Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О


Заҳира ерлар ва улардан фойдаланишни



Download 4,45 Mb.
bet51/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

Заҳира ерлар ва улардан фойдаланишни
ҳуқуқий тартибга солиш
Заҳира ерларининг тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Ер кодекснинг 78-моддасида таъкидланишича, юридик ва жисмоний шахслар эгалигига ҳамда фойдаланишига, ижарага берилмаган, мулк этиб реализация қилинмаган барча ерлар заҳира ерлардир. Шунингдек, ушбу моддада белгиланишича, бундай ерлар жумласига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи, ижарага олиш ҳуқуқи, мулк ҳуқуқи бекор қилинган ерлар ҳам киради.
Заҳира ерлар — Ўзбекистон ер фонди таркибида мустақил тоифани ташкил этиб, уларнинг майдони 7596,1 минг га ёки бутун ер фондининг 17,0 % ини ташкил этади.
Маълумки, давлатнинг ерга бўлган эгалик ҳуқуқини амалга оширувчи Республика ҳокимияти идоралари ер участкаларини корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасида тақсимлайдилар. Бир қисм ерлар эса бўлинмасдан қолади. Булар, асосан, ўзлаштирилмаган ерлардир. Булар кейинчалик хўжалик оборотига киритиладиган резерв ёки экологик мувозанатни таъминлаб турадиган ерлардир. Шундай қилиб, заҳира ерларни икки турга бўлиш мумкин — ердан фойдаланишда резерв ролини ўйнайдиган, яъни кейинчалик фойдаланиш учун база бўлиб хизмат қиладиган ва фойдаланишга умуман яроқсиз бўлган ерлар.
Заҳира ерлар асосий фойдаланиш мақсадига кўра ҳар қандай бошқа ер фонди тоифасига ўтиб кетиши мумкин. Бундай ҳолатларда уларга ўша ер фондининг ҳуқуқий ҳолати қўлланилади.
Давлат заҳира ерлари қисқа муддатли - 3 йилгача ва узоқ муддатли - 3 йилдан 10 йилгача муддатга берилиши мумкин. Қоидага кўра, қисқа муддатга берилгаи ер участкалари заҳира ерлар таркибида ҳисобланади. Муддатнинг тугаши билан эса у бошқа ердан фойдаланувчиларга берилиши ёки заҳира ерлар таркибида қолиши мумкин. Бошқа ҳамма ҳолатларда, масалан, узоқ муддатга фойдаланиш учун берилганда бу ерлар заҳира ерлар фонди тоифасидан чиқиб кетади.
Заҳира ерлар асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, шунингдек саноат, транспорт, бошқа ноқишлоқ хўжалик мақсадлари, жамоа боғдорчилиги ва полизчилигини ривожлантириш учун захира бўлиб хизмат қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, заҳира ерлар кейинчалик кўпроқ қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага бериш учун мақсад қилиб қўйилади.
Заҳира ерлар туман, шаҳар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлади. Бундан ташқари, заҳира ерлар қишлоқлар ўзини ўзи бошқарув идоралари ихтиёрида ҳам бўлиши мумкин. Бу идоралар заҳира ерларни юқорида санаб ўтилган мақсадлардан ташқари, яна уй-жой қуриш учун фуқароларга, хизмат юзасидан чек ерлар сифатида беришлари мумкин. Бунда, албатта, бу ерларни қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатиб бўлмаслигини эътиборга олиш лозим.
Ҳеч кимга фойдаланиш учун берилмаган заҳира ерлар бирон бир киши томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши мумкин эмас Заҳира ерлардан фойдаланиш устидан назоратни ҳокимият идоралари олиб борадилар.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish