Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти


  I БОБ. СУВ ВА СУВ ЭРИТМАЛАРИНИНГ ФИЗИК КИМЁВИЙ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/85
Sana20.04.2022
Hajmi2,06 Mb.
#566747
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
suv kimyosi va mikrobiologiya asoslari (1)

 



I БОБ. СУВ ВА СУВ ЭРИТМАЛАРИНИНГ ФИЗИК КИМЁВИЙ 
ХОССАЛАРИ 
Сувнинг таркиби ва тузилиши. 
Маълумки, тоза холда сув молекуласи 
88,8 % кислород ва 11,2 % водороддан ташкил топган, 2 та водород ва 1 та 
кислород атомидан иборат (бир текислик юзасида 2 та водород атомлари 105
0
бурчак остида кислород атоми билан бириккан). Ундаги мусбат ва манфий 
зарядлар 2 қутбда жойлашган. Дипол моменти µ қ 1,85 дебай. Қутбланган 
сувнинг 2 молекуласи ўзаро бирлашиб (ассоцияланиб) димер ҳолида, яъни
Н
2
О (Н
2
О) бўлади.
Кислород атомидаги электронлар қўйидагича қаватларда жойлашган 1С
2

2

4
. Одатда, икки энергетик қаватдаги олти электрондан 2 таси сув 
молекуласини ҳосил қилишда қатнашиб, яъни Н:О:Н кўринишда ифодалаш 
мумкин, қолган икки электрон жуфти эса, қўшни яна 2 сув молекуласини 
ташкил этувчи Н атомларига йўналган бўлади. Улар манфий зарядланган 
электрон булутини вужудга келтирган холда, ассоциялангандан сўнг
молекулаларга ҳос водород боғлари (> 0 Н-) ни ҳосил қилишда қатнашади. 
Водород боғи 1 кг атом учун 4,5 ккалга тенгдир. 
Қутубли сув молекулаларининг ассоцияланган ҳолда бўлишида водород 
боғлари мухим ўрин тутади. Шундай қилиб, водород боғлари воситасида, узун 
занжирсимон макромолекула ҳосил бўлади. Бундан ташқари, яна шундай 
илмий тушунча ҳам борки, унда икки сув молекуласи бир-бири билан димер 
кўринишида бирикиб, анча мустахкам холга ўтади. Айнан шу ҳолатдаги сув 
молекулалари нисбатан зич жойлашади. Бошқача тузилиш ва сув 
молекулаларининг ўзаро жойлашишида маълум даражада бўшлиқ (дефект)лар 
бўлиши муқаррар. Масалан, муз холидаги сув молекулаларининг бир-бирига 
нисбатан жойлашишини кўрсатиб ўтишимиз мумкин: Бунда хар битта 
кислород атоми иккита "ўзига тегишли" (0,99 А оралиғида бўлган) ва иккита 
ўзга-"бегона"(1,78 А масофада) водород атомларини бирлаштирган бўлади. 
Айнан шу тарза ҳосил бўлган "сувлар" таркибида бўшлиқлар (дефектлар) 
бўлган кристалли ҳолат (муз)ларни барпо этади. 
Хароратнинг кўтарилиши (сув исиши) билан сувнинг ассоцияланиш 
даражаси пасая боради. Сув буғланиши 1000с да ассоцияланиши нихоятда 
паст бўлиб, буғланган молекулалар массаси топилганда 18 сонига тенглиги 
аниқланган демак, буғда ассоцияланиш мутлоқо йўқ, деган сўздир. Қизиғи 
шундаки, муз (0с) зичлиги 0,92 г см
3
, 40 с.ли сув зичлиги эса, энг юқори 
қиймат 1,0 г см
3
, хулоса шуки, шу ҳолатда содир бўлади. Буни фанда сув 
зичлигига боғлиқ аномалия ходисаси деб аталади ва сув муҳити қолаверса 
атроф-муҳитларнинг шаклланишида мазкур ходиса мухим ўрин тутади. 




Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish