2. Пасайишдан хеджерлаш.
Ошишдан хеджерлаш келгусида субъект истеъмол қиладиган моддий ресурсларнинг нархлари (валюта курслар)ининг ошиши эҳтимолидан суғурталаниши зарур бўлган ҳолатларда қўлланилади.
Масалан, ресурснинг баҳоси (ёки валюта курси, қимматли қоғоз нархи) уч ойдан кейин ўсади деб тахмин қилинмоқда ва у субъектга 3 ойдан кейин керак бўлади. Баҳолар (курснинг) ошишидан кўриладиган йўқотишларни қоплаш учун, ресурсларни бугунги кундаги баҳоларда сотиб олиш шартномасини қўлга киритиш лозим бўлади. Агар 3 ойдан кейин ресурснинг баҳоси ошиб кетган тақдирда ҳам, фьючерс шартномасини сотган субъект ресурсни шартнома сотилган санадаги (3 ой олдинги) баҳоларда етказиб бериш мажбуриятини зиммасига олади. Шу йўл билан ошишдан хеджерлашни амалга оширувчи хеджер ўзини келгусида баҳоларни ошишидан кўрилиши мумкин бўлган зарардан суғурталайди.
Пасайишдан хеджерлаш келгусида товарнинг баҳоси пасайиши таваккалчиликлигидан қочиб, унинг олди-сотди шартномасини фьючерс бозоридаги ҳозирги баҳо даражасида сотиш билан боғлиқ биржа операциясини англатади. Пасайишдан хеджерлашни амалга оширувчи хеджер келажакда сотадиган товар шартномасини биржада шошилинч сотиб, ўзини келажакда кўриши мумкин бўлган зарардан суғурталайди.
Хеджер шошилинч шартномаларни сотиш ёки сотиб олиш ёрдамида бозорлардаги баҳоларнинг ноаниқлигидан келиб чиқадиган ттаваккалчиликлиликни камайтиришга ҳаракат қилади.
МАВЗУ: КИЧИК БИЗНЕСДА ТАВАККАЛЧИЛИК
1.Тадбиркорлик мухити ва хўжалик таваккалчилиги.
2.Иктисодий асослар ва таваккалчилик чегаралари.
3.Таваккалчиликни ўлчаш услублари.
4.Таваккалчилик элементлари билан боглик карорларни танлаш ва амалга оширишга таъсир килувчи омиллар.
5.Таваккалчилик шароитида фаолият йўналишини танлаш тахлили.
6.Кичик бизнесда баъзи бир хўжалик таваккалчилиги турларини сугурталаш.
1. Тадбиркорлик мухити ва хўжалик таваккалчилиги.
Кичик бизнесда хар кандай хўжалик субъекти учун бозор муносабатларига ўтиш ноаниклик ва таваккалчиликнинг ошиб бориши билан борлик. Корхона ва алохида тадбиркорлар ички ва ташки бозорларда мустакил шартнома тузиш хукукини хўлга киритганларидан кейин, биринчи марта, муттасил ўзгариб турадиган бозор конъюнктураси шароитида хўжалик фаолиятининг мукобил йўналишларини танлаш муаммосига дуч келдилар.
Тадбиркорлик мухитининг корхонанинг бозор иктисоди шароитида ички ва ташки омиллари ишчанлик фаоллиги ва молиявий баркарорлигини таъминловчилиги жуда ўзгарувчандир. Шунинг учун уларни доимий равишда кузатиш ва назорат килиш керак булади. Бу эса хўжалик таваккалчилигини бошкариш имконини беради ва ишбилармонлик фаолиятининг самарадорлигини оширади.
Тадбиркорлик мухитига сиёсий вазият, иктисодий ахвол, конунчилик асоси, халкнинг ижтимоий-маданий савияси тармокларнинг илмий техника тараккиёти даражаси, табиий-иктисодий шароит ва бозорнинг ўзига мос таркиби, яъни конъюнктураси таъсир кўрсатади. Агар кўрсатилган ишбилармонлик мухитининг хар бир элементини тахлил килсак, у холда уларнинг хозирги кичик базис даражасини коникарли деб хисоблаш мумкин ва у республикада кичик бизнеснинг тараккиётини таъминлай олади. Аммо, мулкни химоя килувчи ва шартномаларга амал килишни кафолатловчи, конунчилик тизимининг йуклиги, товарлар харакатининг катъий тартибга солиниши, экспорт учун махсус рухсатнома лицензия бериш тизимининг мураккаблиги, экспорт учун бож тўловларининг мавжудлиги, хуллас амалда мол-мулкга Давлатнинг яккахокимлиги кичик бизнесда хўжалик юритувчи субъектларнинг таваккалчилигини сезиларли даражада оширади.
Таваккалчилик — юзага келиши мумкин булган хавф-хатарга карамай амалга ошириладиган фаолиятдир. Шунинг учун, таваккалчилик деганда бевосита у билан боглик булган хавф-хатар хам тушунилади.
Таваккалчилик тушунчаси мураккаб ва кўп кирралидир ва уни бир сўз билан ифодалаш кийин. Умумий холда хўжалик таваккалчилиги бу инсон фаолиятидаги ноаниклик ва зиддият холати ўлчовидир, у хавф-хатар, омадсизлик ва зарар кўриш билан тавсифланади. Бу соф таваккалчилик категорияси булиб, унда зарар кўриш ва уни камайтириш эхтимоли мавжуд булади. Хусусий холда ишчанлик операцияларидаги хўжалик таваккалчилиги объектив,субъектив иктисодий категориядир. У окибатда зарар булиб чикиши ёки кўшимча самара бериши мумкин (шартли таваккалчилик). Тадбиркор учун хос булган хусусият, бу шартли таваккалчиликга бориш, яъни фойда кўришни кўзлашдир. Шу муаммо буйича шугулланган кўпчиклик тадкикотчилар, Д. П. Альгинанинг фикрига кўшикадилар. Унга кўра таваккалчилик гўёки танлаш мажбурий булган шароитда ноаникликни бартараф этиш билан борлик фаолиятдир. Бунда, максадга эришиш, максаддан ориш, ёки омадсизлик эхтимолини микдори ва сифат буйича бахолаш имкони булади. Тадбиркорликда таваккалчилик унинг таъсир доираси, тадбиркорлик лойихаларини амалга ошириш усули ва ишчан одамларнинг таваккалчиликга булган муносабати билан турланади. Сиёсий таваккалчилик давлатнинг тадбиркорлик сохасида олиб бораётган сиёсати билан боглик. Масалан, давлат хокимияти конунчилик йўли билан солик ёки хорижий валюта тушумларини бошкариши ва бу оркали кичик бизнес тараккиётини тезлаштириш ёки секинлаштириши мумкин.
Таваккалчилик фаолиятининг амалдаги сохаси, унинг тавсиф белгиларини бошкариш шаклига хўжалик таваккалчилигининг куйидаги турларини келтириш мумкин:
• ишлаб чикариш (об-хаво, техник, технологик таксимлаш, ташкилий, кутилмагандаги ўлим хавфи, бошкарув ва бошкалар);
• даллолчилик (даромадни тугридан-тугри йўкотиш хавфи, билвосита пулни ва мулкий зарар кўриш хавфи, фукаролик жавобгарлигининг пайдо булиш хавфи ва бошкалар);
• тижорат (махсулот етказиб бераолмаслик хавфи, сота олмаслик хавфи, йукотиш хавфи ва бошкалар);
• молиявий (кредит, мулкий, сугурта, валютавий, банк, трансакцион, тузилмавий, расмий, депозит, нархга борлик булган ноликвид, иктисодий, таваккалчилик устамаси ва бошкалар);
• инновацион (ижтимоий, илмий техника тараккиёти натижаларини жорий килиш билан боглик булган таваккалчилик).
Барча тур ва тур ичидаги гурухларга кирувчи хўжалик таваккалчиликларини ноаниклик шароитида карор кабул килишнинг даражасига, таваккалчилик холатининг даврига, унинг келиб чикиш манбаига, таваккалчиликнинг аник сабаблари ва унга йўл кўйиш даражасига караб алохида гурухларга бирлаштириш мумкин.
Хўжалик таваккалчилигининг бир неча мухим белгилари булиб, улар ичидан куйидагиларни алохида ажратиб кўрсатиш мумкин:
- карама-каршилик;
- мукобиллик;
- ноаниклик.
Таваккалчиликдаги карама-каршилик иккита бир-бирига ўхшаш булмаган томони билан намоён булади: бир томондан у ишбилармонларнинг диккат эътиборини ноилож танлов холати шароитларида янги усуллар билан ахамиятли натижаларга эришишга каратади. Шу билан хўжалик таваккалчилиги консерватизм, догматизм, колоклик, рухий тусиклар ва бошка янги, илгор ишбилармонлик фаолиятларини жорий килишга тускинлик килувчи омилларни бартараф килишга ёрдам беради.
Таваккалчиликнинг бу хусусияти мухим иктисодий натижаларга олиб келади, чунки у жамият ва техника тараккиётини тезлаштиради. Бошха томондан, агар таваккалчиликда танлов у ёки бу жараёнлар тараккиётининг объектив конуниятларини зарур даражада хисобга олмай амалга оширилса, у холда у авантюризмга, волюнтаризмга, субъективизмга, ижтимоий тараккиётнинг секинлашувига олиб келиши мумкин.
Хўжалик таваккалчилигининг мукобиллиги ечимлар, йўналишлар ва харакатларнинг икки ёки бир неча мумкин булган вариантларидан керагини танлаб олиш заруратини кўзда тутади. Агар мукобилликни танлаш имкони булмаса, унда, таваккалчилик тугрисида сўз хам булмаслиги керак.
Таваккалчилик холатининг ноаниклиги, уни бир хил маънода тушуниш мумкин эмаслигидан келиб чикади.
Унга сабаб ахборотнинг етишмаслиги, тасодифий омиллар таъсири, ракобатдаги ишбилармонлар манфаатларининг мос келмаслиги, шерикларнинг бир-бирига карши харакати ва бошкалардир.
Хўжалик таваккалчилигининг юкорида кўрсатилган томонларини эътиборга олиш ишбилармон учун таваккалчилик холатига кириш накадар максадга мувофик экани тўгрисида карор кабул клиш имконини яратади. Мураккаб холатда холганда у хўжалик фаолиятининг баъзи бир шарт ва омилларини ўзгартириб кутилмаган ходисалар ёки кўриладиган зарар эхтимолини камайтириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |