15. МУОММОЛИ БИНО- ИНШООТЛАР ХУҚУҚИ
Режа (33-34- марузалар):
15.1. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган бинолар ва иншоотларни расмийлаштириш.
15.2.Умумий мулкчилик ёки фойдаланишда бўлган бинолар ва иншоотларни таксимлашни расмийлаштириш.
Таянч сўзлар: Мулк ҳуқуқи, умумий мулкчилик, ашёвий ҳуқуқ, кадастр йиғмажилди, битим, давлат реестри, мерос, ўзга шахс, юридик, жисмоний, ўзбошимчалик, маҳаллий ҳокимият, мусодара, ҳуқуқни чеклаш, умумий улушли.
15.1. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
бўлмаган бинолар ва иншоотларни расмийлаштириш
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ёки тўғрилиги ҳақида шубҳа туғилган ҳолларда хамда умумий мулкчилик ёки фойдаланишда бўлган бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ масаласини хал этиш ва унинг “Кадастр йиғмажилди”ни тайёрлашдан олдин кадастр хизматида куйидаги ишлар амалга оширилиши зарур:
Аризани ва унга илова қилинган кадастр йиғмажилдини ўрганади, аризадаги ахборотни Бино- иншоотка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестридаги ахборот билан таққослайди;
ўзга шахсга ёки мерос бўйича ўтадиган бинолар ва иншоотларни, уларнинг ҳақиқатдаги таркиби ҳамда ҳолатини аниқлаш мақсадида жойда текширади;
бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос мавжудлигини ҳамда унинг юридик ва жисмоний шахсларга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди;
бинолар ва иншоотлар ўзга шахсларга ўтказилиши бўйича ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши қонунийлигини, уларнинг ўзга шахсларга ўтказилиши учун мулк ҳуқуқлари ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини аниқлайди;
умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва, тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди;
ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу объект ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди;
хўжасиз (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 191-моддаси), мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ўтадиган (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1157-моддаси) ёки мусодара қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 204-моддаси) бино ва иншоотлар, бу бино ва иншоотларни қонунда белгиланган тартибда давлат фондига топшириш учун улар тўғрисида маҳаллий ҳокимият органига хабар қилган ҳолда;
ўзбошимчалик билан солинган бино ва иншоотлар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасида назарда тутилган чораларни кўриш учун ҳуқуқи бузилган маҳаллий ҳокимият органига ёки шахсга бу ҳақда хабар қилган ҳолда;
бошқа шахслардан айнан шу бинолар ва иншоотлар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ариза бор ёки йўқлигини Бино- иншоотка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестридан аниқлайди.
Агар тақдим этилган материалларда аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса, кадастр хизмати «кадастр ҳужжати тўплами»ни тайёрлашни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда муайян камчиликлар ва «кадастр ҳужжати тўплами»ни тайёрлашни тўхтатиб туриш сабаблари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этишлари учун етарли бўлган муддат кўрсатилади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан «кадастр ҳужжати тўплами»ни тайёрлашни тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш тузатилган ҳужжатлар олинган кундан эътиборан«кадастр ҳужжати тўплами»ни тайёрлаш амалга оширилади.
Тақдим этилган билвосита ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун кадастр хизмати бино ва иншоотларни текширув ишини амалга оширади ва текширув натижалари бўйича 1Ф ва 2Ф шаклларга мувофиқ ёзма хулоса ва далолатнома тузади.
Кадастр хизмати хулосаси барча ҳужжатлар ва лойиҳалар билан биргаликда 7 кун муддат ичида шаҳар ёки туман ҳокимига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
1Ф шакл
Do'stlaringiz bilan baham: |