Гидроизоляция қатламининг чидамлилик муддати
5.1-жадвал
Гидроизоляция ашё тури
|
Қалинлиги, мм
|
Чидамлилиги, йил
|
очик ҳавода
|
тупроқда
|
сувда
|
Битумли
|
4
|
3-4
|
5-7
|
3-4
|
Битум суви
|
6
|
3-4
|
5-8
|
-
|
Битум латексли
|
6
|
5-6
|
8-10
|
-
|
Битум латексли кукерсолли
|
5-6
|
4-6
|
7-10
|
-
|
Битум бутилкаучукли
|
5-6
|
7-10
|
15
|
7-9
|
Битум этиноли
|
4-5
|
-
|
7-9
|
6-7
|
Асфальтбетон (куйма)
|
15-20
|
5-6
|
20-25
|
5-7
|
Эпоксидли
|
0,8-1
|
10-13
|
13-15
|
8-10
|
Эпоксид-катронли
|
2-3
|
12-14
|
16-20
|
10-12
|
Эпоксид фуранли
|
2-2,5
|
10-13
|
13-15
|
8-12
|
Полимерцементли
|
2-3
|
12-14
|
14-15
|
10-14
|
Рубероид
|
7-9
|
8-10
|
14-16
|
-
|
Гидроизоль
|
8-10
|
9-12
|
16-20
|
8-12
|
Изоль, бризоль
|
8-10
|
8-10
|
10-12
|
10-12
|
Полиэтилен
|
1-1,2
|
-
|
18-26
|
17-20
|
Полиизобитулен
|
2,5-3
|
-
|
18-20
|
16-18
|
Томбоп темир
|
0,8-1
|
7-8
|
-
|
-
|
Рухли темир лист
|
0,8-1
|
9-10
|
-
|
-
|
Алюмин лист
|
0,8-1
|
10-12
|
-
|
-
|
Фольгоизол
|
0,2
|
6-7
|
-
|
-
|
Асбестцемент
|
4-10
|
8-10
|
-
|
-
|
Бўялган бетон
|
4
|
3-4
|
-
|
-
|
Зич бетон
|
65-80
|
18-20
|
-
|
-
|
Бетонполимер
|
30-40
|
20-40
|
-
|
-
|
Полимербетон
|
30-40
|
18-25
|
-
|
-
|
-қўшни бетон девор билан туташ чокларни сув, нам ўтказмаслик чораларини кўриш;
-бетонни зичлиги ва ер ости сув сатҳини чуқурлигига кўра унинг сув ўтказмаслик маркасига эътибор бериш.
Куйидаги 5.3-расмда ертўла бетон деворининг ғоваклиги ошганда уни намланиш ҳолати кўрсатилган.
1-опалубкани мустаҳкам ўрнатилмаганлиги бетон тошини бўртиб чиккан қисми; 2-тик чокдан ер ости сувни силжиши; 3-эски ва янги бетон девор чокларидан сувни силжиши.
Иншоот қисмларини чидамлилигини камайишига, аксарият куйидаги технологик жараёнларни бузилиши сабаб бўлади:
-ашёнинг ғовак ва найчалари бўйлаб сув ва намликни юриши;
-пойдевор қисмида ер ости сув ва зарарли муҳит таъсирини олдини олишда гидроизоляция ишларини бажаришда меъёрий ҳужжат талабларига риоя қилинмаслиги;
-куйма бетон қоришмаларни куюк-суюклиги, узатиш ва ёткизишда коидани бузилиши;
5.3-расм. Ертўла бетон деворининг зичлиги талаб даражада бўлмаганлиги сабабли унинг намланиши.
-девор қуришда ғишт ёки блокларни қоришма билан ГОСТ талабларига кўра ёпишиш мустаҳкамлигини таъминланмаслиги;
-бино томларини ёпиш ишлари технологиясини сифатли равишда амалга оширилмаслиги ва ҳ.к.
Ерни устки юзасида энг кўп қўлланиладиган ашё-чоркирра бетон қопламасидир. Бундай қоплама-бетон тош билан хиёбон, йўлка, майдонларни қуришда кенг ишлатилмокда. Қоплама ишларини бажаришда кўп учрайдиган камчиликлар окибатида қурилиш ашёларида кандай нуксонлар пайдо бўлишини кўрамиз:
-ерни текислашда геодезик ишларни юқори сифатда бажарилмаганлиги;
-тупроқ билан текисланган катламни етарли даражада зичланмаганлиги;
-кумли асос катламининг етарли зичланмаганлиги;
-қоплама бетон тошни кабўл қилиш сифатини текширилмаслиги.
Қоплама бетон тошни квалиметрик сифати бўйича 3 навга (сортга) бўлиш мумкин: 1 нав – тош тузилиши зич - музлашга чидамли, қурук ва ҳеч кандай дарзлар йўк; 2 нав – қоплама бетон тошни зичлиги ўртача - музлашга чидамлилиги камрок, юзасида микродарзлар учрайди; 3 нав – тошни тузилиш зичлиги кичик - музлашга чидамсиз, чекка кирралари бузилган, микро ва макродарзлар кўринади.
Бундай бетон тошларни сифат кўрсаткичини аниклашни “экспресс” усули бор. Ҳар бир партия тош қопламаларни кабўл қилишда бошланғич кириш сифати аникланади. Бунинг учун қурилиш майдонини ўзида қоплама тош юзасига шланг билан сув сепилади ва тош юзасидаги намликни ҳаво ҳарорати 260С, шамол тезлиги 20-25 дакикада қуриши кузатилади.
Биринчи навли тошлар юзаси 20 дакикада қурийди, 2 навлиси 30 дакикада, 3 навли қоплама тош юзаси эса 1 соатда қурийди (5.4-расм).
Бир соат давомида аникланадиган ушбу экспресс тест усули содда ва ишонарлилиги билан бошка тажрибахоналарда синаладиган усуллардан афзалдир. Аммо, қоплама тош ёткизиладиган асос тўғри, текис ва зичланган бўлмаса, 1-навли тошлар ҳам вакт ўтиши билан бузилади
5.4-расм. Сув шимилиш тезлиги орқали бетон тошларни навларга бўлиш.
1-энг сара юқори сифатли 1-нав қоплама тош; 2-сифати ўртача 2-навли тош;
3-сифатсиз 3-навли қоплама тош.
Бетон устунини электр иситиш усулида қотиришдаги нуқсонлар
Бетонли устунларни ишлаб чиқаришда электр токи билан иситишнинг мавжуд барча усулларидан фойдаланилади ва айрим холларда иситиш тартибида технологик интизомни бузилишларига йўл кўйилади. Технологик интизомнинг энг кўп йўл кўйиладиган бузилишлар куйидагилардир:
-янги ёткизилган бетон қоришмага электрли иситиш тартибини назорат қилишда арматура каркасидаги кучланишни кузатиш учун датчик ўрнатилмайди;
-бетон қоришма бошланғич қотиш даврида электр иситиш ҳарорати кескин ошади;
-қотишни охирги боскичида иситиш ҳарорати кескин пасайтирилади.
Бетонни иситиш ҳароратини ниҳоятда тез бўлиши энг хавфлидир. Электрли иситиш ҳароратининг кўтарилишини юқори тезликда бўлиши ҳали қотиб улгурмаган бетон қоришмасида ички босим окибатида ҳавонинг тез кенгайиши ва сув буғлари ҳосил бўлиши, бетон юзасида намликнинг буғланиши натижасида кўзга кўринмас дарзлар ҳосил бўлади.
Бетон устунда ҳосил бўлган бундай нуксонларни факат ультратовушли ускуна (масалан, “Пульсар-1.0”) билан аниклаш мумкин.
Бетонни электрли иситилиши ҳароратини тез тушириб юборишнинг зарари ҳам оз эмас. Етарлича мустаҳкамликни олган бетон устунининг ички тузилишида унинг кескин совуши натижасида конструкцияда қўшимча термик кучланишлар ҳосил бўлади. Натижада бетон устун тузилишида микро ва макро дарзлар ҳосил бўлади.
Иситишнинг юқори ҳароратларида бетон тузилишидаги бузилишлар олдини олиш ва иситиш ҳароратининг кескин пасайтирилишида макро дарзлар ҳосил бўлишига йўл кўймаслик керак. Бунинг учун бетонни электр билан иситиш тартибига риоя қилиш керак.
Саноат ва тураржой кўп қаватли биноларнинг четки устунларини куйма бетон билан қуришда тажрибаси йўк, шаходатномаси бўлмаган мутахассисларни ишлашига йўл кўйилаётганлиги, тегишли назорат бўлмаслиги ҳамда меъёрий коидаларни бузилиш ҳоллари ҳам учраб туради.
Қолипга бетон қоришмани ёткизишда катлам калинлиги титраткич ишчи қисмининг узунлигидан 3 баробар ортиқ бўлиши устуннинг куйи қисмидаги бетон қоришманинг лойиҳадагидан кўра 2 баробар кам зичланишига сабаб бўлади. Устун қолипга қоришма жойлаш танаффуссиз бажарилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |