Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 2,94 Mb.
bet3/10
Sana16.03.2022
Hajmi2,94 Mb.
#496597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
METODICHKA QMTJVAA

Курс ишининг мазмуни ва вазифаси

Курс ишининг мавзуси қурилиш материаллари технологиясида учрайдиган бир ёки бир неча асосий жараёнларни ва уларда ишлатиладиган аппаратларни самарадорлигини ҳисоблаш ва лойиҳалашдан иборат. Ҳисоблаш жараёнида талабаларнинг олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:


вазифада берилган жараён ва аппаратни тушинтириш;
хом ашё ва энергия сарфини аниқлаш;
материал балансини тузиш;
аппаратларни энг мақбул иш режимини аниқлаш;
аппаратларни асосий ўлчамларини ва сонини аниқлаш;
Ушбу методик кўрсатмада курс ишини ҳажми, бажариш тартиблари, асосий аппаратларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш усуллари келтирилган.



  1. Курс ишининг ҳажми

Курс иши берилган топшириқ асосида, ўқув графигида кўрсатилган муддатда бажарилиши керак. Курс иши қуйидаги икки қисмдан иборат:


ҳисоб-тушунтириш хати;
график-чизма қисми.

Ҳисоб-тушунтириш хати 25-30 бет қўлда А4 форматли коғозларда тушунарли қилиб ёзилиши шарт. Курс ишининг чизма қисми стандарт ўлчамларга эга бўлган А2 форматли талаб қилинадиган қоидаларга мувофиқ бажарилиши шарт.


Чизмада берилган жараённинг технологик тизими ва асосий аппаратнинг тузилиши кўрсатилади. Курс иши кафедра томонидан белгиланган муддатда бажарилиши керак. Курс ишини ҳимоя қилишда ҳар бир талаба ўз мавзуси юзасидан қисқача маъруза тайёрлайди.



    1. Курс ишини бажариш тартиби



Курс иши қуйидаги тартибда бажарилиши керак:
1. Керакли адабиётларни танлаш.
2. Топшириқ асосида берилган технологик жараённи ўрганиш ва тушунтириш.
3. Технологик ҳисоблашларни бажариш.
4. Аппаратларни ҳисоблаш ва уларни иш режимларини аниқлаш.



    1. Ҳисоб-тушунтириш хатининг таркиби



Ҳисоб-тушунтириш хати қуйидаги бўлимлардан иборат:
1. Кириш қисми.
2. Хом ашё ва тайёр маҳсулот тавсифномаси.
3. Жараён ва асосий аппаратнинг таърифи.
5. Корхонанинг иш режимини асослаш.
6. Ишлаб чиқариш дастури ва материал баланслари.
7. Технологик аппаратларни танлаш ва ҳисоблаш.
8. Электр қувватига бўлган эҳтиёж.
9. Техника хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
10. Хулоса қисми.
11. Адабиётлар рўйхати.


Кириш қисмида ҳисобланаётган технологик жараённинг аҳамияти, материал ишлаб чиқаришнинг ҳажми, асосий технологик тизимлар келтирилади. Бунда технологик ечимларнинг бир неча варианти солиштирилиб, танланган тизимнинг вазифалари кўрсатилади.
Технологик жараён тизимини тузиш ва ҳисоблаш ишларини бажариш учун хом ашё, ёрдамчи материаллар ва тайёр маҳсулотнинг хоссаларини билиш керак.
Бу маълумотлар норматив хужжатлардан, материалларнинг ҳарактеристикаси справочник ва адабиётлардан лойиҳа ва ишчи хужжатларга қўйилган талаблар асосида олинади. Хом ашё ва тайёр маҳсулотнинг сифати ГОСТ, ЎзРСТ орқали аниқланади.
- ГОСТ, ЎзРСТ адабиётлар рўйхатида келтирилган.



    1. Жараённинг технолик тизимини тузиш ва уни таърифлаш



Жараённинг технологик тизими қуйидаги шартларга мувофиқ танланади:
1. Тайёр маҳсулотнинг сифатли бўлиши.
2. Иқтисодий жиҳатдан афзаллиги.
3. Атроф – муҳитни ҳимоя қилиш.


Технологик тизим жараёнида бўладиган асосий курслар келтирилади. Технологик тизимни таърифлашда технологик режим келтирилади, ҳамда материалнинг бошланғич ва охирги хоссалари ва жараённинг бориш шартларини тушинтириш керак.



  1. Курс ишини баҳолаш мезони

Курс иши 100 баллик тизимида баҳоланади. Ўрнатилган график бўйича бажарилган ва талабалар бўйича сифатли расмийлаштирилган курс ишининг энг кўпи билан 40 балл, ҳимоя вақтидаги маъруза учун 30 балл ва берилган саволларга жавоби учун 30 балл ажратилади.


Курс ишини 100 баллик тизимда баҳолаш мезони қуйидагича бўлади



Т/р

Баҳолаш мезонига қўйиладиган умумий талаблар

Максимал балл

1

Лойиҳанинг бажарилиши сифати бўйича (чизмалар, ҳисоб-тушунтириш хати, адабиётлар рўйхати ва ҳ.к.), шу жумладан:
-график чизмаларнинг Давлат стандартлари бўйича бажарилиши (ўлчамлар, ёзувлар, масштаблар ва ҳ.к.);
-қирқимлар, конструкциялар, алоҳида элементлар чизмаларининг тўлиқ бажарилиши, шунингдек жадваллар ва ҳ.к.;
-ҳисоб тушунтириш хатининг расмийлаштирилиши ва нуқсонсиз бажарилиши;
-фикрларининг мазмунан ва мантиқий ифодаланиши, хуснихати ва ҳ.к.


Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish