2. Тармоқ (тармоқ ичидаги) қарорлар ва Таваккалчилик.
Тармоқ даражасида хўжаликни бошқариш нафақат тармоқ ичидаги хусусий таъсирни хис этади, балки халқ хўжалиги даражасидаги фаолиятни, шунингдек ташкилот даражасидаги фаолиятни хам хис қилади. Ўз йўлида узатувчи механизм ҳисобланган тармоқ рахбарияти, бу фаолият биланбоғлиқ Таваккалчиликни (таваккалчиилк оқибатлари ўз елкасида тўрган, ёки хамма халқ хўжалиги, ёки мақсадлари аниқ чекланмаган ташкилотлар шароитида) ўз зиммасига олади.
Тўғри анча паст даражадаги иерархияга мос келувчи тармоқ ривожи, (халқ хўжалигини ривожлантиришга қарашли, хамда кўплаб Таваккалчилик элементларини ўзида мужассамлаштирган).
Тармоқлар қарорларидаги асосий мазмун бу нисбатлар муаммосидир. Лекин бу холатда самарадорлик масаласи мақсадлар шкаласида анча юқори уринда туради, чунки жамият эхтиёжларини қондириш билан боғлиқ ҳисоб китобларни давлат оргалари ўз зиммасига олади. Таваккалчилик эса қандай даражада юзага келган нисбатда тармоқ самарадорлигини ошириш мумкинлигида кўринади (ифодаланади).
Бир қарашда бу муаммо унчалик содда кўринмайди. Халқ хўжалиги ва тармоқ мақсадлари хамма вақт хам айниқса халқ хўжалигининг умумий хажмида мазкур тармоқни солиштирма огирлигига нисбатан усиш суръатини белгилаш масаласида мос келавермайди. Тармоқлар шубхасиз, жамгарма фонддан каттароқ улушга эга бўлиш учун, жорий ишлаб чиқариш натижаларида ўзининг иштроки даражасини ошириш учун интилади. Лекин бир мақсадли тараққиёт ривожланиш (тараққиёт ривожланишининг ўзи учун ривожланиш) халқ хўжалигининг умумий усиш суръатини секинлаштиради, оқибатда мазкур тармоқ ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи диспропорцияни юзага келтиради. Моддий-техник таъминотдаги махсулотни сотиш билан боғлиқ қийинчиликларни кооперация муаммоларини бу несбалансирлашган ривожланишнинг оқибати деб кўрсатиш мумкин.
Тармоқнинг ривожлантиришга оид қарорлар, нафақат халқ хўжалиги қарорларин таъсирини ифодалайди. Бундай қарорларни қабул килар эканмиз, албатта ташкилотда ҳисобга олинувчи ноаниқликлар элементларини назарда тутишимиз лозим, бу шундан маълумки, тармоқ структураси унинг таркибидаги ташкилотнинг ташкилий структурасига боғлиқ, шунинг учун тармоқ структурасини ўзгартирар эканмиз, ташкилотнинг ривожланиш имкониятини ҳисобга олишимиз зарур.
Тармоқ бундай даражасида Таваккалчилик тўғрисида масалани қуйиш вақолатли эмас, деган хулосага келиш мумкин. Аммо бундай фикрлар тармоқга оид қарорлар қабул қилиш доирасида уларга эргашган Таваккалчилик қарорлари мавжудлиги тўғрисидаги холатларга зид келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |