Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О



Download 4,45 Mb.
bet97/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

16.УЙ-ЖОЙ ФОНДИ
Режа (35-36- марузалар):


16.1. Уй-жой фонди турлари.
16.2. Турар жой, ундан фойдаланиш мақсади.
16.3. Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи.


Таянч сўзлар: Уй-жой кодекси, уй-жой фонди, уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлар, ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар, интернат-уйлар, болалар уйлари .

16.1. Уй-жой фонди турлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 7-моддасига асосан уй-жой фонди – инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлардан (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлардан) иборат бўлган фонд.
Уйларда жойлашган савдо, маиший ва носаноат йўналишидаги ўзга эҳтиёжларга мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар уй-жой фондига кирмайди.
Уй-жой фонди хусусий ва давлат уй-жой фондларидан иборат бўлади.
Хусусий уй-жой фондига қуйидагилар киради:

  • фуқароларнинг мулки бўлган уй-жой фонди (якка тартибдаги турар-жой бинолари, хусусийлаштирилган, қурилган ҳамда сотиб олинган квартиралар ва уйлар, уй-жой ҳамда уй-жой қурилиш кооперативларига қарашли уйлардаги пай бадаллари тўлиқ миқдорда тўланган квартиралар, ҳадя, айирбошлаш шартномалари ҳамда мерос ҳуқуқи ва фуқаролар томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда олинган квартиралар ва уйлар);

  • хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ҳамда бошқа нодавлат юридик шахсларнинг мулки бўлган ҳамда уларнинг маблағлари ҳисобидан қурилган ёки ким ошди савдосида ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда (олди-сотди, ҳадя, мерос, ва ҳ.к. шартномалар) олинган квартиралар ва уйлар.

Давлат уй-жой фондига қуйидагилар киради:

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган уй-жойлар фонди;

  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, хусусий, муниципал уй-жой фондидан олиб уларнинг балансига берилган фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартномалари асосида фойдаланилаётган аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди;

  • давлат корхоналари, муассаса ва ташкилотларнинг тўла хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлган идорага қарашли бўлган уй-жой фонди.

Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш- эскирганлиги, авария ҳолатидалиги ёки бошқа асосларга кўра яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ва турар жойлар келгусида бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта қурилиши мумкин ёки бундай уйлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига биноан бузиб ташланади.
Давлат томонидан текинга уй-жой бериш- турар жойлари авария ҳолатида эканлиги ёки табиий офатдан зарар кўрганлиги белгиланган тартибда тан олинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда текинга уй-жой берилади.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish