Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet12/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Оқувчанлик чегараси – берилаётган кучнинг ўзгармаган ҳолатида пайдо бўлган кучланишда ашёларнинг пластик деформацияланиши. Бу ҳолатда у ёпишқоқ суюқликка айланади.
Тиксотропия – ашё тузилишининг (масалан, аралаштирилгандан кейин) ўз-ўзидан тикланиш қобилияти. Тиксотропия коллоид тузилишга эга бўлган ашёларда - бетон, оҳак аралашмалари ва бошқаларда бўлади.
Aдгезия - бир-бирига ўхшаш бўлмаган иккита қаттиқ ёки суюқ жисмлар сиртининг ёпишиши. Бу турли хил фазалар орасидаги молекуляр даражадаги ўзаро таъсир натижасида юзага келади. Aгар молекулалар кимёвий жиҳатдан фаол гуруҳларга қутбга эга бўлса, адгезион боғланиш кучаяди. Адгезия миқдорини, моддаларни ажратиш учун сарфланган куч билан тавсифлаш мумкин. Адгезия кучи минерал ва органик боғловчи моддаларни синаш жараёнларида - елимлаш, пайвандлаш, ёпиштириш, бўёқ ва лак ҳамда полимер қопламаларини сепиш пайтида аниқланади.
Когезия - маълум бир қаттиқ жисм ичида зарралар орасидаги боғланиш кучлари билан тавсифланади. Когезия модданинг агрегат ҳолати, унинг учувчанлиги, эрувчанлиги ва механик хоссалари (мустаҳкамлик, едирувчанлиги ва бошқалар) билан аниқланади.
2.3. Қурилиш ашёларининг механик хоссалари
Маълумки, барча қурилиш ашёлари ва конструкциялари ташки табиий ва сунъий куч таъсирида бўлади. Натижада, ашё ёки буюм танасида эзилиш, буқилиш, ишкаланиш, эгилиш ва сиқилиш кучланишлари ҳосил бўлади.
Қурилиш ашёларининг механик хоссалари шартли равишда деформатив ва мустаҳкамлик хоссаларига ажратилади. Деформатив хоссаларга — кайишкоклик, пластиклик, нисбий деформация ва ҳ.к. киради. Мустаҳкамлик хоссаларига ашёнинг сиқилишдаги, эгилишдаги ва чўзилишдаги мустаҳкамлиги, зарбга ва ишкаланишга каршилиги киради.
Ашёларнинг мустаҳкамлиги. Ашёнинг бузилишга каршилик кўрсатиш хусусияти мустаҳкамлик деб аталади. Ашёларнинг мустаҳкамлиги одатда мустаҳкамлик чегараси –R оркали ифодаланади. Маълумки, барча қурилиш ашёлари ва конструкциялари ташки табиий ва сунъий куч таъсирида бўлади. Натижада, ашё ёки буюм танасида эзилиш, буқилиш, ишкаланиш, эгилиш ва сиқилиш кучланишлари ҳосил бўлади.
Киска муддатда колдик деформациясини ҳосил қилувчи кучлардан кичик бўлган кучлар таъсирида, узоквакт давомида пластиклик деформациясининг ошиб бориши силжиш (ползучесть) дейилади.
Бошланғич деформация ўзгармай колган ҳолда ашё кучланишининг ўз-ўзидан камайиши релаксация деб аталади.
Бунда кучланиш бошланғич деформациянинг табиатини, яъни пластикликдан эластикликка ўз шаклини саклаган ҳолда ўзгартиради. Кучланишнинг йўколиш ҳолати, ашёнинг ички тузилишидаги молекулаларнинг ҳаракати туфайли содир бўлиши мумкин.
Ашёнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасини топиш учун улар гидравлик зичлагичда бузилгунга кадар сиқилади. Уларни синаш схемаси
2.4 - жадвалда ёритилган.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish