План бўйича литерлари
|
Бино ва иншоот-ларнинг номлари
|
Қурилган йили
|
Материаллари
|
Хоналар сони
|
Хакикатда фойдаланишдаги турар жой, турар жой булмаган майдон кв.м
|
Улушнинг инвентаризационбаҳоси (сум)
|
Ер участкаси-нинг майдони.кв.м
|
Кучага чикиш жойи
|
пойдевор
|
деворлар
|
том
|
Иморатлар эгалла-
ган
|
Ховли эгаллаган
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Текшириш натижасида эгаликни тақсимлашнинг мазкур далолатномага илова қилинган схема ва улушдошлик қилувчиларнинг розилиги бўйича мумкин бўлган варианти таклиф қилинади.
Кадастр хизматининг ходими _______________________
Улушдошлик килувчилар: ______________________
Ариза берувчи томонидан бинони, иншоотни мулкий ҳуқуқ ёки бошқа ашъёвий ҳуқуққа, бу ҳуқуқни билвосита тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказа олиш имконияти масаласи ҳар бир айрим ҳолда манфаатдор шахсларнинг даъвоси бўйича суд қарори билан ҳал этилади.
15.2.Умумий мулкчилик ёки фойдаланишда бўлган бинолар ва иншоотларни таксимлашни расмийлаштириш
Умумий мулкчиликда бўлган бинони ёки иншоотни тақсимлаш томонларнинг келишуви бўйича ёки суд қарори бўйича, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 223- ва 226-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Бино ёки иншоотни алоҳида мустақил қисмларга тақсимлашни расмийлаштириш, бинони, иншоотни мустақил ер участкаси ва кўчага, тор кўчага алоҳида чиқиш жойи билан бирга ажратиб бериш имконияти мавжуд бўлган ҳолда, ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларга эга бўлган барча улушдошлик қилувчиларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
Бинони ёки иншоотни тақсимлашни расмийлаштириш учун шахслар аризалар билан туман, шаҳар ҳокимликларига мурожаат этадилар.
Аризага барча улушдошлик қилувчиларнинг тақсимлашга розилиги ҳар бир улушдошнинг улуши кўрсатилган ҳолда илова қилиниши лозим.
Туман, шаҳар ҳокимининг топшириғи бўйича рўйхатдан ўтказувчи бўлим тақсимлаш имконияти тўғрисида материаллар ва хулоса тайёрлайди.
Ер участкасининг архитектура-режалаштириш бошқармалари (шаҳар архитектори), ёнғин ва санитария нозирликлари билан келишувдан ўтказилган, бинолар, иншоотлар, мумкин бўлган тақсимлаш чегаралари чизиб кўрсатилган схемаси илова қилинган хулоса туман, шаҳар ҳокимига кўриб чиқиш учун киритилади (2Ф ва 3Ф шакллар).
Туман, шаҳар ҳокимининг қарорида қайси эгалик тақсимланаётгани, у кимларга ва қандай улушда тегишли бўлган и, шунингдек янгидан ташкил этилган ер участкалари ва бинолар, иншоотлар уларга берилган янги рақамлар билан бирга кўрсатилади. Ер участкаларини тақсимлаш натижасида улушдошлик қолиши мумкин, уларнинг улушлари ҳам ҳоким қарорида кўрсатилади.
Бино ва иншоотлар эгаларининг розилигига эришилмаган тақдирда, тақсимлаш суд тартибида амалга оширилади.
3Ф шакл
Do'stlaringiz bilan baham: |