Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


-расм. АGC GLASS йнанинг янги икки тури



Download 26,09 Mb.
bet114/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

11.17-расм. АGC GLASS йнанинг янги икки тури.
Ёруғлик ўтказувчи коэффиценти 62 % ли, тобланган ойна амалиётда энг кўп қўлланилаётган маҳсулотдир. Айнан мос келадиган маҳсулотлардан фойдаланиш сертификациялаш системасида тегишли бўлган анча юқори рейтингни эгаллашни енгиллаштиради бу эса ўз навбатида қурилиш ва дизайнерлик лойиҳаларини олишда қўл келади.


Энергия тежамкор ойнанинг янги авлоди.
Энергия тежаш технологиялар, ашёлар, буюмлар ва қурилмалар, ускуналарни янгилаш ҳамда ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш узоқ муддатдаги келажакда мамлакат тараққиёти вазифалари, миллат хавфсизлигини таъминлашда кафил бўлади. Айтиб ўтиш зарурки мамлакатда энг кўп энергия истеъмолчиси – бу қурилиш соҳасидир. Қурилиш тармоқлари мамлакатдаги ички эҳтиёж учун зарур бўлган суюқ, қаттиқ ва газсимон иссиқлик энергиянинг 60% атрофида истеъмол қилади. Соҳадаги янги йўналишларни ҳисобга олган ҳолда Жаҳон архитектураси ХХ аср охири – ХХI аср бошида янги сифат босқичига кирди: ойналар муҳим қурилиш ашёси сифатида кенг кўламли қурилишларда ишлатила бошланди, бино ва иншоотларнинг катта майдонлари ойна билан қоплана бошланди. Энди ойна шунчаки дераза ромининг бўлаги эмас, балки архитектура қурилишда бинонинг энг муҳим ашёси сифатида қабул қилина бошлади. Бинонинг ташқи кўриниш қобиғини шакллантиришда айрим ҳолларда ҳатто энг замонавий ғоя сифатида кўрилди. Замонавий шаффоф рангли ойналар, оддий ойнадек кўринсада бурчак ва ташқи тизимлар учун у ажралмас элемент бўлиб қолди. Ёқилғи энергия захираларини тежаш вазифасини ҳал қилиш тор шаклда натижа берувчи шаффоф рангли ойналарни жорий қилиш билан боғлиқ, иссиқлик йўқотиш аҳоли турар жойларида 50%, алоҳида умумий биноларда 80%ни ташкил қилади. Ташқи тўсиқларда шаффоф рангли ойналар иссиқдан ҳимоя қилиш борасида бир мунча кучсизроқ ҳисобланади. Замонавий бадиий архитектурада ташқи кўриниш қурилиши шаффоф рангли тузилмаларнинг иштирокисиз амалга ошмайди. Бу тузилма сифатининг ошиб бориши, ташқи қисмни ойнали эшиклар ва шаффоф рангли ойналарнинг ишлатилиши бинодаги иссиқликни йўқотиш даражасини 30-40% гача камайтиради. Бугунги кунда энг муҳим босқичларидан бири бу замонавий энегия тежовчи шаффоф рангли ойналарнинг янги энергия самарадорли турларини кашф этиш ва муаммонинг иқтисодий тарафларини ҳал этишдан иборат, яъни иссиқликни сақловчи, қуёш нуридан ҳимояловчи ва ойнанинг янги авлоди - кўп вазифа бажарувчи ойналардир. Сифат жиҳатдан мисол қилиб таниқли Япония концернининг AGC энергия сақловчи ойналари (Planibel Top N+) силлиқланган ойна листини тавсия этмоқда. У махсус қоплама билан қопланган, кам учрайдиган металл оксидидан иборат бир неча қатламлардан ташкил топган . Бу иссиқдан сақлаш кўрсаткичлари билан ажралиб турадиган махсус ишлов берилган ойна пакетли маҳсулот. Кам эмиссияли ойна юқори ёруғлик ўтказувчи хусусиятига эга шаффоф, қуёш нуриини қайтариш хусусиятига эга. Бу эса иситиш учун кетадиган ҳаражатларни камайишига олиб келади. Масалан, бир қатламли ойна пакет ишлатилган энергия сақловчи ойнали хонада бу кўрсаткич 0,58-0,62 м2/ 0С Вт бўлса, ойна пакет қатламлари аргон моддаси билан тўлдирилса 0,65-0,68 м2/0С Вт га ошади.
“Юмшоқ” магнитрон қопламали Stopray ва Planibel Top N+ га ўхшаш томонлари кўп, лекин Stopray ойнасини ишлаб чиқаришда анча кўп 15 та қатлам бўлиб, улар кам учрайдиган металлардан ташкил топган. Шу билан бирга уларнинг 2 таси кумуш билан бирлашган. Ажойиб қуёшдан ҳимояловчи ва юқори энергия сақловчи хусусиятлари уларни жаҳон ойна ишлаб чиқариш бозорида янги ютуқларни ўзида мужассам этганлиги билан етакчи ўринларга олиб чиқди.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish