Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


-расм. Иссик ва совук ранглар сxемаси



Download 26,09 Mb.
bet25/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

4.1-расм. Иссик ва совук ранглар сxемаси.

Интерьерлар дизайнида, безатилган композицияни сунъий ва зарурат туғулса, табиий кўринишни безак ашёларнинг хар турли ранглар воситасида ўзгаришини таъминлаш усуллари кенг кўлланилади. Бунинг учун органик ва ноорганик майда кукунли рангли моддалар пигментлар ишлатилади. Пигментлар курилиш ашёлари таркибига уни ишлаб чикариш боскичида ёки юзаларни кимёвий - манзарали безатиш учун мўлжалланган рангли бўёклар тайёрлашда ишлатилади.


Курилиш ашёлари ўзининг рангли xусусиятларини йиллар оша асли табиий ранги сезиларли даражада ўзгариши мумкин, масалан, кислород ёки ер ости шўр сувлар таъсирида кўпгина ашёлар юзасида туз эритмалари xосил бўлади ва ўзининг бошлангъич ранги ва хатто кўринишининг текстурасини ўзгартиради. Агарда ашё узок йил мобайнида эксплуататсия даврида ўзининг бошлангъич рангини саклай олса, у холда у рангли бўёклар хар томонлама таъсир этувчи зарарли мухит таъсирига чидамли хисобланади. Бу xусусият кўп холларда ишлатилган пигментлар ва боғловчи моддаларнинг баркарорлигига боғлик.
Бинони пардозлашда ишлатиладиганқурилиш ашёларининг фактураси мухим эстетик хоссалар турига киради.
Фактура деганда қандайдир пардозловчи юзага ишланган безак ёки ашё юзасининг кўзга ташланувчи қисми тушунилади. Фактура юзасининг эстетик xоссаларига кўра 2 та катта гуруҳга бўлинади: релефли нотекис ва силлиқ. Бу гурухларнинг хар бири бир неча гурухларга бўлинади. Масалан, юза текислигидан бўртиб чиққан пардозловчи безакни баландлигини ўзгариши унинг эстетик xоссаларини бахолашда катта ахамиятга эга. Релефли юзалари эса, безакни xарактери ва бўртиб чиққан қисмини баландлигига кўра бўлакларга бўлинади.
Девор юзасига ишланган пардозбоп ашё хақиқий силлиқ бўлса, тушган ёруғлик нурлари бир йўналишда акс этади. Шу йўналишда юза кузатувчига янада ялтирой кўринади. Нотекис ашёлар учун, тушаётган ёруғликнинг турли йўналишлар бўйича тарқалган акси xарактерлидир.
Релъефли фактуралар 2 та асосий кўринишда бўлади:
1.Ташкилий, улар учун релъефнинг бир текис ва кўпинча геометрик расм мавжудлиги xарактерланади.
2.Нотекис, бундай фактура билан безатилган юза xар xил чизиқлардан ташкил этилган тартибсиз ташқи расмларга эга.
Мисол сифатида, нотекис фактура учун кўриниши тартибсиз жойлашган xар xил рангдаги пардозбоп бетон келтиришимиз мумкин. Қурилиш ашёлари юзаларини фактурали қайта ишлашга мисол қилиб, табиий тошларнинг юза қисмини силлиқ ва рельефли қилиб тайёрлаш мумкин.
Ёғоч ҳам силлиқ ва релефли фактурага эга бўлиши мумкин. Юзаси безакли бетон плиткаларнинг ҳам турли нотекис фактурали xиллари мавжуд. Шунингдек, сопол ва асбестцементли пардозбоп безакли қопламаларни амалиётда кенг қўллаш хозирда етарли даражада эмас. Бинонинг фасадини қоплашда ашёлар фактурасига эътибор бериш керак.
Маълумки, фактурали безак ашёларнинг сават ёки елпиғичсимон, вертикал штрихли, қия штрихли ва тўлқинсимон релефли хилларини амалиётда қўлланилиб етарли даражада синовдан ўтган. Пардозбоп ашё ўзининг xусусиятларини акс эттирувчи табиий расмли, xарактерли юзага эга бўлиши мумкин. Пардозбоп безакли ашёни юзасида яққол кўзга кўринадиган табиий расмга “Текстура “ дейилади. Жумладан расм ашё юзасига муҳрлар, бўёк бериш ва бошқа усуллардан фойдаланилган холда туширилади. Расм текстураси оқ-қора ва рангли, яни аxроматик ёки xроматик ранглардан ташкил топган бўлиши мумкин. Табиий ва кўп сонли суний қурилиш ашёлари юзасида яққол кўринувчи алоҳида табиий ёхуд суний расмлар бўлиши мумкин. Масалан, ёғочнинг кўндаланг кесимида кўринадиган ҳалқалар ёғочга алоҳида чирой беради, табиийликни ифодалайди. Ранг ва расм ёғоч ва турли жинслардаги ашёларини фарқлаш имконини берувчи, энг муҳим пардозбоп ашёнинг диагностика белгиларидир. Тажрибали мутаxасислар қийинчиликларсиз ўнлаб тош ашёлар ва ёғочнинг турли жинсларини фарқлаши мумкин.
Одатта, линолеум ишлаб чиқаришда ва турли кўп қатламли безакли ашёларда шундай усул қўлланилади. Расмни ранг ёрдамида эмас, балки турли туман релъефни мослаштириш йўли билан ҳам амалга ошириш мумкин.
Шуни айитиш керакки, рангли қурилиш ашёлари бино ва иншоотларни кўркам ва салобатли бўлишида жуда муҳим аҳамият касб этади. Weiner айтганидек, «Экологик психология кишининг кайфиятини хатти ҳаракатини яхшилайди ва ўзаро муносабатларини ўзгартириши мумкин».
Салобатли бино ва иншоотларни кўрганда инсон қалбида пайдо бўладиган ҳис-туйғулар албатта бу уларни пардозлашда ишлатилган ашёларнинг кўриниши ва нафислиги билан боғлиқ. Биз буларни назарда тутиб, амалда дизайнер санъатини қанчалик тўғри тадбиқ қилаолсак, меьморчиликдаги ғоявий бадиий таьсирини инсон онгини шаклланишида кўриш мумкин булади.
Пардозбоп қурилиш ашёларини танлашда ва ишлатилишида уларни ранги, тузилиши ва фактураларига қарабгина эмас, балки уларни инсон саломатлигига таъсири, ҳамда тиббиёт олимларининг фикрини ўрганиш ҳам керак бўлади.


Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish