Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/85
Sana20.04.2022
Hajmi2,06 Mb.
#566747
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85
Bog'liq
suv kimyosi va mikrobiologiya asoslari (1)

Q
R
С
м
м

тенгламани ёзиш мумкин. 
Бундан ташқари сув оқова билан оқиб ўтадиган модда заррачалари 
массаси (м)нинг оқиш тезлиги (У) га боғлиқлиги, Ери қонунига биноан
6
*
U
A
m

ифодаси билан характерланади. Бунда, А - пропорcионаллик 
коеффиcенти. Кўриниб турибдики, дарё сувида хами эримаган модда сувининг 
оқиш тезлиги ва сув сарфи миқдорига бевосита боғлиқ экан. Эримаган 
моддалар асосан дарё (сой) ва унга қўйиладиган катта-кичик ирмоқлар суви 
турли ҳудди эр юзи қатламларини ювиши оқибатидир. Тупроқ (ер юза) 
қатламлари қанча кўп нураган (еррозияга учраган) бўлса, шунча кўп эримаган 
компонентлар бўлиши аниқланган. 
Ер эррозияси ўз навбатида ер юзасининг ювилишига нисбатан 
барқарорлиги ва тўғри бурчакда тушаётган сув окими энергияси Ё билан 
боғлангандир. 
H
Q
Ё
*
*
1000

Бунда Q- сув миқдори (м3/сек ёки т/сек); Н - оқаётган сув манбаи 
ўзанининг баланд паст кўрсаткичидир, хулоса қилиб айтиш мумкинки, тоғ ёки 
қир-адирли ҳудудларда ер юзи қатламлари эррозияси кучли, текисликда эса 
паст даражада бўлади. Шу нарса хам маълумки, тоғли жойларда сув оқими 
тош-шағал, шунингдек, ер қатламларини емириб (ювиб) ўзи билан оқизиб 
кетади. Сув таркибида эримаган қолдаги моддалар миқдори йил фасллари, 
иқлим, шароит ва бошқа омилларга боғлиқ, яъни доим ўзгариб туради.
Айрим табиий сувларда турли ҳил микроорганизм ва сув ўтлари, 
плактонлар эримайдиган органик бирикмалар манбаи ҳисобланадилар. Ёз 
ойларида планктонларнинг ривож топиши учун қулай шароитларида сувлар 
таркибида эримаган органик бирикмалар хам кўп бўлишлиги аниқланган.


68 
Эримаган, яъни осилган ҳолдаги органик моддаларнинг сув таркибида 
пайдо бўлиши икки ҳил йўл билан амалга ошади: 
1. Кучли ёмғир(сел) ёғилиши ёки харорат кўтарилиб муз қорлар кўп 
эриб, катта миқдорда сув оқимлари натижасида ер юзасидаги жонзодлар, хар 
ҳил биоcенозлар ювиши билан; 
2. Сувнинг ўзида маълум қулай шароит вужудга келиб планктонлар 
ривожланиши биландир. 
Сув муҳитидаги органик бирикмаларнинг парчаланиши натижасида, 
ҳудуди тупроқ қатламларида кўпаядиган гумусдек, анча барқарор моддалар 
ҳосил бўлади. Улар рангли ва рангсиз, ҳидли ва ҳидсиз бўлиши мумкин. 
Сувдаги барча тур моддаларнинг сифат миқдорий кўсаткичларига қараб, 
табиий сувлар хам хар ҳил рангга бўялиши турган гап, албатта. 
Гумус типидаги органик моддаларга ҳос бўлган ва сув сифатини 
белгилайдиган кўрсаткич хам маълум бўлиб, у шундан иборатки, улардан Н
2
га нисбатан C миқдори анча кам, яъни C:Н 1:10 кўринишдадир. Бундай 
моддалар перманганат, биҳромат. актив ҳлор кабилар воситасида тез 
оксидланиши мумкин. Табиий шароитда, биологик омиллар таъсирида, 
уларнинг оксидланиши анча қийин ҳисобланади. 
Табиий сув - таркибидаги ериган тузларга боғлиқдир. хар ҳил тузларни 
ўзида тутиши (минералланганлик даразҳаси)га қараб, сувлар қуйидагича 
классификацияланади, яъни турларга бўлинади: 
- чучук сув, уларда тузлар миқдори 1 г/л.гача бўлади; 
- шўрроқ сув, уларда тузлар миқдори 1 -25 г/л.гача бўлади; 
- шўр сув, уларда тузлар миқдори 25 г л дан анча ортиқ. 
Шу нарса хам аниқланганки, ер сатҳидаги чучук сувларда эриган тузлар 
миқдори 200 мг.г, "ўртача сув" 200-500 мг.л. ва юқори даражада 
минералланган чучук сувда (лекин ичимлик ҳисобланадиган сувда) 500 - 1000 
мг.л, яъни 1 кг. л.лиги маълум. 
Сувда учрайдиган катионларга
H

, На

, К

, Cа
2

, Мg
2

, Fе
2

, Мн
2

, Аl
3

Ва ионларга 
ОH-, HCО
3
-, CО
3
-2, CL-, СО
42
-, HС-, НО
3
-, НО
2
-, F-, ПО
3
-4,
ларни кўрсатиш мумкин. Энг кўп миқдорда эса 7 ҳил ион: На

, К

, Cа
2


Мg
2

, HCО
3
-, СО
42
-, Cl- мавжуддир.
Юқорида кўраситилган ионларнинг айримларининг кўп-камлиги 
(миқдорлари) га қараб, табиий сувлар яна 3 турга: гидрокарбонатли 
(карбонатли), сулъфатли ва ҳлоридли (Алекин, 1970 й)га бўлинади. Уларнинг 
ҳар бири, ўз навбатида, 3 ҳилга ажратилади, масалан, гидрокарбонатли 


69 
(карбонатли) сув - таркибида калций тутган, магний ва натрийли сувларга 
бўлинадилар. 
У ёки бу турдаги сув ўз таркибидаги мавжуд ионларнинг ўзаро бир-
бирига нисбатан кам-кўплиги билан (мг-экв/л) яна 3 қисмга бўлинади: 
1. HCО
3
- > Cа
2

Мg
2

2. HCО
3
- < Cа
2

Мg
2

< HCО
3


СО
42

3. HCО
3


СО
42
- < Cа
2

Мg
2
Юқорида кўп марта такидланганидек, ер ости сувлари одатда кўпроқ 
минералланган бўлиб, улар таркибида натрий, сулфат ва ҳлор ионлари 
нисбатан кўп учрайди. Бундай ионлар осон эрувчи тегишли тузларнинг табиий 
сувда эриганлиги натижасидир. Айниқса иссиқ ва қуруқ иқлимли Марказий 
Осиё минтақаси учун бундай табиий сувлар кўпроқ характерли ҳисобланади. 
Табиий сувларда, юқоридагилардан ташқари, биоген моддалар ва турли 
микроэлементлар хам учрайди. ўсимлик ва жонзодлар олами, айниқса, сув 
ўтлари учун ўта зарур бўлган (оз миқдорда бўлса хам) микроэлементлар катта 
ахамиятга эга. Одамлар соғлиги учун сув таркибида фтор ва йод 
элементларининг бўлишлиги катта ахамиятга эга. Агар фтор миқдори сувда 
камайиб кетса, тиш емирилиши (тиш кариси), кўпайиб кетганда эса 
флюорозом (тишни ўткир бўлакчаларга ажраши) касалликларини келтириб 
чиқаради. Фторнинг сувдаги меёрий (чегараланган) даражаси 1 мг л бўлишини 
мутаҳассислар томонидан қайд қилинган. 
Ичимлик чучук сув таркибида йод миқдори 0.001 мг л дан камайиб 
кетгани ҳолларида эпидемиологик буқоқ касаллиги зўраяди. Агар сувда 
аммоний ва нитрит ионлари бўлса, шунингдек, юқори даражада оксидланиш 
жараёни содир этилганда хам, табиий сув хавзаси яқин вақт оралиғи (унчалик 
узоқ бўлмаган жойда) ифлос чиқитлар билан булғанишидан дарак беради; 
нитрат ионининг борлиги-сувнинг анча узоқ вақтдан бошлаб ифлосланишидан 
далолат беради. Сув таркибида азот, фосфор ва олтингугуртларни тутган 
органик бирикмалар бўлган тақдирда микроорганизм (жонзод)лар ривожи 
учун, шу жумладан турли касалликларни келтириб чиқарадиган бактериялар 
учун хам қулай шароит пайдо бўлади ва ҳакозо. 
Умуман олганда кўп физик-кимёвий омилларга боғлиқ. Авваламбор, газ 
моддасининг табиати, парcиал буғ босими, харорати ва бошқа омилларга жуда 
боғлиқдир. Муайян бир хароратда газнинг сувда эрувчанлигини фанда кенг 
маълум бўлган Генри қонунини ифодалайдиган қуйидаги тенглама:
С 

К*Р орқали бахолаш мумкин. Бунда C - газнинг сувда эрувчанлиги 
(мл л); П - газнинг парcиал босими (атм); К - пропорcионаллик доимийлиги 
(ҳар бир газ учун малум қийматда бўлади). Мазкур тенглама воситасида 


70 
муайян ҳароратда 1 атм босимда бирор газ (кислород, азот ва бошқа) нинг 
эрувчанлигини аниқлаш мумкин. 
Бир қатор газларнинг сувда, қароратга боғлиқ холда, эрувчанлигини 
характерлайдиган (тажрибада аниқланган) малумот қуйидаги жадвалда 
келтирилган. 
Сувда эриган газ концентрацияси, яъни эриган миқдори, шу газнинг сув 
устидаги газ потенcиал босими билан ўзаро боғлиқликда (мувозанатда 
бўлишликка интилиши сабаб) газ - сув системасида узлуксиз сорбция-
десорбция жараёнлари амалга ошади. Улар асосан сувнинг юза қисмида 
бўлиб, сўнгра диффузия жараёни натижасида пастки қатламларда эриган газ 
молекуласини учратиш мумкин. Албатта, хавза чуқур тубида газ миқдори 
нисбатан кам (Р,Т факторлари сабаб). ҳаёт учун кислород ва карбонат 
ангидридининг сувда эриши мухим ахамиятга эга. Бунда сув муҳитида мавжуд 
ўсимлик ва жонзодлар ривожи масалалари назарда тутилган. 
Кислород газининг сувда эришидан, жонзодлар манфаатдор бўлишидан 
ташқари муҳитда оксидланиш жараёнларининг амалга ошиши ва ундаги хар 
ҳил органик моддаларнинг оксидланиб, парчаланаши учун жараёнлар хам 
кетиши учун зарур.
Газлар эрувчанлиги ҳарорат, босим ва бошқа физик-кимёвий 
кўрсаткичларга боғлиқлиги учун хам йилнинг турли фасиллари, сутканинг 
турли вақтларида уларнинг сувдаги миқдори ўзгариб туради. Шу билан бирга, 
газ эрувчанлигига сувнинг тоза ва тоза эмас (ифлосланган)лиги хам таъсир 
кўрсатади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish