Метал ашёларнинг асосий физик-механик хоссалари
16.2-жадвал
Элемент
|
Ҳақиқий зичлиги, г/см3
|
Иссиқлик сиғими, Дж/(кг∙К)
|
Эриш ҳарорати,оС
|
Қаттик-лиги,НВ
|
Сиқилишга мустаҳкам-лиги,МПа
|
Нисбий чўзилиш, %
|
Электр қаршилиги
Ом∙м∙10-6
|
Al
|
2,7
|
0,88
|
660
|
280
|
90
|
40
|
0,026
|
Fe
|
7,87
|
0,45
|
1539
|
800
|
170-210
|
40
|
0,106
|
Cu
|
8,96
|
0,38
|
1083
|
45
|
250
|
45
|
0,045
|
Zn
|
7,13
|
0,12
|
419,5
|
360
|
80
|
12
|
0,057
|
Ni
|
8,9
|
0,38
|
1453
|
350
|
400-500
|
50
|
0,017
|
Pb
|
11,3
|
0,23
|
327,4
|
50
|
18
|
40
|
0,015
|
W
|
19,3
|
0,13
|
3410
|
2900
|
1100
|
-
|
0,050
|
Алюминий ва унинг қотишмалари. Алюминий енгил, кумушсимон оқиш рангли металл. Унинг афзаллиги зичлигининг кичиклигида, мустаҳкамлигининг етарли даражада юқорилигидадир. Алюминийнинг зичлиги 2700 кг/м3(пўлатга нисбатан 3 баробар кичик) чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси тоза алюминики 1,0 МПа, қўшилмали конструкциябоп алюминники 62 МПа гача бўлиши мумкин. Чўзилиш даражаси 20-30%. Демак алюминий билан пўлатга бир хил юк қўйилса, алюминийнинг деформацияси анчагина катта бўлади.
Алюминий ва унинг қотишмаларини юқори ҳароратдаги чизиқли кенгайиш коэффиценти 22х10-6га тенг бўлса, пўлатники 11,8х10-6тенг. Алюминий боксид, нефелин, алюмий тоғ жинсларидан олинади.
Хомашёни комплекс қайта ишлаганда алюминийдан бошқа сода, поташ, цемент, сульфат кислотаси, ўғит ва бошқа маҳсулотлар ҳам олиш мумкин. Тоза алюминий машина қисмлари, алюминий уни бўёқ, газ ҳосил қилувчи пардозбоп кўп кавакли бетон, алюминий қоғози (фольга), электр симлари ва бошқаларни олишда ишлатилади. Юқори сифатга эга бўлган самарали иситгичлар, безак ашёлар, одатда алюминий фольгасидан ишланади. Иссиқлик энергиясини қайтарувчи ҳамда алюминий қотишмасини анод билан оксидлаб архитектура қисмлари олиш мумкин.
Енгил ва пардозбоп алюминийдан, асосан қурилиш буюмлари ва конструкциялари тайёрланади. Таркибида Cu, Mn, Mg, Si бўлган алюминий қотишмаларининг мустаҳкамлиги 50 МПа га тенг. Алюминий, мис, магний ва марганецдан ташкил топган қотишмалар дюралюминий деб аталади. Алюминий қотишмаларидан ясси ва тўлқинли тахталар, эзиб ишланган, эгилган, парчинланган ва пайвандланган буюмлар ҳамда узун қувурлар тайёрлаш мумкин.
Алюминий қотишмаларидан ишланган қурилиш конструкциялари ўзининг кўриниши билан чиройли, зилзилабардош, совуққа, ўтга, зарарли муҳитга чидамли, магнитга таъсирланмайдиган самарали хоссаларга эга.
Қурилишда юқори самарали пардозбоп кўпик-алюминий ашёлари ҳам ишлатилади. Бунинг учун эриган суюқ алюминийга ўзаро кимёвий бирикиш натижасида газ чиқарувчи темир гибридлари (титан, барий ёки цирконий) қўшилади. Натижада, кичик ҳажм ва оғирликдаги пардозбоп серғовак, енгил, иссиқлик ўтказувчанлиги кичик бўлган алюминий ҳосил бўлади. Зичлиги100-300 кг/м3 га тенг бўлган кўпик-алюминий пластик хоссага эга. Уни кесиш, улаш ва ёпиштириш қийин эмас.
Магний анчагина енгил металлдир. Зичлиги 1730 кг/м3, эриш ҳарорати 649°С. Тоза магнийнинг чидамлилиги кичик. Магний денгиз остидаги оддий ош тузи чўкиндисидан ҳосил бўладиган карналлит ва магнезитдан олинади. Магний махсус енгил қотишмадан ишланган қисм ва буюмлар учун қўлланилади.
Руҳ - осон суюқланадиган (419°С), зичлиги 7000 кг/м3гача бўлган металл. Рух, асосан қотишма таркибида бўлиб, мих, болт ва томбоп пўлат ва бошқаларни рухлашда ишлатилади. Оддий хароратда рух мўрт бўлади. 150°С гача қиздирганда пластик ҳолатга ўтади. Руҳ, руҳ сульфидли (ZnS) тоғ рудасидан олинади.
Қўрғошин - юмшоқ, пластик оғир темирдир. Зичлиги 11400 кг/м3, эриш ҳарорати 327°С. Суюққўрғошин сув сингари қуйилиб ёйилади. Сульфат ва кислота таъсирига чидамли. Чўзилишдаги мустаҳкамлиги 2,1 МПа. Ренген нурларини ўтказмайди. Гамма нурлари қисман ўтади. Қурилишда қўрғошин махсус қувурларни занглашдан сақловчи қатлам сифатида ҳамда товуш ва сувдан муҳофаза қилишда ишлатилади. Қўрғошин сульфидли тоғ жинсли рудасидан олинади.
Қалай - юмшоқ, занглашга чидамли темир. Зичлиги 7230 кг/м3, эриш ҳарорати 232°С. Осон эрувчан қотишмалар олишда, пўлатни мис билан ёпиштиришда ишлатилади. Чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 3,5-4,5 МПа. Чўзилиш даражаси 40%, қаттиқлиги - 12 га тенг. Саноатда тоғ жинси - қалай тоши рудасидан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |