| Қурилиш ашёларининг хоссаларини ифодаловси ўлчам ва уларнинг ўзгаришидаги умумийлик | Р кг/м3 | Ғ % | См % |
Кюм |
Кмуз |
Сўг | Λ, Вт/ М0С |
Кол |
Кт | R МПа | Rm МПа | Rk Моос | Rн кг/см2 | mo/ m, % | R/m % | Зичлик Р | х | ↓ | ↓ | | | ↓ | | | | | | | | | | Ғоваклик Ғ | ↓ | х | | ↓ | | | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | Сув шимувчанлик Сш | ↓ | | х | ↓ | ↓ | | | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | Сувга чидамлилик Кюм | | ↓ | ↓ | х | | ↓ | | | | | | | | | | Музлашга чидам-лиликКмуз | | ↓ | ↓ | | х | ↓ | | | | | | | | | | Сувўтказувчанлик Сўт | ↓ | | | ↓ | ↓ | х | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | Иссиқликўтказув-чанликλ | | ↓ | ↓ | | ↓ | ↓ | х | | | | | | | | | Оловга чидамлилик Кол | | ↓ | ↓ | | | ↓ | | х | | | | | | | | Товуш ўтказувчан-ликКт | | ↓ | ↓ | | | ↓ | | | х | | | | | | | Мустаҳкамлик R | | ↓ | ↓ | | | ↓ | | | | х | | | | | | Мўртлик Rm | | ↓ | ↓ | | | ↓ | | | | | х | | | | | Қаттиқлик Rk (Моос) | | ↓ | ↓ | | | ↓ | | | | | | х | | | | Ишқаланиш Rи | ↓ | | | ↓ | ↓ | | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | ↓ | х | ↓ | ↓ | Кислотага чидам-лилик,mo/m | ↑ | ↓ | ↓ | ↑ | ↑ |
| ↑ | ↑ | ↑ | ↑ | ↑ | ↑ | ↑ | х | ↑ | Емирилишга чи-дамлиликRем | ↑ | ↓ | ↓ | ↑ | ↑ | ↓ | ↑ | ↑ | ↑ | ↑ | ↑ | ↑ | ↑ | ↑ | х |
3.1-расм. Қурилиш ашёлари хоссаларининг ўзгаришидаги умумийлик ва ўзаро боғлиқлиги орқали квалиметрия кўрсаткичлари
-ниҳоят тайёр қурилиш ашёси, буюм ва конструкция бино ва иншоотларнинг қайси қисмида ишлатилишига қараб унинг квалиметрия кўрсаткичи аниқ ва юқори бўлишлигига;
-цементни куйдириш жараёнида ҳосил бўладиган кремний миқдорини физик-кимё усуллари билан модда алмашув кўрсаткичини аниқлаш;
-қоришма ёки бетон таркибидаги намланувчан сирти фаол модданинг фаоллик кўрсаткичини аниқлаш.
Хулоса қилиб айтганда, қурилиш ашёларининг ҳақиқий сифат кўрсаткичини аниқлаш учун ундаги микро ва макро тузилишдаги барча физик-кимёвий жараёнларида микрокалориметрия ва квалиметрия физик, механик ва деформатик хоссаларининг ўзгаришини инобатга олиши зарур.
Проф. S.K. Duggalни қурилиш ашёларининг хоссаларини аниқлаш ва уни стандарт талабларига кўра қўллаш иқтисод томондан катта ахамиятга эга эканлигини такидлайди
Ашёларнинг сифатли бўлишини назорат қилишда энг муҳим муаммо уларни синаш ва ўлчашни мукаммал билган махсус мутахассисларни бўлишлигидир.
Синаш учун саволлар
1. Қурилиш ашёларининг тузилишини тарифлаб беринг
2. Қурилиш ашёлари таркиби ва қотишини илмий асослаш усулларини асослаб беринг.
4-БОБ. “ПАРДОЗБОП ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ” ФАНИ ҚУРУВЧИЛАР УЧУН АСОСИЙ БИЛИМ МАНБАИДИР
4.1. Қурилишда пардозбоп ашёларнинг ўрни
Пардозбоп қурилиш ашёлари барча бино ва иншоатларни ажралмас қисмини ташкил этади. Маълумки, бунинг учун хар бир мутахассис табиатнинг нозик инъомларидан тўғри фойдаланишни, шунингдек танланган қурилиш соҳасини, пардозбоп ашё турлари ва уларни тузилишини билиши ва уларни ушбу шароитга мослигини тассавур этабилиши керак.
Пардозбоп қурилиш ашёлари тушинчаси бино ва иншоатларни безаб турган дизайн композициялар тўпламини кўрганда нафақат унга маъно беради балки эстетик сифатини яхшилайди. Бино ва иншоотларнинг гўзаллилиги ва унинг мустахкам бўлишига эришиш нафақат моддий жихатдан барпо қилиш балки меъморий жихатини хам ўз ичига олади. Қурилиш ашёларининг ташқи кўринишидан унинг мустахкамлиги билан ташқи мухитнинг зарарли моддалар таъсирига чидамлилиги хамоханг бўлмоғи лозим. Узоқ йиллар давомида бино юзасида унинг эстетик кўриниши аста секин ўзгарабошлайди, пардозбоп ашёлар ранги хиралашади, хар турли белги ва майда дарз-ёриқлар пайдо бўлади. Хақиқий билимдон қурувчи буларни лойиха ишлари бошланмасдан олдин билиши ва буни олдини олиши керак бўлади.
Харбир қурувчи қурилишни қайси сохасида ишламасин у қурилиш ашёларининг турлари ва унинг хоссаларини мукаммал билган холда иншоотларнинг қайси қисмида қандай ашё ишлатилишини билиши шарт.
Сиз ким – талаба, архитектор, қурувчи, бизнесмен ёки тадбиркор бўлишингиздан қатъий назар бирон бир уй қурмоқчи бўлсангиз қурилиш ашёларига доир саволларга жавоб излайсиз.
Архитекторларни барча қурувчилар “онаси” деса хам бўлади. Чунки улар яратган лойиха ва ижод хосиласи қурувчилар учун дастури амалдир.
Қурилиш ашёларининг хоссалари ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлигини ҳамда ранг-танлашнинг нозик томонларини ўрганиш “Пардозбоп қурилиш ашёлари”фанининг долзарб муаммосидир. Курилиш ашёларининг хоссаларини давлат андозаларига мос замонавий усулларда синаб тавсия бериш биноларни пардозлаш талаблари бўйича қуришда катта аҳамиятга эга.
Республикамизнинг қурилиш майдонларида ранг-баранг маҳаллий табиий тош ашёлари, цемент, ёғоч буюмлари, темир, шиша , пардозбоп бўёқ, ғишт, ҳар турли рангдаги сопол қопламалар ва бошқа ашёлар кўплаб ишлатилмоқда. Бу эса республикамиздаги қурилиш майдонларини янада гўзал маҳобатли бўлишида пардозчи қурувчиларнинг олиб бораётган ишларини янада сифатини яхшилашга катта таъсир қилади.
Республикамизнинг мустақиллиги шарофати билан замонавий ранг-баранг, безакли конструкция тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Хорижда фаолият кўрсатаётган пардозчи қурувчиларни иш тажрибаларидан кўриниб турибдики, иккиламчи ресурслардан ҳам ҳар турли пардозбоп минерал боғловчилар, сопол буюмлар, бетонлар ва бошқа қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш натижасида иқтисодий жиҳатдан юқори самараларга эришиш мумкин.
Илк бор француз мухандиси Ф.Куанье 1825 йилда ўзининг глинобит конструциясини қуриш борасидаги билимини рангли бетон буюмларини ишлабчиқаришда ишлатди. У тайёр бетон юзасига рангли манзара яратиш мақсадида қоришма таркибига кул ўрнида рангли қум ишлатиб пардозлаш ишларига йўл очиб берди.
Маълумки,рангли бетон юзаларига фактура ишлови бериш иккита асосий талабга бўй синиши керак; яни фактуранинг умумий безак ечимига мослиги ва уларни бирлиги, хамда ишлабчиқаришнинг технологик жараёнлари, безакли конструкция ва буюмларнинг ишлаб чиқарилиш услубларини инобатга олиниши зарурлигини нафақат архитектор, қурувчи мутахассислар хам билиши шарт.
Ҳар бир пардозчи, дизайн ёки қурувчи бўладими хомашёлар асосида безакли пардозбоп қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш, буюмларга ранг бериш уларини хоссалари, синаш усуллари, ташиш, сақлаш, қабул қилиш, ашёларни тежаш йўлларини яхши билиши керак. Буларни чуқур ўзлаштирган қурувчи қандай шароитда ва қайерда қайси турдаги рангли пардозбоп қурилиш ашёларини ишлатишни билади.
Хар бир фан назарий қисм, амалий машғулотларни мустақил равишда бажаришни ва намойиш этиладиган намуналар кўргазмаларидан фойдаланишларни тақазо этади. Амалий машғулотларни олиб боришда талабаларни қурилиш майдонларида ашёларни қўллаш усуллари билан таништириш мақсадга мувофиқдир.
Амалиётда маҳаллий шароитларни эътиборга олган ҳар бир қурувчи маълум ашёларни қўллаш имкониятини, уларга қўйиладиган техник, эстетик, экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда баҳолай олишни билиши керак. Шунингдек, ишлаб чиқариш асослари ҳақидаги маълумотлар, хомашёларнинг қисқача хоссалари, технологик жараёнларни, ҳамда аввал кенг қўлланилган ва замонавий пардозлашни қурилиш амалиётида фойдаланилаётган бир қатор ашёларнинг номлари ва таснифини хар бир қурувчи таърифлаб беришни билиши зарур.
Қурилиш ашёларининг турлари ва уларнинг сифати иқтисодий кўрсатичларга бевосита таъсир кўрсатади. Ашё билан ишлашда амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари, табиий (география, иқлим) ва ижтимоий (маданий, миллий-психологик) омилларни ҳисобга олиш керак.
Ашёларни қўллашда, уларнинг эстетик хоссалари катта аҳамиятга эга. Чунки пардозланган юза сифати, ранги, фасаднинг кўриниши бинодан фойдаланишда кўз билан кўриш орқали қабул қилинади. Қурилишнинг бутун ривожланиш тарихида меъморларнинг тўплаган билимлари ва тажрибаларига асосланган ижодий яккахонлик усуллари билан танилади. Қурилиш ашёлари фанига қурувчи ва дизайн мутахассислари асосий фан нуқтаи назардан ёндошиш кераклигини илк бор амалда тасдиқлаш зарур.
Қўлланилаётган минглаб ҳар турли қурилиш ашёлари қум, шағал, рангли тоғ жинслари ва боғловчилар, цементлар, лок-бўёқлар, темир ва улар асосида олинадиган сунъий пардозбоп ашёларни имкон борича архитектура лойихаларини яратишда санъат нуқтаи назардан ёндошган холда қўллашни талаб этади. Пардозбоп ашёларни оқилона танлаш ва яратилиши анъанавий архитектура шаклларнинг ўзгаришига олиб келади.
Пардозбоп ашёларнинг архитектуравий шаклга таъсир қилишини талабалар ўқув-лойиҳалаш жараёнида, хажмий-фазовий композицион макетларини ишлаш орқали билимларини ошириш мумкин.
Бино ва иншоотлар нархининг тахминан 50-60% ини қўлланиладиган ашёларнинг нархи ташкил этади. Бунда ашёларни ишлатилиши жараёнида, уларни чидамлилиги ва жозибалигини сақлаш керак бўлса, уларнинг нархи билан баҳоланмаслиги лозим. Юзаларни безакли бетон билан пардозлаш анча самарали бўлиб, уни тайёрлашда рангли цементлар ёки турли рангдаги тўлдиргичлардан фойдаланилади.
Замонавий архитектура-қурилиш амалиётида энерготежамкор иншоотлардан фойдаланиш жараёнида бир неча функцияни бажарувчи: “пардозбоп ҳамда иссиқликни сақловчи”, “пардозбоп-сувдан муҳофазаловчи”, “пардозбоп-товушдан муҳофазаловчи” ва шунга ўхшаш ашёлар оммабоп ҳисобланади. Кўп функцияни бажарувчи ашёлар одатда икки ва ундан ортиқ қатламдан ташкил топади. Уларнинг ҳар бири ишлатиш жараёнида аниқ вазифани бажаради. Масалан: биринчи қатламда - ашё юзасида тузилиши зич (мармар, гранит, сопол плиталар) ва иккинчи қатламда ичи бўш ёки ғовак тузилишли ашёлар (кўпик полимер ёки кўпик бетон ва шу кабилар) ишлатилади.
Эстетик нуқтаи назардан ашёларни танлаш миқдор ва сифат кўрсатгичлари билан боғлиқ.
Архитектура соҳасидаги лойиҳаларни бажаришда эстетик хоссаларни қабул қилишнинг ўзига хослиги, юқоридаги ашёларнинг юзалари, физик хоссаларини эътиборга олинса, бинонинг янада гўзал бўлишига эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |