Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet19/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Коллоид эритма - заррачалар кристалланмайдиган, сувда крахмал, елим сингари қуюқ эритма ҳосил қиладиган, ўта кичик заррачалардан иборат (2·10-7м. гача) тизим. Коллоид эритманинг ўзига хос хусусияти ундаги заррачаларнинг суюқлик молекулалари билан кимёвий реакцияга киришишидир.
Суспензия таркибидаги заррачалар коллоид эритмаларидагига нисбатан йирикроқ бўлади. Майдаланган заррачалар эримайди, балки қаттиқ кристалл ҳолда суюқликда эркин сузиб юради ва шу модданинг суви деб аталади. Масалан, битумли сув, цементли сув. Агар заррачалар миқдори кўпайиб кетса, у бўтқага ёки қоришмага айланади. Суспензиядаги қаттиқ моддалар солиштирма оғирлигига қа­раб суюқлик тагига чўкади. Агар суспензия жуда суюқ бўлса, заррачаларнинг чўкиш тезлиги ортади ва бу жараён седиментация дейилади.
3.2. Қурилиш ашёлари таркиби ва қотишини
илмий асослаш усуллари
Таркиб – ашёдаги моддаларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари орқали тавсифланади. Ашёларнинг бир неча хил: кимёвий, минералогик, фазавий, гранулометрик ва ҳ.к. таркиблари бўлиши мумкин .
Ашёларнинг кимёвий таркиби уларнинг табиатига қараб: ноорганик ашёларда (минерал - цемент, оҳак, лой ёки шиша) – таркибидаги элементлар оксидларининг миқдори билан; органик ашёларда эса таркибидаги кимёвий элементларнинг миқдори билан ифодаланади.
Кимёвий таркибни билиб, ашёларнинг хусусиятларини олдиндан айтиш мумкин. Масалан, ашё таркибида кам миқдорда кальций (CаО) ва алюминий (Al2O3) оксидлари билан биргаликда кўп миқдорда кремний оксиди (SiO2) бўлса, унинг эриш ҳарорати нисбатан камаяди (1-жадвалга қаранг).
Тоблаш жараёнида йўқотиш (ΔМ) - бу ашёнинг кимёвий таркибига боғлиқ кўрсаткич бўлиб, унинг қизиши пайтида буғланиб кетадиган бирикмалар (масалан, гидратланган бирикмаларнинг сувсизланиши пайтида чиқадиган кимёвий боғланган сув) умумий миқдорини англатади.
Минералогик таркиб - бу табиий ёки сунъий бирикмаларнинг (минералларнинг) фоизи бўлиб, бу ашёнинг нафақат физик-кимёвий хоссаларини, балки ўзига хос хусусиятлари ва технологик хоссаларини аниқлашга ҳам имкон беради [3].
Минераллар - бу таркиби бир жинслилиги ва хусусиятлари билан ажралиб турадиган табиий ёки сунъий кимёвий бирикмалардир Қурилиш ашёларининг кимёвий ва физик хоссалари илмий томондан тажриба қилиш, қурувчи ва архитектор мутахассислар учун ўқув дастурда кўрсатилмаган. Аммо, бундай усулларни асл моҳиятини келажак магистр ва менежерлар билиши зарур.
Қурилиш ашёларини таркибини аниқлашда авалло кимёвий усул қўлланилади,яни – қурилиш ашёлари таркибидаги кремний оксидлари, алъюмин, темир, магний, калъций ва шу сингари фаол моддалар миқдори аниқланади. Қурилиш ашёларини (цемент, бетон, қоришмалар, битум, ҳар турли бўтқалар) олишда уларни суюқликдан қуюқликка ва қаттиқ ҳолатга ўтиш жараёнини, яъни коагуляция тузилишда коагуляция-криссталл ва кристаллга айланиши пластометрия усулида тажриба қилиб аниқланади.
Оқувчан моддаларни (битум, цемент суви, смола, лок-бўёқлар ва ҳ.к.) суюқлик даражаси вискозометрия усуллари билан топилади.
Электрокимё усули- ашё таркибидаги моддаларни ўзаро кимёвий бирикишида улар ўртасида электрофизик ва электрокимё жараён кўрсаткичлари таҳлили қилинади.
Темир-бетон конструкциялардаги арматурани занглаши, эритмаларни РН кўрсатгичларини аниқлашда потенциометр усули қўлланилади. Ушбу усул эритмага ботирилган электродлар орасида кучланиш фарқини ўлчаб аниқлашга асосланган.
Термоаналитик усул ёрдамида қурилиш ашёларини тайёрлашда ёки ишлатишда ундаги физик-кимёвий жараёнлар давом этаверади. Натижада кичик иссиқлик энергиялари пайдо бўлади (экзотермик) ёки иссиқликни ўзига ютади (эндотермик) яна моддалар аро бузилиш, кристалларни парчаланиши рўй беради.
Ушбу физик жараён термоаналитик усул ёрдамида ўрганилади.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish