Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet206/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

16.6. Ўтамустаҳкам нанопўлат
Тадқиқодчиларнинг темирлар наномодификацияси соҳасида олиб борган изланишлари натижасида аввалгилардан анча мустаҳкам пўлат яратилди. Ушбу наноашё сув иншооотлари ва йўл объектларида жуда ҳам қулай ашё бўлиб ҳисобланади.
Шунинг учун нанотехнология қурилишда янги полимер ва композит наноқопламали пўлат тузилмалар яратишни тақозо қилади. Улар ўн баробарга пўлатнинг емирилишга қаршилигини оширади, ташқи таъсирлар кучли бўлган шароитларда ҳам темирдан фойдаланиш муддатини бир неча муддатга узайтиради.


16.7 Қурилиш ашёларибоп техноген чиқиндилар

Органик қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш учун асосий хомашё манбалари ёғоч, табиий қатронлар, битум, мой, табиий ва қўшма газ (полимерлар учун хом ашё) ҳисобланади.


Шу билан бир қаторда муҳим аҳамиятга эга бўлган хомашё саноат чиқиндилари (техноген ресурслар) ҳисобланади. Улар хозирги кунда етарли даражада ишлатилмаётган бўлсада, лекин табиий ресурсларнинг ўрнига ишлатилиши мумкин.
Атроф-муҳит мухофазасига бўлган талаб ошиб бориши билан янги самарали технологиялар ишлаб чиқилади, техноген хом ашёлардан янада кенг фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш ривожланиши катта миқдордаги чиқиндиларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Чиқиндиларнинг асосий манбалари: тоғ-кон, металлургия, кимё, ўрмон ва ёғочни қайта ишлаш, тўқимачилик саноати, қишлоқ ҳўжалиги ва энергетика тизимлари ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришнинг барча тармоқларида ҳосил бўлган техноген чиқиндилар асосан қурилиш ашёлари саноатида иккиламчи ресурслар сифатида ишлатилади. Чунки уларнинг таркиби ва хусусиятлари бўйича табиий хом ашёга яқин.
Саноат чиқиндиларидан оқилона фойдаланиш қурилишда 40 фоизигача ресурсларни тежашга ва 30 фоизгача ҳаражатларни камайтириш имконини беради. Бундан ташқари, чиқиндиларни ишлатиш атроф-муҳит ифлосланишини камайтиради.
Барча саноат чиқиндиларини иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин: минерал (ноорганик) ва органик.
Қурилиш ашёлари ишлаб чиқаришда минерал чиқиндилар катта аҳамиятга эга. Кимёвий бирикмаларга қараб минерал чиқиндилар силикат, карбонат, гипсли, ферритли, рухли, ишқорли бўлакларга бўлинади.
Дунё амалиётида чиқиндилардан фойдаланиш учун уни саноат миқёсида ва ҳосил бўлиши билан таснифлаш кенг тарқалган.
Тошқоллар темир рудаларидан темирни эритиб олишда ҳосил бўлади. Темир рудаларидан 1 тонна темир олиш жараёнида 0,4 дан 0,65 тоннагача тошқол ҳосил бўлади. Улар асосан оксид шаклида бўлган 30 га яқин кимёвий элементларни ўз ичига олади. Булар асосан: SiO2, A12O3, CaO, MgO оксидларидир. Шунингдек, уларнинг таркибида камроқ миқдорда FeO, MnO, Р2О5, TiO2 ва бошқа бирикмалар бўлади. Тошқолнинг таркиби ва хоссалари асосан ёқилғилар таркибига боғлиқ.
Дунё амалиётида қурилиш ашёлари ишлаб чиқаришда 75 фоиз домна ўчоғи тошқолларидан фойдаланилади. Ҳар йили миллионлаб тонна тошқоллар асосан цемент ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Пўлатни эритиш жараёнида ҳосил бўладиган тошқоллар кимёвий ва минералогик таркиби ва физик-механик хоссалари турлича бўлганлиги сабабли камроқ ишлатилади.
Рангли металларнинг тошқоллари таркиби жиҳатидан жуда хилма-хилдир. Улардан фойдаланишнинг энг истиқболли йўналиши рангли, нодир металлар ва темирни ажратиб олиш учун мажмуали ишлов беришдир. Қолган силикат бирикмадар қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
Рангли металларни "ҳўл" деб аталадиган технологиялар ёрдамида олганда, тошқоллар ҳосил бўлмайди, аммо шлам ҳосил бўлади.
Шлам - гидрокимёвий усулда амалга ошириладиган жараёнлар натижасида металлургия ва кимё саноатида олинган чўкинди ва суспензиядир.
Масалан, алюминий ишлаб чиқаришда боксит шлами - қизил рангли сочилувчан ашё ҳосил бўлади. Нефелин хом ашёсидан глинозем олишда белит минералининг майда кристалларидан ташкил топган нефелин шлами ҳосил бўлади. Ушбу шламлар асосан цемент ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Иссиқлик электр станцияларининг (ИЭС) кул ва тошқоллари - қаттиқ ёқилғининг ёнганда ҳосил бўладиган минерал қолдиқ. Кимёвий таркиби бўйича кул ва тошқоллар SiO2, Al2O3, CaO, MgO ва бошқалардан иборат бўлиб, ёнмай қолган ёқилғини ўз ичига олади.
Иссиқлик электр станцияларининг кули қурилишда ва бошқа соҳаларда фойдаланилмаётгани, уларнинг турлича ва барқарор бўлмаган физик-кимёвий хоссаларга эга эканлигидир. Шу нуқтаи назардан, бир йилда пайдо бўладиган кул ва тошқоллар атиги 3-4% ишлатилади.
Кул қолдиқлари - бу кўмирни чанг ҳолатида ёқиш натижасида ҳосил бўлган ва электрфильтрда ушлаб қолинган чиқинди. Одатда улар 0,3 мм дан кичик заррача кўринишида бўлади.
Кул қолдиқлари йўл қурилишида:
- тупроқни фаоллиги паст боғловчи ашё сифатида мустаҳкамлашда;
- бетон олишда цемент ва тўлдиргичларни тежашда;
- бетон ва қоришмаларнинг технологик хоссаларини яхшилашда;
- бетон ва қоришмаларнинг сифатини яхшилашда;
- минерал кукун сифатида қўлланилади.
Иссиқлик электр станцияларининг кул ва тошқоллари деярли барча қурилиш ашёлари ва буюмларини ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин. Масалан, 1 м3 бетонга 100-200 кг фаол кул қўшилиши 100 кг цементни тежашга имкон беради. Майдаланган тошқоллар йирик тўлдирувчи сифатида ишлатилади ва тошқол қуми табиий қум ўрнига ишлатилиши мумкин.
Кон саноати чиқиндилари, турли хил фойдали қазилмаларни қазиб олиш жараёнида ҳосил бўлади. Бу чиқиндилар асосан очиқ конларни қазиш жараёнида кўпроқ тўпланади. Aммо, ҳозирги пайтда уларнинг фақат 6-7% ишлатилади. Бундай (карбонатли, мергелли, қумли) чиқиндилар минерал таркибига қараб ишлатилади.
Катта миқдордаги бундай жинслар қазиб олингандан кейин, майдаланади ва чиқинди сифатида бўш жойларда йиғилади.
Тоғ-кон ва қайта ишлаш заводлари рангли металл рудаларини қайта ишлаш жараёнида флотацион чиқиндилар ҳосил бўлади.
Кўмирни қайта ишлаш заводларида бойитиш чиқиндилари ҳосил бўлади. Кўмир қазиб олишда ҳосил бўладиган чиқиндилари таркиби бир хиллиги билан бошқа минерал чиқиндиларидан ажралиб туради.
Тоғ жинсларини қазиб олиш жараёнида ва саноатда ҳосил бўладиган чиқиндилар, қурилиш ашёлари ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашёлардан минерал таркиби, текстураси ва тузилиши билан фарқ қилади. Бу фарқ қурилиш саноати учун хом ашё қазиб олишдаги карьер чуқурликлари (20-50 м) ва руда конлари ҳосил бўладиган чиқиндилар эса чуқурликлари (350-500 м) ташкил этиши билан изоҳланади.
Кимё саноатининг чиқиндилари орасида гипс чиқиндилари алоҳида ажралиб туради. Бу таркибида турли шаклда кальций сульфат бўлган маҳсулотлар. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кимёвий саноат чиқиндилари анъанавий гипс хом ашёси ўрнига ишлатилиши мумкин. Гипс чиқиндилари асосан турли хил кислоталарни ишлаб чиқаришда ҳосил бўлади. Буларга қуйидагилар: фосфогипс, фторгипс (фторангидрит), титаногипс, борогипс, сулфогипс киради.
Электротермофосфор тошқоллар - фосфорли минерал хом ашёни электротермик қайта ишлаб фосфор кислотаси ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чиқиндилардир. Таркибида донадор шаклда 95–98% шишасимон бирикмалар бўлади. Уларнинг таркибидаги асосий оксидлар SiO2 ва CаО ҳисобланади. Улар тошқол портландцемент ишлаб чиқаришда қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади.
Ёғочни қайта ишлаш ва ёғоч кимёси чиқиндилари қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё бўлиши мумкин, аммо бугунги кунда чиқиндиларнинг 50% дан кўпроғи ишлатилмайди.
Қурилиш ашёлари саноатида турли хил иссиқликдан мухофазаловчи ашёлар, пардозбоп ашёлар, бино ва иншоотларнинг эшик, дераза ва бошқа конструктив элементларини ишлаб чиқаришда, ёғочни қайта ишлаш саноатида ҳосил бўладиган пайраха, қипиқ ва бошқа кўринишдаги чиқиндилар ишлатилади.
Қипиқ, пайраха, ёғоч чанги, дарахт пўстлоғи ва шу каби ёғоч чиқиндиларидан ёғоч каби кенг кўламда истиқболли фойдаланилмаяпти.
Қурилиш ашёлари саноатида ҳосил бўладиган чиқиндиларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- цемент клинкери ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чангни, тупроқни зарарсизлантиришда ва бошқа боғловчи моддаларни ишлаб чиқаришда ишлатиш мумкин;
- ғишт уюмлари ва бетон бўлаклари, сунъий шағал ва майда тўлдирувчи сифатида ишлатилиши мумкин.
Бетон қолдиқлари - бу йиғма темирбетон ишлаб чиқариладиган корхоналарда ва қурилиш объектларини бузишда ҳосил бўладиган чиқинди. Ҳозирги кунда қурилиш конструкцияларини бузишнинг турли технологиялари яратилган. Шунингдек бетон ва темир-бетон чиқиндиларини қайта ишлаш учун махсус ускуналар ишлаб чиқилган.
Иккиламчи ресурсларга шиша, қоғоз, резина чиқиндилари, нефт-кимё саноати ва полимер ашёлар ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган маҳсулотлари ва бошқалар киради.



Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish