Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О


Бино- иншоот объектларининг химоя худудлари



Download 4,45 Mb.
bet21/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

Бино- иншоот объектларининг химоя худудлари
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 8-боб, 69-моддасига асосан транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига темир йўл, ички сув транспорти, автомобил, хаво ва трубопроводттранспорти корхоналари, муассассалари ва ташкилотларига транспорт иншоотлари, қурилмалари ва бошқа объектларидан фойдаланиш, сақлаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, такомиллаштириш ва ривожлантириш соҳасида улар зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилган ерлар киради.
Алоқа мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига алоқа линияларини ҳамда уларга тегишли иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение ва ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган ерлар киради.
Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерларга, кабель, радиореле ва алоқа ҳаво линиялари ва электр узатиш линиялари ўтган ерларга туташ ерларда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган тартибда муҳофаза зоналари ўрнатилади.
Автомобиль йўллари учун муҳофаза зоналари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон “Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун қуйидаги муҳофаза зоналари ўрнатилган:
1.Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари учун хавфсизлик минтақаси (қизил чизиққача бўлган масофа) йўлларнинг тоифалари бўйича қурилиш учун ажратилган ер чегарасидан қуйидагича белгиланади:

  • Республика ахамиятидаги “М”, “4р”, “А” маркали автомобиль йўлларида - 50 метр;

  • Вилоят ахамиятидаги автомобиль йўлларида - 30 метр;

  • 1 ва 2 - тоифадаги автомобиль йўлларида -25 метр;

  • 3 - тоифадаги автомобиль йўлларида - 20 метр;

  • 4 ва 5 - тоифадаги автомобиль йўлларида -15 метр.

Автомобиль йўллари қурилиши учун ажратилган ер тасмаси чегараси тегишли қурилиш меъёрлари ва қоидаларида белгиланган.
2.Шаҳар кўчалари учун хавфсизлик минтақаси (қизил чизиққача бўлган масофа) шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган.
3.Автомобиль йўллари ва уларнинг хавфсизлик минтақаларида қуйидагилар тақиқланади:

  • автомобиль йўллари ва кўчаларни, улардаги сунъий иншоотларни сақлашга ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлмаган бошқа бино ва иншоотларни қуриш;

  • ажратилган минтақада ҳамда кўприклардан, йўл ўтказгичлардан ва эстакадалардан 200 метргача бўлган масофаларда лагерлар, палаткали шаҳарчалар барпо этиш ва олов ёқиш;

  • дарёлардаги кўприклардан ўзан бўйлаб юқорига ва пастга қараб 2,5 км.гача бўлган масофада қум ва тошлар олиш учун карьерлар барпо этиш;

  • ер шўрини ювиш, йўл четидаги ариқчалардан суғориш учун фойдаланиш, маданий қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, яшил минтақани суғориш каби ишларда автомобиль йўлларини сувга бостириш, ажратилган минтақани балчиқлантириш.

4. Автомобиль йўлига туташ ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва улардан фойдаланувчилар:

  • автомобиль йўлига туташ буталарни парвариш қилиши ва иморатларни соз ҳолатда сақлаши;

  • автомобиль йўли ўқидан 50 метрдан кам бўлган масофада тошлар, шох-шабба, конструкциялар ва бошқа материаллар тўпланишига йўл қўймаслиги шарт.

5.Ҳалқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар билан туташувчи ва кесиб ўтувчи барча йўллар асосий йўлдан иккала тарафда 100 метр масофагача қаттиқ қопламали бўлиши шарт.
6.Биринчи ва иккинчи тоифали ҳамда келажакда қайта таъмирланиб юқори тоифага ўтказилиши режалаштирилган учинчи тоифали автомобиль йўлларининг иккала тарафида ҳам яқин масофаларда иморатлар қуриш тақиқланади.
Автомобиль йўлларининг бир тарафидан қуйидаги холларда, тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари (ҳудудларни меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари, бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари) асосида қишлоқ хўжалиги ерларига иморатлар қурилиши, Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳолларда - белгиланган тартибда объектлар:
йўлнинг қатнов қисми четидан:

  • очиқ жойларда - 200 метр узоқликда;

  • аҳоли яшаш жойларида, автомобиль йўлларининг аҳоли пунктлари чегаралари туташган тарафида - 100 метр узоқликда жойлаштирилиши мумкин.

Ўзбекистон темир йўллари” давлат - акциядорлик компанияси объектлари учун муҳофаза зоналари
Ўзбекистон Республикаси“Ўзбекистон темир йўллари” давлат акционерлик темир йўл компаниясига қарашли Бухоро худудий темир йўл бўлими Самарқанд филиалининг 2015 йил 31 мартидаги 267- со хатига асосан Ўзбекистон Республикаси худудидаги барча темир йўллари учун қуйидаги муҳофаза зоналари ўрнатилган:

  • темир йўллар марказий ўқидан ўнг ва чап тарафларга 100 метр.


Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish