Стандартларга кўра қурилиш ашёлари намуналаринисиқилишга синаш схемаси
2.4 - жадвал
|
Эскиз
|
Ҳисоблаш формуласи
|
Ашё турлари
|
Намуналар ўлчами, см
|
Куб
|
|
R=ρ/a2
|
Бетон, қоришма
|
10х10х10
15х15х15
20х20х20
|
Қоришма
|
7,07х7,07х7,07
5х5х5
|
Цилиндр
|
|
R=4ρ/πd2
|
Бетон
|
d=15, h=30
|
Табиий тош
|
d=h=5,7, 10, 15
|
Призма
|
|
R=ρ/a2
|
Бетон
|
a=10,15,20
h=40, 50, 80
|
Ёғоч
|
a=2, h=3
|
Қоришмада боғланган намуна
|
|
R=ρ/S
|
Ғишт
|
a=12,b=12,3
h=14
|
Иккига бўлинган цемент-кум призма
|
|
R=ρ/S
|
Цемент
|
a=4, S=25 cм2
|
Цилиндрда сиқилаётган чакик тош (гравий)
|
|
Dρ=(m1-m2)/m1 100%
|
Бетон учун йирик тўлдиргич
|
d=15,h=15
|
Бетоннинг эгилишга бўлган мустахкамлиги сиқилишига нисбатан
10 баробар (1/5 дан 1/50) кичикдир.
Қурилиш ашёларининг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 0,05 дан 1000 МПа гача бўлиши мумкин (2.5.-жадвал).
Баъзи ашёларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси
2.5 - жадвал
Ашёлар
|
Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси, МПа да
|
Чиғанок тош
|
0,5-5
|
Енгил бетон
|
1,5-15,0
|
Оддий куйдирилган лой ғишт
|
7,5-30,0
|
Силикат ғишт
|
7,5-20,0
|
Оғир бетон
|
10,0-80,0
|
Гранит
|
120,0-250,0
|
Қурилиш пўлати (чўзилишдаги)
|
380,0-450,0
|
Пластмассалар
|
0,4-500,0
|
Ўта мустаҳкам пўлат
|
10000 ва ундан юқори
|
Эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси. Қурилиш ашёларининг мустаҳкамлигини аниклашда, улар эгилишга ҳам синалади. Бунинг учун синалаётган ашёдан кўндаланг кесими квадрат ёки тўғри тўртбурчакли призма намуналар тайёрланади.
Айрим ашёлар тайёр буюм-намуна ҳолатида (ғишт, черепица, томбоп шифер ва ҳ.к.) синалади. Ашёларни эгилишга синаганда намуна икки таянчга кўйилади ва унинг ўртасига куч таъсир эттирилади.
Одатда, қурилиш ашёларидаги бузилиш аломатлари (дарз, ёрик ва ҳ.к.), уларнинг чўзилиш бўлагидан бошланади. (2.6-жадвал)
Баъзи қурилиш ашёларининг чўзилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлиги
2.6-жадвал
Ашёлар
|
Мустаҳкамлик чегараси, кг/см2
|
Чўзилганда
|
Эгилганда
|
Оҳактош
|
0-50
|
0-70
|
Бетон
|
2-70
|
15-80
|
Оддий ғишт
|
15-30
|
8-28
|
Гранит
|
50-80
|
100-140
|
Ёғочтолаларибўйлаб
|
700-1300
|
700-1200
|
Пўлат
|
3500-10000
|
-
|
Зарбга каршилик. Табиий ва сунъий тош ашёлар автомобил йўллари, йўлкалар, пол ва пойдеворларга ишлатилганда, улар зарб кучи таъсирига синаб кўрилади. Табиий тош ашёларни зарбга синаш учун намуна диаметри ва баландлиги 25 мм бўлган цилиндр тўкмок тагига ўрнатилади.Ашёнинг зарбга каршилик кўрсатувчанлиги, намунани бузиш учун сарф этилган иш микдори ёки ҳажм бирлигига (кг/см3) сарфланган солиштирма иш билан ифодаланади.
Каттиклик. Ашёларга ўзидан каттик жисм ботирилгандаги каршилик кўрсатувчанлик хусусияти унинг каттиклиги деб аталади.
Бир жинсли тош ашёларнинг каттиклик даражаси 2.7-жадвалда келтирилган.
Минералларни кимёвий таркиби ва каттиклик кўрсаткичлари
2.7-жадвал
Ашёлар
|
Кимёвий таркиби
|
МООС нинг каттиклик кўрсаткичи
|
Тальк
|
2MgO ×4SiO2 ×H2O
|
1
|
Гипс
|
CaSO4 × 2H2O
|
2
|
Кальцит
|
CaCO3
|
3
|
Эрувчан шпат
|
CaF2
|
4
|
Апатит
|
Ca5(ПO4)3 × FCl
|
5
|
Ортоклаз
|
K(Al × SiO3 ×O8)
|
6
|
Кварц
|
SiO2
|
7
|
Топаз
|
Fl(F×OH) × SiO2
|
8
|
Корунд
|
Fl2O3
|
9
|
Олмос
|
C
|
10
|
Ашёларнинг каттиклиги МООС шкаласи оркали аникланади. Ашёнинг каттиклиги унинг текис юзини юқорида келтирилган минераллардан бири билан тирнаб аникланади.
Ишкаланишга чидамлилиги. Пол, зинапоя, йўл сингари ишкаланиш кучи таъсирида бўлган жойларда ишлатиладиган ашёлар ишкаланишга синаб кўрилади. Бунинг учун куб, плита ёки диаметри 25 мм га тенг бўлган цилиндр (намуна)лар тайёрланади.
Ашёни ишкалаш доирасида 1000 марта айлантирилганда намунанинг 1см2 юзасидан йўқотган оғирлигига ишкаланиш деб аталади.
Нам ва қурук ҳолатдаги деформацияланиш. Баъзи ашёларни (гил, ёғоч ва ҳ.к.) сувга шимдирилса, ҳажми ўзгаради, яъни айрим холларда маълум даражагача шишади. Шишиши ёки ҳажми катталашганда ашёнинг чизикли ҳажм ўлчамлари ўзгаради, аммо қуритилганда у яна ўзининг аввалги ҳолатига кайтади. Қотиш ёки қуриш жараёнида айрим ашёларнинг (ёғоч, бетон ва ҳ.к.) ҳажми кичраяди. Бу хол ашёнинг киришиши деб аталади.
2.4. Қурилиш ашёларини бузмасдан синаш усуллари
Қурилиш ишларида пардозлаш ишлари тамом бўлгандан кейинги даврда унинг хоссалари ўзгаради, айрим холларда вақт ўтиши билан мустахкамлиги зарарли мухит таъсирида ўзгарабошлайди. Бинони пардозланган юзасини ёки темирбетон конструкциялар сифатини текшириш, ҳамда унинг заводларда, полигонларида, қурилиш майдонларида, шунингдек ишлатиш шароитларда хоссаларини назорат қилишда бузмасдан синашнинг замонавий усуллари махсус асбоб ва ускуналарни қўллаб аниқланади.
Қурилиш ашёларини бузмасдан синаш ва текширув ишлари куйидагича ўтказилади: буюмлар ва конструкцияларни сертификациялаш; нуксон ва шикастларини аниклаш; асосий нуксонларга изоҳ бериш; текширув натижаларини баҳолаш.
Бугунги кунда СКБ компаниясида қурилиш буюмлари,конструкциялар ва ашёларнинг сифатини назорат қилишда асбобларнинг ҳарҳил турлари ишлаб чиқарилади. Бундай асбоблар ёрдамида ишлатилаётган конструкцияларнинг ахволи,уларнинг чидамлилик хусусиятлари,шунингдек, сув ва нам тасирида ашёлар ҳолати тўғрисида ахборат олиш мумкин.СКБ корхоналарида ишлаб чиқарилаёттган бундай асбоблар тўғрисида кискача маълумотлар билан танишамиз.
Кичик куч билан зарба бериш оркали мустахкамлигини аниклаш асбоблари.
- МЖМС ГОСТ 22690 №9 ва МЖМС ГОСТ 226 90 зарба берувчи импульс услуби билан бетон ва девор юзаси сувалган қоришма мустахкамлигини тезда аниқлаш учун мослик коэффиценти (МК) аниқланади.
- синаладиган буюмни турига (темирбетон устун, тўсин, ферма ва ҳ.к) кўра синов асбобни танлаш;
- синов натижаларига кўра таққослаш йўли билан бетон маркасини аниқлаш.
- таққослашда аниқланган нуқсонларни таъмирлаш.
Асбоблар юқори унумлилиги билан баҳоланади (соатига 150 та синов ўтказиш). Синов натижаларини аниқлиги асбобни ишлатиш дастури ёритилган синаш услублари бўлиши керак ва дастурлик ускунага алоҳида даражалик хусусиятларини киргазиш мумкинлиги билан таъминланган. Бетон қаттиқлигини аниқлаш учун буюм юзасига 15 та зарба берилади ва склерометрдан келадиган зарба берувчи импульснинг ўлчами электрон блокда ашёнинг қаттиқлиги ёки плстиклик кўрсаткичларини аниқлайди.
Ҳарорат,нам ва жуда паст ҳароратни аниқлаш асбоблари:
ТГЦ – МГ4 ва ТГЦ – МГ4.01 гигромет термометрлар;
ИСП – МГ4 анемаметр ҳамда термометр;
ТЦЗ – МГ4 ва ТЦЗ – МГ4.01 термометрлари;
Вибротест – МГ4 ҳамда Вибротест – МГ4 + тебраниш ўлчамлари.
ПОС-30-МГ4 ва ПОС-50МГ4 Бетонни мустахкамлигини уни бузмасдан аниқлайдиган асбоби (2.1-расм):
Ўлчов хатолиги ±10% дан ошмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |