Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


 Кенг корпусли бинолар ва уларнинг типовой планлари



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

 
1.2. Кенг корпусли бинолар ва уларнинг типовой планлари 
Кенг корпусли бинолар энг сўнгги маҳаллий ишланмалардан бирини 
ифодалайди. Уларнинг ҳозиргача қурилаётган намунавий уйларидан асосий 
фарқи, табиий ёруғлик, инсоляция, ҳаво алмашинувининг барча 
стандартларига мос равишда уйнинг кенглигини 18-20 м (назарий 
жиҳатдан 23,6 м) гача оширишдир. 
Кенг корпусли бинолар оддий уйларга нисбатан деярли 1,5 баробар 
кенг экан (1.1-расм). Фойдали яшаш майдонинг ташқи деворлар майдонига 


17 
нисбати ортади. Шу туфайли иссиқлик йўқотишлари 20-40% га камаяди. 
Шу сабабли, турар-жой майдонининг юзасини бир зинахона-лифт блоки 
стандарт бўйича хизмат қилиш майдонига олиб келиш ва қурилиш 
участкаларидан янада оқилона фойдаланиш туфайли, бундай турар-жой 
биноларининг 1 квадрат метр нархи оммавий қурилаётган энг иқтисодли 
турар-жой биноларининг 1 квадрат метр нархига нисбатан 15-20% га 
камаяди. Биринчи қарашда оддий, кенг корпусли биноларни режалаштириш 
параметрларини ўзгартириш, уларнинг бир қатор афзалликларини беради. 
Биринчидан, режалаштиришда мослашувчанлик ошади - кенг корпусли 
биноларни ҳар қандай квартира билан лойиҳалашингиз мумкин. Яъни, 1 
хонали квартирадан 6 хонали квартирагача, бир саҳтда жойлашган ва икки 
саҳтда жойлашган. Иккинчидан, кенг корпусли турар-жой бинолар 
анъанавий турар-жой бинолари кўра 20-25% га иқтисодлироқ ҳисобланади. 
Бундай уйларнинг биринчи (нотурар жой) қаватларида қўшимча 
қурилишларсиз савдо корхоналарини, цокол ва ертўла қаватларида эса-
икки қатор автомобилларни жойлаштириш (стоянка) мумкин. Уйлар оддий
 
1.1-расм. Кенг корпусли турар-жой биносининг типовой плани


18 
ва мураккаб ерларда қурилган (минора, кенгайтирилган, бурчак), кенглик 
ва меридионал йўналиш бўйича ҳар қандай қаватли ва турли хил 
конфигурацияга эга бўлиши мумкин. 
Турар-жой бинолари барча стандартлар ва талабларга мувофиқ 
лойиҳаланса бино габаритининг бундай ўзгариши қуйидагиларни беради: 
- яшаш хоналари ҳар-қандай сони билан бир саҳтда жойлашган ва 
икки саҳтда жойлашган квартираларнинг кўп вариантли эркин режаси 
тузиш, кейинчалик хоналарни ўзгартириш мумкин; 
- ҳозирги вақтда шу конструкциялардан қурилаётган энг тежамкор 
сериясига нисбатан кенг корпусли турар-жой биноларини қурганда квадрат 
метр ҳаражатлари 15-20% га камлиги билан фарқ қилади; 
- уй-жой майдони бирлигига ажратилган ташқи девор ва шаффоф 
тўсиқлар учун материаллар сарфини камайтириш 40% ёки ундан кўп; 
- биноларни иситиш учун солиштирма иссиқлик сарфини 25-30 % гача 
камайтириш; 
- кенг корпусли турар-жой биносини йиғма монолит ва аралаш 
конструкциялардан исталган шаҳарда қуриш ва унинг баландлиги 3 дан 22 
қаватгача бўлиши мумкин. 
Кенг корпусли турар-жой биноларини лойиҳалаштириш ва қуришга 
ўтиш ғоясини амалга ошириш Ўзбекистон шаҳарларида ғишт, блок ва 
панелдан 
турар-жой 
бинолари 
қурилишининг 
мавжуд 
базасидан 
фойдаланиб, шунингдек, монолит темирбетондан турар-жой бинолари 
қуришда амалга оширилиши мумкин. Бугунги кунга келиб кенг корпусли 
турар-жой биноларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича бой тажриба 
тўпланган. 
Ниҳоят, монолит темирбетон каркасли кенг корпусли турар-жой 
биноларини конструктив ечимларининг вариантларини ишлаб чиқишда 
биринчи саноат сериясидаги бузилмаслиги лозим бўлган уйларни қайта 
қуришда улардан фойдаланиш ғояси пайдо бўлди. Шу билан бирга, кенг 
корпусли турар-жой бинолари мавжуд бўлган "беш қаватли" ёки ундан кам 


19 
қаватли турар-жой биноларини янги кенг корпусли турар-жой биносининг 
ҳажмий-план ечимига киритилган турар-жой бинолари ўрнида қурилади. 
Бундай турар-жой бинолари қайта қуриладиган турар-жой бинолари деб 
номланган. 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish