Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Таваккалчилик-менежментда бошқариш услублари



Download 0,64 Mb.
bet11/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

2. Таваккалчилик-менежментда бошқариш услублари.
Таваккалчилик-менежментининг вазифаларини амалга ошириш учун билим, маҳорат ва тадбирколик зарур бўлади, бу эса Таваккалчилик менежментида стратегик услубни яратишни талаб қилади. Таваккалчилик-менежменти стратегияси деганда бизнесда аниқланган ва юзага келиши мумкин бўлган Таваккалчиликли муносабатларни таҳлил қилишни ва унинг таъсир даражасини пасайтириш услубларини яратишни маҳорат билан бошқариш ва баҳолаш тушунилади. Таваккалчилик-менежментининг стратегик муҳитида қуйидаги қонунлар киритилган: максимал даромадга эришиш, эҳтимолликни оптимал даражасини аниқлаш, Таваккалчиликнинг таъсир доираси ва даромаднинг оптимал даражаси ўртасидаги муносабат. Максимал даромадга эришиш – бу инвестор қўйган ўз капиталига таъсир қилувчи Таваккалчиликнинг минимал таъсир доирасидан келиб чиққан ҳолда даромад даражасини белгилаши тушунилади. Эҳтимолликни оптимал даражаси – бу Таваккалчиликни олдини олиш мақсадида таклиф қилинган бир қанча усуллардан инвестор учун энг мақбул услубни танлаш тушунилади. Таваккалчиликнинг таъсир доираси ва даромаднинг оптимал даражаси ўртасидаги муносабатда, Таваккалчилик-менежменти кутилаётган даромадни баҳолаш ва Таваккалчиликнинг бу даромадга таъсири доирасидан келиб чиққан ҳолда ўз капиталини сарфлашни давом эттириш ёки бу Таваккалчиликли муносабатдан чекиниш тушунилади. Таваккалчилик менежмент тизими молиявий муносабатлар бошқарув жараёнида келиб чиқади. Таваккалчилик менежмент ўз ичига бошқариш стратегияси ва тактикасини олади. Таваккалчилик менежмент стратегияси мақсадга эришиш йўналишини белгилайди ва воситаларни тўғри йўналтиришни англатади. Бу йўналишда бир қарорга келиш учун маълум бир қоидалар ва чекловлар тўплами мавжуд. стратегия барча бошқа қабул қилинган вариантларни рад қилишга, яна бир марта ўйлашга имкон беради. Янги мақсадлар янги стратегияни ишлаб чиқиш имконини беради. Тактика – аниқ мақсадларнинг аниқ ечимидир. Тактиканинг мақсади энг яхши ечим ва, усулларни танлаш ва бошқариш техникасини муносиб танлаш ҳисобланади. 33 Таваккалчилик менежмент бошқариш системаси сифатида икиита тизимдан иборат, яъни бошқариладиган система (объекти), ва бошқарадиган система (субъекти). Таваккалчилик менежменти бошқарув объекти Таваккалчиликлар, Таваккалчилик сармояси ва Таваккалчиликни амалга ошириш жараёнида хўжалик субъектлари ўртасида иқтисодий алоқалар ҳисобланади. Бу иқтисодий алоқалар, тадбиркорлар (шерик, рақиб) ўртасида ва бошқалар суғурталовчи ва суғурталанувчи, қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги алоқалардир. Таваккалчилик менежменти бошқарув субъекти - (Молиявий менежери, суғурта мутахассиси, аквизитор ва бошқалар) одамларнинг бир махсус гуруҳ деб турли ҳил техник ва маъмурий таъсир усуллари назорат объекти орқали мақсадли фаолият олиб боради. Яъни назорат обекти, субъектнинг таъсир жараёни, ўзини ўзи бошқариш жараёни амалга оширилиши мумкин, агар фақат бошқарув ва назорат қилиш тизими ўртасида муайян ахборот айланиши содир бўлса. Агар Таваккалчилик шароитида ҳаракат ҳақида аниқ бир қарор қабул қилиш имконини бермаса, бу шароитда етарли ва ишончли маълумотлар, муҳим рол ўйнайди. Таваккалчилик менежмент ахборот таъминоти ҳар хил ахборотлардан иборат: статистик, молиявий, иқтисодий… Бу маълумотлар устида, суғурта, суғурта хизматлари, шу жумладан, товар, капитал, молиявий барқарорлик ва уларнинг мижозлари, ҳамкорлари, рақобатчилар, нархлар, нархлар ва харажатларини тўловга қобилиятлилик, талабнинг мавжудлиги ва катталиги, эҳтимоллар билими, суғурта шартлари, дивидендлар ва фоизлар ва бошқаларни ўз ичига олади. Таваккалчилик менежмент асосий қоидалари:
 Ўз капиталидан ортиқ Таваккалчилик қилиш мумкин эмас;
 Таваккалчилик қилиш оқибатлари ҳақида ўйлаш керак;
 Кичик нарса учун кўп Таваккалчилик қилиш мумкин эмас;
 Ижобий қарорлар фақат иккиланмасадн қабул қилинганда қабул қилинади;
 Кўп иккиланган ҳолларда салбий қарорлар қабул қилинади;
 Ҳар доим фақат бир ечим бор, деб ўйлаш ҳато.
Балки бошқа ечимлар ҳам бор. Биринчи қоидага кўра инвестициялар бўйича қарор қабул қилишдан олдин қуйидагиларни бажариш керак:
- Таваккалчилик бўйича максимал йўқотишлар миқдорини аниқлаш;
- инвестиция қилиш миқдори билан солиштириш;
- барча молиявий ресурсларини солиштириш ва инвесторнинг банкротликка йўл қўйилиши ёки қўйилмаслигини аниқлаш.
- тўғридан-тўғри инвестиция қилиш, зарар ҳажми, корхона капитали ҳажмига тенг.
Иккинчи қоидани амалга ошириш учун молиявий менежер зарарни максимал даражада билиб, у нимага олиб келишини билади, Таваккалчиликни олдиндан кўради ва Таваккалчиликдан воз кечишга қарор қиларди. Таваккалчиликни бошқа кишининг жавобгарлигига қўяди.
Учинчи қоида Таваккалчиликни суғуртага юбради. Бу хол суғурта мукофоти ва суғурта суммаси ўртасида мақбул нисбатни танлаш деган маънони англатади. Таваккалчилик менежмент вазифалари. Таваккалчилик менежмент икки функциядан иборат: объектни бошқариш, субъектни бошқариш. Таваккалчилик менежмент бошқарув объекти қуйидагилар киради:
- Таваккалчилик ечими;
- корхонанинг капитал инвестициялари;
- Таваккалчилик миқдорини камайтириш учунн қилинган ишлар;
- Таваккалчиликни суғурталаш жараёни.
Таваккалчилик менежмент бошқарув субъекти вазифалари қуйидагилардир:
 прогнозлаш;
 ташкил этиш;
 тартибга солиш;
 мувофиқлаштириш;
 рағбатлантириш;
 назорат қилиш.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish