик чизиқлар тўпламидан яралган композиция учун ранг-баранг қурилиш ашёлари керак бўлади. Жумладан, бетонга ишлатиладиган қум ёки шағал, ёки чақиқ тошларни бирнеча ўнлаб рангларини кўриш мумкин. Масалан, ёғоч ашёларни ҳар жойидан кессангиз турли ранг йўналишларини кўрасиз. Булар ҳаммаси, албатта табиий ранглардир. Бундай хомашёлардан олинган қурилиш буюмлари об-ҳаво ва иқлимнинг барча бузувчанлик таъсирида ҳам ранги ўзгармайдиган чидамли, яъни қуёшнинг юқори ҳарорати, ёмғирнинг чучуқ сувлари ва улар музлаганда ҳам юзаси ялтираб тураверади. Замонавий қурувчининг имкониятлари беқиёс даражада юқори: қурилиш учун мўлжалланган ашёлар ва буюмларнинг минглаб турлари мавжуд.Улар турли мақсадлар учун хизмат қилиши мумкин, бошқача қилиб айтганда, турли хил мақсадларда ишлатилиши мумкин. Масалан: бинолар ваншоотларнинг юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкцияларини барпо этиш учун (конструкцион ашё ва буюмлар), бино ва иншоотларнинг эксплуатацион, эстетик ва махсус хусусиятларини яхшилаш учун (пардозбоп, иссиқлик ва сувдан мухофазаловчи, радиациядан ҳимояловчи ва ҳ.к.) ишлатилади. Режалаштирилаётган қурилиш лойиҳасининг муқобил техник, иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини таъминлашда қандай қурилиш ашёларидан бирини танлаш учун ашёларни келиб чиқиши ва ҳақиқий нархини тассаввур қилиш; биноларнинг чидамлилиги ва хавфсизлигини башорат қилиш учун уларни таркиби, тузилиши ва хоссалари орасидаги боғлиқликни тушуниш керак.
Ушбу дарслик талабаларни қурилиш ашёлари таснифи ва уларнинг асосий хоссалари билан таништиради. У таълим стандартининг асосий қоидалари ва талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Илғор хорижий давлат олимлари яратган ва қурилишда ишлатаётган янги замонавий пардозбоп қурилиш ашёлари хомашёларини иннавцион технологиялар асосида қайта ишлаб, жумладан майдалаб, тўйиб, куйдириб, қориштириб, қолиплаб, зичлаб уларни янги ноёб турларини қўлламоқдалар. Архитектор замонавий ашёларни қўллаб, турар жой каби лойиҳалари яратса, дизайн турли композициялар яратади қурувчи эса замонавий пардозбоп қурилиш ашёларини қўллаб унга чирой беради. Демак, архитектор, дизаёй ва қурувчи мутахассис учун инсон рухини озиқлантирувчи ранглар композицияси билан бойитилган қурилиш ашёларни мукаммал билиши керак. Бино ёки йирик иншоотлар қуришда пардозбоп ашёларини бинони қайси қисмида ишлатишдан олдин ашёнинг мустахкамлигини, рангини ўзгармаслигини, сув ва совуқ муҳитда бўлса чидамлигини, хуллас барча физик, механик хоссаларини ўқувчи билиш керак бўлади. Ушбу ўқув дарсликда бино ва иншоотларни таъмирлаш ва пардоз бериш учун керак бўладиган янги замонавий хали республика қурилиш майдонларида кенг миқъёсда ишлатилмаган ашёларининг ҳиллари, уларнинг хоссалари, хомашёларни қайта ишлаш технологияси ва олинган ашёларни ишлатишга доир маълумотлар на фақат Ўзбекистонда шунингдек, хорижий давлатлардаги иннавацион пқардозбоп қурилиш ашёлари тўғрисида ҳам маълумотлар ёритилган. Авваллари уй-жой қурилишида йиғма темир - бетон конструкциялари ва панелларидан кўп қаватли бинолар куришни хавас қилган бўлсак, энди қуйма бетонли ёки деворбоп меъморий ранг-баранг қурилиш ашёларидан кўп қаватли уйлар, коттежлар қуришга эхтиёж кўпаймокла.
Ушбу дарсликни сўз боши ва пардозбоп қоришма, бетон бобини т.ф.д, профессор Э.У.Қосимов, “Минерал боғловчи моддалар” бобини техника фанлари номзоди, доцент Г.А.Қосимова ёзган.
Ўзбекистонда қурилиш ашёлари фанини ривожланиши, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаши, янги ашёлар яратиш назариясини ўрганишда республиканинг таниқли олимлари М.Ўрозбоев, А.Ашрабов, Л.Ботвина, Э.Қосимов, А.Одилхўжаев, М.Мирахмедов, С.Ходжаев, А.Тўлаганов, У.Жабборов, А.Исматов, Т.Отақўзиев, Б.Ҳасанов, Р.Тешабоев, Н.Самигов, М.Воҳитов ва бошқа кўплаб муҳандис новаторлар ўз хиссаларини қўшган.
Do'stlaringiz bilan baham: |