Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


-БОБ. ПАРДОЗБОП БИТУМ - ПОЛИМЕР ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ



Download 26,09 Mb.
bet33/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

6-БОБ. ПАРДОЗБОП БИТУМ - ПОЛИМЕР ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ


6.1. Битум - полимерли пардозбоп ашё турлари


Полимер билан модификацияланган битум нима?
Полимер билан модификацияланган битум бу асфальтбетонни ишлатилиш кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади. Бунда битум янги технологияларни ишлатишда полимер қўшилиши натижасида юқори эксплуатацион хоссаларини намоён қилади. Асосан бундай полимер қўшилмаларга термопластлар, сополимерлар, каучук ва бошкалар киради. Қўшилмалар қўшилиши натижасида, унинг куйидаги хоссалари яхшиланади:
- эластиклик, барча об-ҳаво шароитларида;
- мўртлиги, факат паст ҳароратларда намоён бўлади;
- битумнинг юмшаш ҳарорати 70°С дан юқори бўлади.
Полимер таркиблар асфальтбетон аралашмаларига қўшилганда унинг емирилиши камаяди, бу ишончли йўл қопламалари олишда иқтисодий жиҳатдан фойдали.
Бундан ташқари ҳар хил полимер билан модификацияланган битумлар асфальтбетон аралашмаининг махсус хоссаларини яхшилайди. Шунингдек, янги технологик жараёнда ишлатиладиган қурилмалар ўзгармайди хамда, юқори сифатли битум боғловчининг таннархи ошмайди. Оғир махсус йўл транспортлари юрадиган йўлларда ишлатиладиган асфальтбетоннинг ёрилишга бўлган мустахкамлиги ошади. Бундай модификацияланган битум асосидаги асфальтбетон аэродромлар қурилишида катта ахамиятга эга.
Полимер асосидаги битумли боғловчи “Рубитрон”нинг афзалликлари:
- “Рубитрон” йўл қопламаси таъмирсиз 12-18 йил ишлатилиши мумкин;
- уларда турли об-ҳаво шароитларида ёриклар ҳосил бўлмайди;
- модификацияланган битум 5 йил ва унлан кўп вактгача сакланганда ҳам ўзининг хусусиятларини йўқотмайди;
- қоплама деформацияга чидамли, чўзилишга мустаҳкамлиги юқори, боғловчининг асфальтбетон компонентлари билан адгезияси юқори;
- коррозияга бардошлиги 100%;
- паст -10°С ҳароратда ҳам қурилиш ишларини олиб бориш мумкин.
Юқори сифатли полимер асосидаги битум боғловчисини модификациялаш жараёнида битумнинг хоссалари бир неча баробарга ошиб кетади. Полимер асосидаги битумли боғловчи “Рубитрон” юқори сифатга эгалиги туфайли Европа бозорларида ракобатбардош ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг барча боскичлари меъёрий ҳужжатлар асосида маҳсулотнинг сифати ва технологик жараёнлар катъий назорат қилиниши зарур.
Жумладан:
- полимер асосидаги битумли боғловчининг таркиби, хоссалари ва сифати Давлат стандартлари талабларига жавоб бериши;
- йўл юзасига тушган оғирлик натижасида асфальтбетонда ҳосил бўладиган кучланишларни камайиши;
- боғловчининг юқори сифатли бўлиши асфальтбетон таркибидаги тўлдиргичларни ўзаро мустахкам ёпишишини таъминлайди, бинобарин хар турли кучлар ва зарарли мухит таъсирида унинг чидамлилигини оширади;
- йўл қопламасининг ишлатилиши жараёнида боғловчинирухсат этилган ҳароратда окувчанлиги, адгезия ва эластиклик хоссалари сакланади.
Полимер асосидаги битум боғловчилар ишлатилиши бўйича бир неча турга бўлинади:
- ПББ 40 (полимер-битум боғловчи 40)га 25°С ҳароратда нинанинг ботиш чуқурлиги (пенетрация кўрсатгичи) 40 мм ва эластиглиги 80%;
- ПББ 60 боғловчисига 25°С ҳароратда нинанинг ботиш чуқурлиги
60 мм ва эластиглиги 80%;
- ПББ 90 боғловчисига 25°С ҳароратда нинанинг ботиш чуқурлиги
90 мм ва эластиглиги 85%.
«Рубитрон» заводи совук шароитда полимер асосидаги битум боғловчиларининг барча турларини ишлаб чиқаради. Шунингдек, жанубий худудлар учун алангаланиш ҳарорати 250°С гача бўлган битум боғловчиларини ишлаб чиқаради.
Бу ерда универсал стандарт талабларига жавоб берадиган маҳсулот билан бирга интенсив ҳаракатларга бардошли махсус битум боғловчилари ҳам ишлаб чиқарилади. Талаб бўйича “Техно” технологияси асосида кўприк, аэродром ва портлар учун мастика битумлари ишлаб чиқарилади. Транспорт катнови кўп бўлган йўллар ва магистраллар учун юқори хоссаларга эга бўлган ва ёритилишга бардошли ҳамда тўлдиргичлараро ёпишкоклиги юқори бўлган полимер асосидаги “Магистраль” ва “Инжиниринг” битум боғловчиларини ишлаб чиқариш мумкин.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish