Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак.
Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда”2 деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида.
Демак, Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси халқига мурожаатида билимга бўлган эҳтиёж чексиз эканлигини, билим орқали мамлакатни ривожлантириш мумкинлигини яна бир таъкидлаб ўтди.
Ҳозирги ўта тезлик билан ривожланаётган мамлакатимизда ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида, айниқса бизнес ва хусусий тадбиркорликни бошқариш жараёнида таваккалчилик ҳолатини ўрганиш фойдани оширишга кенг имконият яратади. Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таваккалчиликни баҳолаш ва ҳисобга олиш бошқарув назарияси ва амалиётнинг таркибий қисми сифатида мустақил назарий ва амалий аҳамият касб этиб бормоқда.
Шундай қилиб, корхонада ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини юритишда кўплаб хўжалик қарорларини қабул қилиш бу қарорлар асосида корхона мақсадини бажариш жараёнини бошқаришга тўғри келади. «Таваккалчиликни бошқариш» фанини ўқитишдан мақсад ушбу курс орқали мутахассисларни таваккалчиликни бошқариш назарияси ва амалмий қўлланилишини чуқур ўрганишдир.
“Таваккалчиликни бошқариш” фани бўйича ёзилган услубий кўрсатма корхоналарни бошқариш ва унинг фаолиятини ривожлантиришга асос бўлади, корхонанинг иқтисодиётини барқарорлигини таъминлашда, корхонанинг маблағларини беҳудага сарфланишини олдини олади деган фикрдамиз.
Мавзу: Инвестиция таваккалчилигини пасайтириш йўллари.
Инвестиция таваккалчилиги ҳақида тушунча
Хорижий инвестицияларнинг ҳажми ва ўсиш суръатлари мамлакат иқтисодиѐтига сармоя киритиш имконияти ва самарадорлигини кўрсатувчи сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ҳамда бошқа омиллар яхлитлиги ҳисобидан шаклланадиган инвестиция иқлимининг аҳволига боғлиқ. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасида қулай инвестиция иқлимини шакллантириш хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ва мамлакат иқтисодий ўсишининг муҳим шартларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Давлат миллий иқтисодиѐтга сармоянинг кириши ва унинг устувор соҳаларга қуйилишини таъминлайдиган қулай инвестиция иқлимини яратишга ѐрдам берадиган бозор муносабатларининг бош ислоҳотчисидир.
Хорижий сармоядорлар билан муваффақиятли ҳамкорликка инвесторларнинг янги талабларини мунтазам эътиборга олиш ва сармояни жалб этиш сиѐсатини макромуҳитнинг тез-тез ўзгариб турувчи шарт- шароитларига мувофиқ адаптация этиш билан эришиш мумкин.
Ҳозирги шароитда инвестиция сиѐсатида биринчи даражали эътибор мамлакатнинг хорижий инвесторлар учун инвестиция жозибадорлиги ва инвестиция таваккалчилигини изчил пасайтириб бориш йўлларига берилади.
Инвестиция иқлимининг муҳим унсури инвестиция таваккалчилиги бўлгани учун, инвестиция таваккалчилигини пасайтириш йўллари мамлакатнинг қулай инвестиция иқлимини шакллантиришнинг асосий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Бозор муносабатларининг ривожланиб бориши билан, мамлакатимиздаги инвестиция фаолиятини ўзгарувчан иқтисодий муҳит ва ошиб бораѐтган ноаниқлик шароитида амалга оширишга тўғри келмоқда.
Ўтиш даври иқтисодиѐти шароитида, хорижий сармояни фаол жалб этиш ва фойдаланишда, албатта, маълум бир таваккалчилик мавжуд бўлади.
Айни пайтда мамлакат иқтисодиѐтига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи хавф-хатарлар қуйидагилардан иборат:
- жаҳон иқтисодиѐтидаги инқирозлар ва беқарор ривожланиш;
- ривожланган мамлакатларнинг янги технологик укладга ўтиши билан боғлиқ рақобатнинг кучайиши;
- жаҳонда капитал оқимининг беқарорлиги ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) оқимининг қисқариши;
- Ўзбекистондаги анъанавий экспорт товарларига бўлган талабнинг тушиб кетиш эҳтимоли;
- Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари ҳисобланган мамлакатларда иқтисодий ўсиш ва фаолликнинг пасайиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |