Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet176/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Безакли бетонга ранг бериш.
Цемент ранги ҳам махсулот рангига таъсир кўрсатади. Оддий портландцементнинг кул ранги барча ранг ва тусларни хиралаштирилади, шунинг учун оддий фойдаланиб, эришиш мумкин. Оч тусдаги, шунингдек яшил бетон олиш учун фақат оқ цемент ишлатиш зарур. Ранг тозалиги ва тўйинганлик даражаси пигментга ҳам боғлиқ. Қора пигмент билан бўялганда, қандай цементдан фойдаланишнинг фарқи йўқ. Тўқ жигар ранг ёки қизил пигментдан фойдаланганда, фарқи унча сезилмайди. Агарда сариқ ёки кўк пигмент билан ранг берилса фарқи сезилади. Исталган рангни тозалик даражаси қанчалик юқори бўлса ва у ёрқинроқ бўлса, оқ цементдан фойдаланиш керак бўлади. Портландцементниг чиқариш технологиясига ҳам боғлиқ бўлади. Бу фарқлар айниқса оч рангларга бўялган. Юқоридагилардан келиб чиқиб бир теккис оптик рангли фасадни декоратив бетондан ишлаш керак бўлса, қўлланилаётган рангли цементни бир корхонадан олиб ишлатиш керак. Декоратив бетонга қўшилган пигмент цемент заррарчаларини юпқа парда билан қоплайди. Узоқ йиллардан кейин тўлдиргични ранги ўзгаради яъни бетон юзанинг ранги ўзгаради. Бундай бўлмаслиги учун, тўлдирувчи ранги цемент тоши рангига мосроқ қилиб танланади.
Бетон аралашмасидаги пигмент миқдори исталган ранг билан эмас, балки иқтисодий томони ҳам инобатга олиниши керак. Аввало, пигмент миқдорини ошириш билан буёқни беркитувчанлиги юқори бўлган ранг ўзгармайди ва уни келгусида ошириш иқтисодий самарасиз бўлиб қолади. Беркитувчанлиги юқори бўлган пигментларини қўллашда, уларнинг юқори бўяш хусусиятига кўра, пигмент миқдори цемент оғирлигининг 5 %дан ошмаслиги керак.
Сув нисбати цемент рангларни тиниқлигига таъсир ёқотта. Ортиқча сув бетонда бўғланиб, майда ўоваклар қолдиради, улар тушаёьган ёруғлигини тарқатиб, бетонда дарзлар хосил қилади. Агар рангли цементни тўлдиргич билан қориштирсак, бунда тўлдиргич қанчалик кўп бўлса, бетон ранги шунчалик кам тўйинган кўранида.
Пигментлар энг кўп тарқаган тури – бу темир оксиди (темир-ишқорли, темир-оксидли пигментлар)дир.
Темир оксидли пигментлар юқори беркитувчан (қоплаш хусусияти) узлуқсизлиги (бўяш хусусияти), ёғ шимувчанлиги майдалик даражаси ёруғликка чидамли туз, ним ишқорлар ва кислоталар таъсирига чидамлилиги билан бошқалардан фарқ қилади. Бу хусусиятларга кўра, темир оксидли пигмент юқори беркитувчанлигини таъмирлайди. Бу эса темир оксидли пигментларни ранги бетон, манзарали қуруқ қурилиш аралашмалари, ранги цемент ишлаб чиқариш учун, цемент-қум композицияли (плиталари ва фасад плиталари) махсулотлар ишлаб чиқаришда, силикат ғишт, кўйма пол, сувоқбоп қуруқ аралашмалар, сопол ва цемент (цемент-қумли) черепица, полимер-қумли черепица ва бошқа қурилиш ашёларини бўяшда ишлатилади. Ноорганик пигментлар қуйидаги рангларида ишлаб чиқарилади: сариқ, қизил, қора, жигар ранг, сабзи ранг, кўк, хром ранг титан икки оксидли, охра, сурик ва бошқалар. Рангли бетон олиш учун фақат қуруқ пигмент эмас, балки бетонни бўяш учун суюк бўёқлар, кислотали бўёқлар ишлатилади.
Рангли бетон ишлаб чиқаришда темир оксидли пигментлар миқдори портландцемент оғирлиги 10 %дан ошмаслиги керак. Акс ҳолда, бундай инерт пигментлар декоратив бетон мустахкамлигини камайтиради. Темир-оксидли пигмент рангли бетонга таъсир кўрсата олмайдиган миқдори 6 % га яқин, шунингдек, пигмент тури ва рангига ҳам боғлиқлиги бор.
Ранг олиш учун оптимал тўйилган қуруқ пигмент микроскопик зарралари кўпинча портландцемент донасининг 1/100 диаметргача майдаланади. Темир оксидли пигмент аввал цемент қоришма билан, сўнгра у қум ва йирик тўлдиргичлари билан аралаштирилади. Ноорганик пигментнинг энг кўп тарқалган тури – бу темир оксидидир. Темир оксиди асосидаги ноорганик пигментлар иқтисодий самарали, узоқ муддатли, экологиясига сазиларли таъсир кўрсатмайди, соғлиқ учун заррарсиздир.
Минерал (руда) темир оксидлардан ташқари, декоратив бетон олишда синтетик пигментлар ҳам кўп ишлатилади.
Хозирги вақтда дунёда қуруқ аралашмалари индустриясининг, унга параллель равишда улар билан ишлашнинг янги усулларини ривожланиши амалга оширилмоқда. Бундай усуллардан бири – бетонни сувашда ишлатиладиган ранг берувчи кимёвий таркибларни қўлланса цементдаги минераллар билан реакцияга киришади ва турли ранглар хосил қилишга ёрдам беради, бу ранглар йўқолмайди ва кўчмайди. Оддий ёки мураккаб безаклар билан мармар ёки глазурли тошга ўхшаш расмларни яратиш мумкин. Безак чизиқларини олмосли чарх билан белгилаш расмга аниқлик беради.
Бетоннинг юзасига ишлов бериш учун кўп ускуна зарур эмас. Юзасини тайёрлаш, полировка ва ялтиратиш учун ювишни машиналар ҳам керак бўлади.
Декоратив бетон ишлаб чиқаришда унинг қотиши жараёни бўёқ билан безак усули ҳам қўлланилади. Бундай бетон юзасига суртилган бўёқ об-ҳаво таъсирида кўчиши ёки рангини ўзгариши мумкин. Бетонга суртилган бўёқнинг чидамлилигини ранг сақлашлигини ошириш учун шундай таркибли бўёқ тонлаш керакки, у цемент билан кимёвий реакцияга киришиши зарур. Шунингдек, юзага суртиладиган бўёқ, цементни қотиши жараёнида хосил бўладиган контракция вакууми ҳисоби унинг ғоваклари орқали 3-4 мм га шимилишини таъминлаш керак.
Бўяшдан аввал бетон юзаси ёғ, бўёқ томчиси ёки бошқа моддалардан тозалаш керак. Кислотали бўёқни суришдан аввал юза тўлиқ қуриши зарур. Янги ўрнатилган бетонни минимум 14 кун қуритиш керак. Барча юзаларни бир усул билан қуритиш ва бетоннинг бир хил муддатида кимёвий бўяшга киришиш керак.
Кўллаш усули: бетонни бўяш учун бўёқни янги ёки бетон юзаси 1-2 қатлам амалга ошириш лозим. Бўяшдан олдин кислотали бўёқни бетоннинг синов участкасида яроқлигини ва якуний натижани аниқлаш учун синаш зарур. Кимёвий фаоллик юқори бўлган бўёқ бетон юзасида тўқ рангли безак қолдиради. Унинг декоративлиги вақт ўтиши билан хиралашади.
Бўёқни қуйидаги усуллар билан суртилади:
-бўёқни бетон юзасига муйқалаш валик ёки пуркагич билан юпқа парда қоплама хосил бўлгунга қадар суртиш;
-бўёқ сурилгандан кейин бетон юза билан кимёвий реакцияга киришиши учун 6 соат вақт ажратиш;
-бўёқ қотгандан сўнг бетоннинг бўялган юзасини сув билан ювиш ва юмшоқ губка ёки латта билан енгил артиш керак;
-бўёқни контракция вакууми воситасида шимилган қатламни қуриши учун камида 34 соат ажратиш керак.
Агарда, бўёқ етарли ранг ёки ялтироқлиги суст бўлса иккинчи қатлам сурилади. Бетон қоришмасига қўшиладиган ранг берувчи охра, умбра, сурик миқдори цемент оғирлигининг 8 дан 10 %гача қўшилади.
Рангли бетонларни бино ва иншоотлар қурилишида манзаравий мақсадлар учун, йўловчилар йўлқалари, йўл тўсиқларидаги тасма чизиқлар, парк йўлкалари ва ҳ.қ. лар учун ишлатилади.
Бетон буюмларини бўяш қоришмани қотириш вақтида ҳам, уни қотганидан кейин ҳам амалга ошириш мумкин. Бу икки ҳил бўяш усуллари шундан иборатки, биринчи усул бўйича – бетон конструкциясини тайёрлашда қоришмани таркибига пигментлар қўшилиб рангли декоратив бетон ишланади. Бу усулга кўра декоратив бетон ранги хамма шароитда ҳам ранг тиниқлиги йўқолмайди бу технологиянинг асосий камчилиги қайта ишловнинг нархи юқорилигидир. Чуқур ва тўйинган ранг олиш учун, бетон аралашмаси таркибига пигмент бўёқнинг етарлича кўп миқдорини қўшиш керак бўлади, унинг нархи эса қиммат.
Брусчатка, йўлка плиткалари, юордюр декоратив бетон буюмларини ишлаб чиқаришда шу усул қўлланилади. Бу усулни рангли бетон йўлқалар майдончалар, деворларнинг яхлит қуйма бетон қоришмаси билан қуйишда ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Бу усул қўлланганда декоратив бетон юзларни бўяш ёки янгилашга зарурият бўлмайди. Декоратив бетон олишда қўлланиладиган иккинчи технология тайёр яхлит қуйма бетон конструкцияларини қайта ишлаш учун мўлжалланган. У тайёр конструкция юзасини бўяшдан иборатдир. Темир ёки пластик ёрдамида юзаларни классик бўяшдан фарқли равишда, бу ҳолда бетон юзасини бир неча миллиметр қалинликдаги қатлам чуқурлиги пигмент қўшилган қоришма фактураси билан безалади.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish