Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


Ашёлар эстетик хоссаларининг инсон кайфиятига таьсири



Download 26,09 Mb.
bet24/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

4.2.Ашёлар эстетик хоссаларининг инсон кайфиятига таьсири
Архитектуравий шаклнинг киши онгига кўрсатадиган эмоционал таъсири ашёларнинг фактураси, ранги ва улар юзасидаги расмларнинг характерига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Бино ва иншоотлар тўла-тўкис битгандан сўнг, унинг яхлит кўриниши, рангларни тўғри танлаб ўз жойида ишлатилганлиги инсон кайфияти ва руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиши керак. Архитектуравий шаклнинг маҳобатли, оғир ва енгиллиги, пластиклиги, зичлигини эмоционал ҳис қилишда фойдаланилган ашёларнинг сиртқи юзасининг кўриниши ва жозибасига боғлиқ эканлигини ҳам алоҳида эътиборга олиш керак.
Бинолар курилиши, уларнинг ташки ва ички безаклари, интерьерларини шакллантиришга кандайдир муносабатда бўлувчи хар бир арxитектор, дизайнер ва умуман барча курувчилар курулиш ашёларининг эстетик xусусиятлари таснифини таxлил килиб тушунишлари керак. Бундай эстетик xоссаларга пардозбоб ва безакли копламаларнинг шакли, расми, фактураси ва ранглар тўплами киради. Бу параметрларнинг хар бири, хамда улар орасидаги ўзаро мослик, инсон рухиятига таъсир килиши жуда катта мухим корсаткичдир. Бинони пардозлашда ранг-баранг курилиш ашёларни танлашда чукур таxлил килиш ва бажарилиш лозимки, курилиш тугаллангандан сўнг, бинонинг ички ва ташки кўриниши чиройли ва эстетик кўриниши билан инсон рухиятига ижобий тасир этмоғи лозим.
Замонавий ёғоч ашёлари ичида, эстетик ва экологик нуктаи-назардан, биринчи навбатда, табиий ёғочдан тайёрланган буюмлари алохида ахамият касб этади.
Курилиш ашёларининг ранги ва бадиий таснифи бўйича иккита ката гурухга бўлинади.
Биринчи гурухга махсулот ва курулиш ашёсини эстетиклигини бевосита ёритувчи xусусиятлар, яъни унинг расми, шакли, фактураси ва ранги киради. Масалан, пардозбоп рангли ғиштларни кўринишига кўра эстетик xусусиятларига биринчи навбатда, ишлатилган xомашё соз тупрокнинг таркиби ва турига боғлик.
Иккинчи гурухга, қурилиш ёки пардозлаш ишларида ишлатиладиган ранг- баранг безакли курулиш ашёларининг ўзаро эстетик мослигини ифодаловчи холатлар киради. Шунингдек, ашёларни асосий сифатлари кўлланилаётган атроф- мухит билан мослиги хам, эътиборга олинади.
Ашёларнинг хар бир эстетик xусусияти - физик, психологик ва физиологик нуктаи- назардан кўриб чикилади. Физик характеристикаларни оддий геометрик ўлчовлар асосида, ёки спектрофотометрлар, фотометрлар каби маxсус ускуналар ёрдамида микдорий курилишда ифодалаш мумкин.
Физиологик xусусиятларни хам, колометрия усулидан фойдаланиб, микдорий бахолаш мумкин. Психологик сифатларга тўxталсак, одамларни бинони ранги ёки шаклига бўлган муносабатда уларни барчаси индивидуал (ўзига xос)дир, бундай xусусиятлар микдорий бахолашга бўйсунмайди.
Безакли пардозбоп курилиш ашёларининг шакли, катта-кичиклигига кўра xусусиятлари бош функсионал кўрсаткичлардан бири бўлибгина колмасдан, балки эстетик таснифининг мухим омилларидан хамдир. Кадимдан курувчи ва арxитекторлар, курилиш ашёлари ўзаро бир xил тартибда ва мазмун берувчи шаклга эга бўлиши хакида фикр юритганлар. Масалан, табиий тошлардан бинонинг цоколини териш катта кўпол кайта ишланган блоклардан қурилган бўлса, деворнинг юкори кисми эса, кичикрок ўлчамда ишланган силлиқ тошлардан терилганлигига эътироз бўлмайди.. Бу усулга кўра, девор енгил ва эстетик xоссага эга бўлган, инсон кайфиятига ижобий таъсир кўрсатадиган пардозбоб ашёлардан ишланган.
Шакл эстетикаси тушунчасига ашёларни геометрик шакли хам албатта киради. Хажмий шаклдаги пардозбоп курулиш ашёлари параллелепипед, куб, цилиндр ва бошка шаклларда бўлиши мумкин. Шунингдек, ясси, юпка шакилдаги ашёлар учун кўпбурчак, квадрат ёхуд тўртбутчак шакилда хам бўлиши мумкин.
Курувчи, арxитектор ва теxнологлар ғиштни пардозбоп шаклини ва унинг ўлчамларини яратишда пардозбоп курилиш ашёларининг ўзаро расми ва шаклининг мослигига хам эътибор берганлар. Факатгина курилиш ашёларининг шаклигина эмас, балки турли санитар- теxник, дурадгорлик ва бошка курилиш буюмлари шакли хам катта ахамиятга эга. Уларга бинонинг арxитектуравий лойихаси жараёнида катта эътибор бериш мухимдир. Бинонинг пол ва деворларини пардозлашда кўлланиладиган ашёлар шакли хам алохида эътиборга лойик.
Ашёларнинг эстетик xусусиятлари каторига шакл билан бирга, унинг ранги хам киради. Ушбу параметер иншоотлар ва конструктсиялар ички ва ташки безаги учун безак ашёлар танлашда жуда мухимдир. Бино лойихасини ишлашда ва уни безаш жараёнида, аник безак ашёлар танлови боскичида малакали арxитектор ва дизайнер бир катор мухим холатларни хисобга олиш зарур. Жумладан :
1. Обектив омиллар яни бино қайерга қурилади-тоғли,ўрмон ёки майса кўкатлар билан ўралган мухидгами ;ушбу кўрсатгичларни инобатга олган холда ранг танлаш;.
2.Ашё рангининг; унинг фактураси ва шакли билан ўзаро мослиги.
3.Ёруғлик релъеф сояси ва кўпгина бошка параметрлар.
Ранг ёрдамида маълум бир хажмни яxши композия холатига келтириш мумкин. Рангли рефлекслар ёрдамида эса, юза рангларига ўзгаришлар киритиш мумкин. Масалан, агарда пол безаи учун кизил гилам ёзилса хонанинг ок деворлари кўпгина кузатувчилар томонидан оч пушти ранг сифатида кабул килинади. Интерерлар дизайнини шакллантиришда чекка девор безаги учун, кўпинча иссик тўйинган рангли ашёлардан фойдаланилади. Бу xона узунлигини кискарок кўринишга ёрдам беради, унинг геометрик шаклини тўғрирок кабул килиш имконини беради. Xоналарни узайтириш заруриятида, узокдаги чекка деворлар совук тўйинмаган рангли ашёлар билан безатилади.


Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish