Бинода иссиқлик изоляция материалларидан фойдаланиш жойлари
Иссиқлик ўтказувчанлиги жиҳатдан иссиқлик изоляцияси материаллари қуйидаги синфларга бўлинади:
А - иссиқлик ўтказувчанлиги паст - 0,06 Вт/м·К; иссиқлик ўтказувчанлиги ўртача - 0,06-0,115 Вт/м·К гача;
В - иссиқлик ўтказувчанлиги юқори - 0,115-0,175 Вт/м·К гача.
Вазифасига кўра иссиқлик изоляцион материаллар иссиқлик изоляцияси (ҳимояловчи) - қурилиш (қурилиш конструкцияларини изоляциялаш учун) ва иссиқлик изоляцион монтаж (саноат асбоб-ускуналари ва қувур ўтказгичларини иссиқлик изоляцияси учун) материалларга бўлинади.
Вазифасига кўра иссиқлик изоляцион материаллар иссиқлик изоляцияси (ҳимояловчи) - қурилиш (қурилиш конструкцияларини изоляциялаш учун) ва иссиқлик изоляцион монтаж (саноат асбоб-ускуналари ва қувур ўтказгичларини иссиқлик изоляцияси учун) материалларга бўлинади.
Замонавий иссиқлик изоляцияси материаллари ишлаб чиқаришдаги юқори ғоваклик олиш усуллари
Турли замонавий иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқаришда уларда юқори серғовак структура ҳосил қилиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади;
Газ ҳосил қилиш усули – материалда серҳовак структура хом ашёга газ ҳосил қилувчи махсус қўшимча қўшиш орқали газ ҳосил қилишга асосланган.
Кўпик ҳосил қилиш усули – суюқликнинг, одатда СФМлар (кўпик ҳосил қилувчилар) қўшиб сувнинг сирт таранглик кучини пасайтиришга асосланган бўлиб, кўпик ҳосил қилинади ва материалга қўшиб серғовак структура ҳосил қилинади. Одатда бу усул кўпиртириш деб аталади.
Кўп миқдордаги сув билан қориш усули – бу усул материаони тайёрлашда қолипланадиган массани кўп миқдордаги сув билан қоришмани тайёрлаш, қотиш вақтида ортиқча сувни чиқиб кетиши ва қуритиш вақтида ғоваклар ҳосил бўлишига асосланган.
Механик диспергациялаш усулидан сочилувчан иссиқлик изоляция материалларини тайёрлашда фойдаланилади. Мисол учун диатомитни майдалашда ёки асбестни титишда фойдаланилади. Одатда кўпинча бошқа серғовак структурани ҳосил қилиш усулларида ёрдамчи усул бўлиб хизмат қилади.
Толали каркас ҳосил қилиш усули минерал пахта ва шишапахта, шунингдек фибролит ишлаб чиқаришда серғовак структурани ҳосил қилишдаги асосий усул хисобланади.
У бошқа таркибида тола (асбест ёки ёғоч толаси) бўлган материалларда ҳам серғовак структураси ҳосил қилишда юқори аҳамиятга эга.
Минерал ёки органик хом ашёни қиздириб шишириш усули унда жойлашган ҳаво ёки сув буғининг кенгайиши, кимёвий боғланган сувнинг буғланиши хисобига материал хажмини ортишига асосланган. Бу усул билан кўпчитилган вермикулит ва перлит, шунингдек табиий пробкадан кислородсиз мухитда қиздириш хисобига иссиқлик изоляция материалларини олишда фойдаланилади.
Қўшимчаларнинг куйиб кетиши усули - сопол материалларини пиширишда органик қўшимчаларни куйиб кетишига асосланган.
Карбонат хомашёга кимёвий ишлов бериш усули – уни декорбанизация ва қайта кристалланишига асосланган бўлиб, материалда юқори структура ҳосил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |