Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/85
Sana20.04.2022
Hajmi2,06 Mb.
#566747
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
suv kimyosi va mikrobiologiya asoslari (1)

 
 
 
 
©ТАҚИ 



КИРИШ 
 
Маълумки, табиий сувларга гидросферанинг барча ташкил этувчилари, 
жумладан, дунё океани ва унинг денгизлари, кўллар, дарёлар ва уларда 
қурилган сув омборлари, дарёлар тўйинадиган атмосфера ёғинлари, қор 
қоплами, музликлар, ер ости сувлари, тупроқ ва ҳаводаги намлик ва бошқалар 
киради. 
Табиий сувлар сунъий сувли аралашмалардан сифати ва миқдорий 
кўрсаткичлари, таркиби, жумладан, бир вақтнинг ўзида уларда ионли 
эритмалар, газлар, коллоидлар, органик моддалар бўлиши билан фарқ қилади. 
Таъкидлаш лозимки, табиий сувларда юқорида қайд этилган аралашмаларнинг 
миқдори табиий шароит, атроф муҳит ҳолати ва сув ҳавзаларида кечадиган 
гидрологик, гидрокимёвий, гидрофизик ва биологик жараёнларга боғлиқ 
ҳолда ўзгариб туради. 
Юқорида қайд этилган фикрларга асосланиб, таниқли гидрохимик олим 
О.А.Алёкин “Гидрокимё” фанига қуйидагича таъриф беради: 
гидрокимё- 
табиий сувларнинг кимёвий таркибини ҳамда унинг макон ва замонда 
кимёвий, физик ва биологик жараёнларга боғлиқ ҳолда ўзгаришини 
ўрганадиган фандир.
Тоза сувга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Чиқинди ва 
оқова сувларнинг кўпайиши сабабли сув ҳавзаларининг ифлосланиши 
кузатилмоқда. Оқибатда сув ҳавзалари яроқсиз ҳолга келмоқда. Маҳаллий 
аҳоли орасида эса турли хил юқумли касалликлар кўпаймоқда. Бу масалани 
ижобий ҳал этиш кўп мамлакатлар олдида турган энг муҳим муаммоларда 
бири ҳисобланади. Бу муаммо ўз вақтида ақл-идрок билан ҳал этилмаса, 
оқибати жуда хавфлидир.
Фан ва техника ютуқларидан сув ҳавзалари муҳофазасида 
фойдаланилмаса, бу йўлда тегишли назорат органлари ўз ишларини 
кучайтирмаса, қонунлар ижроси кузатилмаса, корхона, шаҳар чиқинди 
сувларини тозалаш иншоотлари ишламас экан, аҳолининг саломатлиги доимо
хавф остида бўлади. 
Бу борада анчагина амалий ишлар ҳам қилинди ва комплекс илмий-
тадқиқот ишлари амалга оширилди.Ўзбекистон Республикаси табиатини 
жумладан, сув ҳавзаларини муҳофазасига катта аҳамият бериб, Республика 
Олий Кенгаши томонидан 1992-йил 3-июлда “Давлат санитария назорат 
тўғрисида”ги қонун тасдиқланди. Бу қонунда атроф-муҳит, сув ҳавзалари 
муҳофазаси ва аҳолини тоза сув билан таъминлашга катта аҳамият берилган. 



Атмосфера ҳавоси сув манбаларинг ифлосланиши йирик шаҳар 
ҳамда саноат марказларидан бошланиб, аста секин бошқа минтақаларда 
ўта бошлайди. 
Саноат 
корхоналарининг 
чиқиндиларинг 
ҳавога 
чиқариб 
ташланишидан ҳосил бўладиган “кислотали ёмғирлар” қарийиб бутун Европа 
ва Шимолий Америка ҳудудидаги атроф-муҳитга путур етказмоқда.
Ушбу ўқув қўлланма ўзбек тилида “Сув кимёси ва микробиология 
асослари” фанидан маъруза ва амалий машғулотларни бажариш бўйича 
тайёрланган бўлиб 5340400 Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва 
монтажи (Сув таъминоти ва канализация), 5341200-Сув таъминоти ва 
канализация тизимларини лойиҳалаштириш ва эксплуатацияси) бакалавр 
йўналишларида таълим йўлишларини эгаллаётган 2-босқич талабалари учун 
мўлжалланган.
Ўқув қўлланмага киритилган маъруза ва ҳар бир амалий машғулот, 
дастлаб ишнинг мақсадини ва мавзуга оид назарий билимларни қисқача 
ёритишдан бошланади. Сўнг ишни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар 
ва қўйилган мақсадни амалга ошириш учун талаб қилинган вазифалар аниқ 
белгиланиб, ишни бажариш тартиби эса қўйилган вазифалар кетма кетлигига 
асосланади. Барча ишлар олинган натижаларнинг таҳлили билан якунланади. 
Ҳар бир амалий машғулотни бажариш учун берилган маълумотларга 
таяниб,талабаларга алоҳида вариантлар ҳам таклиф қилишимиз мумкин. 
Ўқув қўлланмада келтирилган намуна вариантлар ва уларни ҳисоблаш 
усуллари амалий машғулотларни бажаришда талабаларга ва ёш 
мутахассисларга катта ёрдам беради деган умиддамиз.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish