Пардозбоп бетонни хилларига кўра цемент харажати
15.2-жадвал
Бетонни класси ва маркаси
|
Бетон қоришмани қулай жойланувчанлиги
|
Цемент харажати, кг/м3,
|
Конусни чўкиши, см
|
Қоришманинг бикрлиги,с
|
400
|
500
|
550
|
600
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
В 12,5
(М150)
|
5-9
1-4
|
-
-
5-10
|
225
210
220
|
-
-
-
|
-
-
-
|
-
-
-
|
В15 (М200)
|
5-9
1-4
|
-
-
5-10
|
265
245
235
|
235
210
200
|
-
-
-
|
-
-
-
|
В15 (М250)
|
5-9
1-4
|
-
-
5-10
|
310
285
270
|
275
250
235
|
-
-
-
|
-
-
-
|
В 22,5
(М300)
|
5-9
1-4
|
-
-
5-10
|
355
325
305
|
315
290
|
-
-
-
|
-
-
-
|
В 25
(М350)
|
5-9
1-4
|
-
-
5-10
|
400
365
345
|
360
325
310
|
-
-
-
|
-
-
-
|
В 30
(М450)
|
5-9
1-4
-
|
-
-
5-10
|
-
-
-
|
405
365
340
|
390
350
330
|
365
330
310
|
В 35
(М450)
|
5-9
1-4
-
|
-
-
5-10
|
-
-
-
|
440
400
375
|
420
385
360
|
405
365
340
|
В 40
(М500)
|
5-9
1-4
-
|
-
-
5-10
|
-
-
-
|
495
450
420
|
470
425
400
|
445
400
375
|
В 45
(М600)
|
5-9
1-4
-
|
-
-
5-10
|
-
-
-
|
-
-
-
|
600
540
500
|
555
495
455
|
Бетоннинг бошқа тошлар сингари асосий камчилиги эгилишга ва чўзилишга бўлган мустаҳкамлигининг сиқилишдагига қараганда 10-15 марта кичиклигидир. Аммо, конструкцияларнинг эгилиш бўлагига пўлат арматура жойланса, ундаги арматура эгувчи юкнинг асосий қисмини ўзига олади.
Агар бетонлар сув, нам ва зарарли муҳит таъсирида бўладиган қурилиш объектлари учун ишлатилса, асосан гидравлик боғловчи моддалар ишлатилади. Қурилишнинг қолган жойларида эса ҳавойи боғловчилар ишлатилади.Бетон қоришмасини тайёрлашда ишлатиладиган cувнинг водород кўрсаткичи (рН) 4 дан 12,5 гача бўлиши мумкин.
Сувдаги сульфат ионлар SO4 миқдори 2,7 гл дан, хлор ионлари эса 3,5 г/л дан, зарарли аралашмалар (ёғлар, шакар, кислоталар ва ҳоказо) миқдори 10 мг/л дан ошмаслиги керак.
Пардозбоп бетон ва қоришмалар учун ишлатиладиган сув сифати
15.3-жадвал
Сувни ишлатилиши
|
Зарарли моддалар миқдори
|
Эрувчан тузлар
|
Сульфат ионлари
|
Хлорид ионлари
|
Майда заррачалар
|
Арматураси олдиндан тарангланган темир бетон ва суюқ қоришма
|
3000
|
2000
|
600
|
200
|
Оддий оғир бетон ва темир бетон сувоқбоп қоришма, ғишт теришда ишлатиладиган қоришма
|
5000
|
2000
|
2000
|
200
|
Арматурасиз бетон ёки қоришма юзасига туз пардаси хосил бўлиши мумкин
|
10000
|
2000
|
4500
|
300
|
15.3. Тўлдиргичлар
Майда тўлдиргичлар. Бетон тайёрлашда Ўрта Осиёда асосан дарё, тоғ ёки бархан қумлари ишлатилади. Безакли бетон учун ишлатиладиган рангли қумларнинг таркиби тоза бўлиши керак. Қум таркибида кўп учрайдиган зарарли аралашмалар (гипс, слюда, пирит, чанг ва лой заррачалари, органик моддалар) бетоннинг рангли ва сифатини пасайтиради.
Табиий қумлардаги гил ва чанглар 3% дан, майдалаб тўйилган қумларда эса 5% ортмаслиги лозим.
Қумдаги органик аралашмалар жуда зарарлидир. Чунки улар, айниқса, органик кислоталар бетон мустаҳкамлигини камайтиради ва ҳатто цемент тошини аста-секин бузади.
Қумнинг майда-йириклиги ранг-баранглиги сифатли бетон олишда катта аҳамиятга эга. Ҳар хил йирикликдаги қумлар (0,15 мм дан 5 мм гача) ўзаро ғовак ва бўшлиқларни тўлғизиш ҳисобига зичлиги катта бўлади. Бу холда бетон учун сарфланадиган цемент тежалади. Агар қумда бўшлиқ кўп бўлса, бетон учун цемент ҳаражати ортади, зичлиги эса камаяди.
Қумнинг майда-йириклиги (гранулометрияси) стандарт элакларда аниқланади. Элак катакларининг ўлчами одатда 5; 2,5; 1,25; 0,63; 0,314 ва 0,14 мм бўлади.
Қум устма-уст қўйилган ҳар хил кўзли ғалвирларда элангандан сўнг ҳар қайси ғалвирда қолган қолдиқ тортилади ва қумнинг майда-йириклиги умумий оғирлигига нисбати фоиз ҳисобида аниқланади. Қум катакларининг ўлчами 5,0 мм га тенг бўлган ғалвирдан бутунлай ўтиши ёки қолган қолдиқ 5% дан ошмаслиги, 0,14 мм тешикли ғалвирдан ўтганлари (гил, чанглар) эса 10% дан ошмаслиги керак. Қум ҳар тамонлама сифатли бўлса, элаш натижалари графикда зич чизилган чегара ичида бўлади (15.1-расм).
15.1-расм. Қумнинг майда-йириклигини ифодаловчи график
Агар эланиш эгри зич чизиқлар чегарасининг юқорисидан ўтса, қум майда, пастдан ўтса, йирик ҳисобланади.
Оддий бетон тайёрлашда қумнинг йириклик модули 2-3, яхшиси 2,5 чегарасида бўлиши керак.
Йириклик модули 1-1,5 бўлган қумларни оғир бетонлар учун ишлатиш тавсия этилмайди, чунки қумнинг йириклик модули қанчалик кичик бўлса, бетон учун цемент сарфи шунча ортади ёки қоришманинг майинлиги камаяди.
Йирик тўлдиргичлар. Йирик тўлдиргичларга рангдан қатий назар шағал, чақиқ тош, тошқол ва шунга ўхшаш ашёлар киради.
Тоғ жинсларини майдалаш йўли билан бетон сифатини оширувчи йирик тўлдиргич - чақиқ тош(щебень) олинади.
Чақиқ тошнинг ранг-баранглиги тиниқ бўлади, чунки оддий гравийни майдаланганда унқаги яширин минераллар ранги очилади.
М аркаси 400 дан катта бўлган, юқори мустаҳкам, зич бетон тайёрлашда, асосан, чақиқ тош ишлатилади. Маркаси 150-300 бўлган ва ундан кам маркали бетонлар учун шағал ишлатса ҳам бўлади.
Ш
15.2-расм. Шағалнинг майда-йириклигини ифодаловчи график.
ағал донаси йириклигига кўра жуда майда (5-10 мм), майда (10-20 мм), ўртача (20-40 мм), йирик (40-70 мм), жуда йирик (70-150 мм) турларга бўлинади. Шағалнинг майда-йириклиги катакларининг ўлчами 70, 40, 20, 10, 5 мм га тенг бўлган стандарт ғалвирлардан ўтказиб аниқланади (15.2-расм).
Йирик тўлдиргичларни майда-йириклига кўра қўйилган техник шартлар 15.4-жадвалда берилган.
Бетон қоришмасининг хоссаларини яхшилаш учун турли қўшилмалар ишлатилади.
Битта фракциянинг майдаланган тош бўшлиқлари ҳажми одатда 40-48% ни ташкил қилади (ўртача 44%). Бу шуни англатадики, ҳажмнинг 56 фоизини тўлдирувчининг ўзи, 44 фоизини бўшлиқлар эгаллайди.
Aгар 56% бўшлиқларни зичлиги кичикроқ қисм билан тўлдирилса, унда иккинчи фракциянинг ҳажми 44•0,56=25% ни ташкил қилади (15.3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |