3. Ҳар хил тадбиркорлик фалияти доирасидаги Таваккалчиликлар тавсифи.
Баъзи бир ташки Таваккалчилик схемасида келтирган Таваккалчиликларни қараб чиқамиз:
Умуммамлакат Таваккалчилики-бевосита тадбиркорлик фаолиятини байналминаллаштириш билан богланган бўлиб хамма ташки иқтисодий фаолият иштрокчилари учун долзарб, холда импорт, экспортер мамалакатнинг сиёсий иқтисодий барқарорлигига боғлиқдир. Умуммамлакат Таваккалчиликнинг асосий сабаби-бу давлат хокимиятининг давлат курулиши ва қонунчилик хусусиятларини беқарорлиги, хукумат томонидан юритилаётган самарасиз иқтисодий сиёсат, этник ва минтакавий муаммолари, ҳар хил ижтимоий гурухлар қарашларини кескин ўзгариб, ажралиши ва бошқалар бўлиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолиятининг натижаларига давлат томонидан ўтказилаётган савдо ва валютани бошқариш квоталаш, лицензиялаш ва божхона туловларига оид сиёсат бевосита таъсир кўрсатади. Мамлакат таваккалчилиги даражасини тахлил қилиш учун тавсия этиладиган усуллардан бири, мунтазам германиянинг БЕРИ фирмасида чоп этиладиган БЕРИ индекси ҳисобланади. Унинг ёрдамида мамлакат таваккалчилигининг даражасини олдиндан аниқлаш мумкин. Уни аниқлаш билан экспертер баҳолашнинг турли методлари билан йилда 4 марта тахлил ўтказиб 100 га яқин экспертерлар шуғулланади.
Тахлил қилинаётган хусусий кўрсаткичлар таркибига:
-олдиндан башорат қилинган мамлакат ямм ўзгаришидан келиб чиқиб ҳисобланган иқтисодий самарадорлик;
-сиёсий Таваккалчилик даражаси,
-қарздорлик даражаси (жахон банки маълумотлари асосида, қарздорлик улчамлари, унга кўрсатиладиган хизмат сифати, экспорт хажми, ташки савдо оборотини инобатга олиб ҳисобланган).
-банк кредитларининг амалга оширилиши.
-қисқа муддатли молиялаштиришни
-узоқ муддатли қарз капиталининг
-форс-мажор холатини пайдо бўлиши эхтимоли.
-мамлакатни кредитга кобиллик даражаси.
-ташки қарзни тулаш бўйича бажарилмаган мажбуриятлар суммаси каби кўрсаткичлар киради.шундай қилиб, хамкор мамлакатдаги вазиятнинг сиёсий ва иқтисодий томонлари ҳар томонлама тахлил қилинади.
Тахлил натижалари турли мамлакатлари билан хамкорлик алокаларини истикболини белгиловчи ва инвестициялаштиришдаги Таваккалчилик даражасини баҳолаш тавсифига базавий асос бўлиб хизмат қилади.Валюта билан боғлиқ Таваккалчилик-бевосита валюта курсини ўзгариши билан боғлиқ.
Валюта билан боғлиқ Таваккалчилик қиймати валютани ҳар ид кобилиятни йўқотилиши билан боғлиқ, шунинг учун у тўғридан-тўғри вақт бўйича тулов вақти ва ҳар ид амалга ошган давр орасидаги ўзилишигабогланган бўлади.
Экспортернинг курс бўйича зарар кўриши валюта тулови курси тушгунга контракт шартномани имзолаганда содир бўлади, чунки экспортер туланган маблағ учун нисбатан оз миқдорда миллий пул маблағини олади. Валюта курси ошганда импортер зарар куради, чунки у олмоқчи бўлган махсулоти учун катта миқдорда миллий валюта маблағи сарфлашга тўғри келади.
Валюта билан боғлиқ Таваккалчилик чайковчилик таваккалчилигига хос, шунинг учун валюта курси ўзгариши натижасида бир мамалакат зарар курса, иккинчиси фойда олади ёки аксинча бўлади. Соликлар билан боғлиқ Таваккалчиликни икки позицияда тадбиркорлар ва давлат нуқтаи назарда қараш мумкин. Тадбиркорликнинг соликлар билан боғлиқ таваккалчилиги, солик сиёсатидаги хамда солик ставкаси қийматини ўзгариши билан боғлиқ бўлади. (Янги солик турларини пайдо бўлиши, солик имтиёзларини кискариши ёки йуқолиши ва х.з.). Шуни хам қайд этиш лозим-ки, тадбиркорлик таваккалчилиги
даражасини ошиши нафақат юқори солик ставкалари, қолаверса солик қонунчилигини беқарорлиги хам соликларни усиши томонга ўзгаришини юқори эхтимолиятини мавжуд холида содир бўлади.
Доимий равишда бу сохадаги тулдириш ва ўзгаришлар тавакалчиликни юзага келишида асос бўлиб, у тадбиркорликни ишонч билан фаолият кўрсатишларида умидларини йўқотади. Давлатнинг соликлар билан боғлиқ таваккалчилиги солик сиёсати ёки солик ставкаси миқдорини ўзгариш натижасида бюджетга тушумлар имкониятини кискаришидан иборат бўлади.
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, давлат соликка тортишнинг қуйидаги ставкаларни урнатишдан манфаатдор бўлади:
-биринчидан тадбиркорлик фаолиятига тусик бўлмаса, хамда.
-бюджетга максимал тушумни таъминласа.
Форс-мажор холатлари билан боғлиқ Таваккалчилик-бу тадбирокрлик фаолиятини амалга оширишда унга тўсқинлик қилувчи табиий офатлар (табиий офатлар, сув тошкинини, зилзила, ва бошқа табиий катаклизимилар) уруш, инкилоб, путга, иш ташлаш ва хакозо. лардир. Форс-мажор холатларини юзага келиши тадбиркор хохиш-истагига боғлиқ бўлмаганлиги сабабли БМТ Концепциясининг 79 моддасига асосан, олди - сотди шартномаси тузган тамонлар форс-мажор холати содир бўлганида контракт бўйича жавобгарликдан озод этиладилар.
Форс-мажор холати натижасида кўрилган зарар, кўп холда махсус суғурта
компаниялар томонилан суғурталаш орқали қопланади. Ташкилий ишлар билан боғлиқ Таваккалчилик-бу ташкилий ишлардаги йўл қуйилган хато камчиликлар орқали юзага келади.
Унинг асосий сабаблари қуйидагилардир:
-ташкилотчиликнинг паст савияси,
-лойихалаш ва режалаштиришдаги хатоликлар;
-ишларни мувофиқлаштиришдаги хатоликлар.
-нотўғри таъминот стратегиясию
-кадрларни танлаш ва жой-жойига қуйишдаги хатоликлар;
б) Маркетинг фаолияитини ташкил этишдаги камчиликлар.
-Махсулот ишлаб чиқаришдаги хатолар,
-Товарнинг сифатсизлиги
-Сотиш бозорини нотўғри танланиши;
-Бозор хажмини нотўғри аниқлаш;
-Нотўғри нарх сиёсати.
в) Нобарқарор молиявий вазият. Ресурслар билан боғлиқ Таваккалчилик.
Унинг асосий сабаблари:
-вазият ўзгаришида ресурслар захирасини йўқлиги,
-ишчи кучини етишмаслиги
-материаллар танкислиги
-таъминотдаги ўзилишлар
-махсулот танкислиги.
Вазият ўзгарганида ресурслар захирасини мавжуд эмаслиги, (Иш хаккидаги ўзгаришлар, бож ёки соликлардаги ўзгаришлар, ўзлаштириш, угрилик, юқори даражадаги нуксонлар, товар бузилиши, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда талабаларнинг ўзгариши ва х.зо) лойихаларни амалга ошириш муддатини ўзайтиради, ёки кўп мураккаб холатда эса оқибат натижа унинг тугашига сабаб бўлади. Бунга тугалланмаган кўрилишлар объектлари, якқол мисол бўла олади.
Портфел таваккалчилиги Фаолият кўрсатиш жараёнида ҳар қандай фирма инвестицияни жалб этиш сохаси ва унинг миқдорини аниқлаш каби мураккаб вазифани хал киилшга тўғри келади. Тадбиркорлик ёки фирмада бунлай имконият юзага келада. асосий мураккаблик хаммабоп, инвестрлаш механизмини ишлаб чикганлигидадир.
Тадбиркорлар учун инвестрлаш масалалари бўйича гарб фирмаларида қўлланилаётган қимматбаҳо когоз (портфелини бошқариш тизими услубий дастур бўлиши мумкин.)
Инвестор портфели деб, инвестор ихтиёридаги қимматли когозлар тупламига айтилади. Портфелга боғлиқ Таваккалчилик барча тоифалардаги ссудалар бўйича ва алохида типдаги қимматли когозларнинг йўқотиш эхтимолини англатади. Қимматли когозлар портфелини вужудга келтириш учун қандайдир бир молиявий активга маблағ киритиш етарлидир, аммо инвестор бирор-бир компания акцияси учун маблағ киритиб унинг қийматидаги тебранишларга тобеъ бўлиб қолади. Агар у ўз маблағини бир нечта компания акцияларга сарфласа, албатта самарадорлик хам курслардаги тебранишларига, аммо ҳар бир акция курсининг ўзгаришига эмас, балки ўртача курслар тебранишига боғлиқ бўлади. Ўртача курс, амалда жуда кам тебранади, чунки бир акция курси пасайса, иккинчи акция курси кутарилиши мумкин бўлади ва улар бир бирини тулдиради.
Бундай хилма-хил қимматбаҳо когозлар портфелини диверсификацияланган деб аталади. Бундай портфель инвестор учун хос бўлган омиллар билан белгиланувчи диверсификацияланган (нобарқарор) Таваккалчиликни маълум миқдорда пасайтиради.
Диверсификацияланган Таваккалчилик даражасига таъсир этувчи асосий омилларга, молиявий ресурслар киритилувчи муқобил сохалар мавжудлиги, товар ва фонд бозорлар конъюнктураси, иш ташлашлар ва бошқалар киради.
Кредит таваккалчилиги ёки қарзларни қайтармаслик холати билан боғлиқ Таваккалчилик-бу кредит шартномаси шартлари ва муддатига мос равишда қарздор томонидан олинган қарз ва фоиз миқдорини туламаслик таваккалчилигдир. Бу Таваккалчилик-билдирлган ишончни гумонли эканлигига асосланади-яъни қарз олувчини виждонсизлиги-унинг ҳар акати туфайли банкротликни вужудга келиши ёки қарздорни бошқа хатти ҳар акат туфайли мажбуриятларни бажаришдан буйин товлаш (асоссиз усулда, масалан:
шартномада тулов муддатини қайд этмайди, ёки туловни товарни тўлиқ олгандан кейин тулашга келишиш) шунингдек таъминот улчамларини етарли бўлмаслиги, яъни қарздорнинг ҳисоб-китоб даромад олишни қоплай олмаслиги оқибатида гайри ихтиёрий банкротлик хавфи вужудга келади.
Гайри ихтиёрий банкротлик сабаблари турлича бўлиб, унга:
-бирор турдаги товарни ишлаб чиқаришни ёки унга талабни пасайиши.
-қандайдир сабабларга кура шартномавий муносабатларнибажармаслиги.
-ресурсларнинг ўзгариши (кўп холларда вақт бўйича).
-форс-мажор холати киради.
Кредитлаш таваккалчилиги кредит бериш турларига боғлиқ.
-берилиш муддатига қараб кредитлар-қисқа муддатли, урта ва узоқ муддатли бўлади.
-таъминланиш хилига қараб таъминланган ва таъминланмаган,
-дебиторлар хилига қараб-саноат ёки якка тартибли.
-мақсадли фойдаланиш йуналишига кура-қимматбаҳо когозлар операцияларига муваккат қийинчиликларни бартараф этишга, мавсумий, оборот маблағларни шакллантиришга инвестиция учун, саноат учун мулжалланган улчамига кура кичик, урта ва йирик, бўлади.
Таваккалчилик хатарини пасайтиришнинг асосий усулларидан бири, қарз
олувчининг туловига кобиллиги ва молиявий барқарорлигини тахлил қилишдир, шунингдек гаров олиш ёки кредит битими шартларини бажаришни кафолотловчи бошқа хилдаги усулларидан хам фойдаланилади.
Инновацион Таваккалчилик-илмий техник янгиликларни қўллаш ва уларни молиялаштириш билан боғлиқ. Чунки илмий техник тараққиёт натижалари ва ҳар ажатлар узоқ чўзилган ва вақт бўйича ажратилган бўлади, хамда улар баъзи-бир аслида кенг микёсида кўринади. Инновацион Таваккалчиликни хам объектив, хам амалга ошири мукаррар деб қабул қилинади. Дунё тажрибаси кутилаётган натижаларда фундаментал тадқиқотлар даражаси умумий 10% ни, илмий амалий тавсиялар умумий 80% ни ташкил этишни кўрсатмоқда.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси у ерларда салбий оқибатлар инкор этилмайди. Дастлаб катъий танловда 80-90% таклифлар инкорэтилади қолган таклифлар инновацион фанлардан моиялаштирилади, шу лойихалардан хатто 15-30% гачаси омадсизлик билан якунланади. Аслида янги техника ва технологияларни яратувчилари олдида 2 йўл мавжуд.
Биринчиси,-секинлик ва эхтиёткорлик бу ерда минимал Таваккалчилик мавжуд бўлади. Хозирги давр жадаллиги нуқтаи назаридан бу йўл истикболсиздир, чунки оқибат натижада у ИТТ гояларини инкор қилади иқтисодиётда самарасиз ҳар ажатларини юзага келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |