Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети кaфeдрa: “ ИҚтисодиёт”


Асосий иш ҳақи (АХҲ) таркибига қуйидагилар киради



Download 126,31 Kb.
bet5/7
Sana24.02.2022
Hajmi126,31 Kb.
#194874
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
147-17 Mahkamov M

Асосий иш ҳақи (АХҲ) таркибига қуйидагилар киради:

  • ишлаган вақти (вақтбай иш вақти) ва амалда бажарган иши учун (ишбай иш ҳақи) тўловлари;

  • меҳнат бўйича қонунчиликда ҳамда корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қабул қилинган низомда назарда тутилган устама ва қўшимча тўловлар;

  • ишлаб чиқариш натижалари учун ишчиларни мукофотлаш тизими бўйича тўловлар.

Ишчиларнинг асосий иш ҳақига хўжалик ва ёрдамчи ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи ишчилар ва йўл-қурилиш машиналари ҳамда транспорт воситаларини бошқарувчи ишчи-механизаторларнинг иш ҳақлари кирмайди.
Иш ҳақига харажатлар объект қурилишига меъёрий меҳнат сарфини 1 одам/соатнинг жорий қиймати (сўмда) ва ижтимоий суғуртага ажратмалар миқдорини ҳисобга олувчи коэффициентга кўпайтириш йўли билан қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Хиҳмс•ИҲс•Кис•Рк
бу ерда: Тмс – ресурсли смета бўйича аниқланадиган объект қурилишига умумий меъёрий меҳнат сарфлари, одам/соат;
ИҲс – ишчиларнинг ўртача соатбай иш ҳақи. Объектнинг бошланғич қийматини аниқлашда амалдаги даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади;
Кис – ижтимоий суғурмага ажратмалар миқдорини ҳисобга олувчи коэффициенти (25%);
Рк – район коэффициенти (20%).
Ўртача соатбай иш ҳақи қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
ИҲс=ИҲой
бу ерда: ИҲой – ҳудуд бўйича қурувчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи. Ҳисоблаш вақтига нисбатан олдинги 12 ойдаги статистик маълумотлар асосида аниқланади, сўм/ой;
Ф – Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг маълумотлари бўйича иш вақтининг ўртача соатбай фонди, соат.

  1. Қурилиш ва йўл машиналари эксплуататцияси (МваМЭ)нинг қиймати.

Қурилиш машина ва механизмларининг эксплуатациясига жорий нархларни ҳисоблашни аниқлаш бўйича услубий тавсиялар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11-июндаги “Марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобига амалга ошириладиган инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғриси”даги 261-сонли қарорининг ижроси бўйича ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш машиналари ва механизмларининг эксплуатациясига жорий нархлар ҳисобланашини аниқлаш бўйича ягона тартибни ўрнатади.
Қурилиш машиналарининг эксплуатациясига харажатлар зарурий қурилиш машиналаридан фойдаланиш вақти (маш.соатларда) ва ҳисобли қийматини аниқлаш пайтида уларни эксплуатация қилишнинг бир машина-соатнинг тегишли нархи бўйича маълумотлар асосида аниқланади (2-илова).
Машина-соат таркибига машиналарни демонтаж, монтаж ва транспортировка қилиш, метеорологик шароитлар туфайли сметалараро танаффуслар ҳамда ташкилий сабабларга кўра смена пайтида иш вақтининг йўқотилишларини қамраб олган ҳолда машиналарни бир қурилиш майдончасига қўчиришга кетадиган вақт сарфлари ҳисобга олинмайди.
Ўзи ҳаракатланадиган қурилиш машина (автокранлар, автогидрожаторлар, автогидрокўтаргичлар, автобетонқоришма машиналари ва бошқа)лари учун машина-соат таркибига технологик вақтлар кирмайди, яъни қурилиш майдончасида машиналардан фойдаланиш, уларнинг механизация базасидан қурилиш майдончасига ва орқага ҳаракатланиш вақти ҳаракатланишлар частотасидан қатъий назар “база жойини ўзгартириш” моддасида ҳисобга олинади.
Қурилиш машиналарини механизация базаси ёки қурилиш объектидан бошқа қурилиш объектига етказиш уларни транспортировка, монтаж ва демонтаж қилишнинг технологик харитаси ёки машиналарнинг паспортида келтирилган меҳнат сарфининг ишлаб чиқариш меъёрларини (ЯМ ва Н (ягона меъёр ва нархлар)) қўллаган ҳолда уларни транспорт воситаларига ортиш схемаси асосида амалга оширилади.
Йил давомида қурилиш машиналарини транспортировка қилиш сони ва ўртача масофаси ўтган йилдаги диспетчерлик журнали бўйича аниқланади.
Пудратчи корхоналарнинг балансида бўлган машиналар эксплуатациясига ҳисобланадиган нархининг таркибига ШМ ва Қ (шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари) 4.03-01-96 - “Қурилиш машиналари эксплуатациясининг элементли меъёрлари тўплами”га мувофиқ қуйидаги харажатлар моддалари киради, сўм/маш.соат:
Аа – амортизация ажратмалари;
Хиқ – машиналарни бошқарувчи ишчилар (машинистлар, ҳайдовчилар)нинг меҳнат ҳақлари;
Хтеқ – тез емирилувчан қисмларни алмаштиришга кетадиган харажатлар;
Хэ – электр етказувчилар (энергоетказувчилар)га харажатлар;
Хмм – мойлаш материалларига харажатлар;
Хгс – гидровлик ва совутгич суюқликларига харажатлар;
Хжттх – барча турдаги таъмирлаш, диагностика ва техник хизматларга харажатлар;
Хкишга тушириш операциялари, демонтаж, ортиш-тушириш операциялари билан биргаликда транспортировка қилишни ҳисобга олиб машиналар монтажини киритган ҳолда машиналарни бир қурилиш майдончасидан (механизация базасидан) иккинчи бир қурилиш майдончаси (механизация базаси)га кўчириш харажатлари.
Бу харажатлар қуйидагича умумлаштирилади:
Смашоиқтеқэмм+ Хгсжттхк
Пудратчи корхоналар томонидан четдан машина ва механизмлардан фойдаланилганда ҳисобланадиган нархга қўшимча равишда бу машина ва механизмлар эгалари (қурилиш механизмлари бошқармалари ва бошқалар)нинг бошқа харажатларига давр харажатлари ва рентабеллиги киритилади.
Смашоиқтеқэммгсжттхкхд+R
бу ерда:
Бх – ишлаб чиқариш таннархининг олдинги мавзуларида ҳисобга олинмаган ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар (ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш харажатлари; ишлаб чиқаришнинг хусусиятлари ва қонунчиликда назарда тутилган қулай меҳнат шароитлари ва техника хавфсизлигини таъминлаш харажатлари; ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашиши билан боғлиқ бўлган соғлиқни сақлаш бўйича тадбирларга кетадиган харажатлар; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли “Маҳсулот (ишлар ва хизматлар)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш таркиби тўғрисида Низом тўғрисида”ги Қарорининг 1.5 бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли “Хўжалик субъектлари харажатларини ҳисобга олиш ва молиявий натижаларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ бошқа харажатлар);
Хд – бухгалтерлик маълумотлари бўйича аниқланадиган давр харажатлари (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли “Маҳсулот (ишлар ва хизматлар)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш таркиби тўғрисида Низом тўғрисида”ги Қарорининг ноишлаб чиқариш харажатларини чегирган ҳолда 2.1, 2.2, 2.3 моддалари);
R - рентабеллик даражаси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 январдаги 4/2-сонли “Ишлаб чиқариш – техникавий мўлжалланган маҳсулотлар, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларига шартномавий ўзининг нарх ва тарифларнинг шаклланиш ва қўлланиш тартиби тўғрисида Низом” қарорининг 2.7-бандига мувофиқ келишадиган томонларнинг битими асосида аниқланади).
Қурилиш машиналари учун амортизация ажратмаларининг меъёрий кўрсаткичи (Аа) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Аақ•Мааэ•100
бу ерда:
Тқ – русумлари сарейнинг тузилмасини ҳисобга олувчи маълум турдаги ўлчовли гуруҳдаги машиналарнинг ўртача баланс (тикланадиган) қиймати, сўм;
Маа – асосий фондларнинг гуруҳлари бўйича амортизация ажратмаларининг меъёри фоиз/йил. Амортизация ажратмаларининг меъёрий кўрсаткичлари (Маа) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 декабрдаги 469-сонли Қарори билан тасдиқланган 1-иловага мувофиқ маълум турдаги машина учун амортизация ажратмаларининг белгиланган ягона меъёрлари бўйича қўлланилади;
Тэ – машиналар эксплуатациясининг йиллик иш вақти, маш.соат/йил. Йил давомида қурилиш машиналаридан фойдаланиш бўйича амалдаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида машина-соатларда ўрнатилади. Ишлар фронтининг йўқлиги ва ишларни бажариш даражасини пастлиги билан боғлиқ бўлган машиналардан фойдаланиш вақтининг йўқотилишлари машиналар йиллик иш вақтининг меъёрини аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Машиналар эксплуатациясининг йиллик иш вақти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Тэ=(365-(52•2•Бк+ТҚм))•Ки•Кс
бу ерда:
365 – йилдаги кунлар;
52 – йилдаги ҳафталар сони;
2 – ҳафтадаги ишсиз кунлар;
Бк – йилдаги байрам кунларининг сони;
ТҚм – йилда машина ва механизмларнинг туриб қолиш кунлари (базанинг таъмирланиши, бир қурилиш майдончасидан бошқасига кўчиш, табиий иқлим ва бошқа эксплуатацион омиллар);
Ки – иш сменасининг давомийлик меъёри, маш.соат/смена;
Кс – йилдаги м ашиналар ишининг сменали коэффициенти, смена/кун. Машинанинг йил давомидаги ўртача кунлик иш вақти Таи (маш.соат/кун) билан иш сменасининг амалдаги меъёрий давомийлиги Тми (маш.соат/смена) ўртасидаги нисбати билан аниқланади:
Ксаими
Машиналарни бошқарувчи ишчилар (машинистлар)нинг иш ҳақи машинистларнинг малакаси ва сон жиҳатдан таркибини ҳисобга олган ҳолда киритилади. Машиналарни бошқарувчи ишчиларнинг малакавий таркиби ягона тарифли-малакавий маълумотнома ва машинанинг техник ҳужжат (паспорти) асосида ўрнатилади. У қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Хиҳ=ИҲс/С•Кис
бу ерда:
ИҲс – машина ва механизмларга хизмат кўрсатувчи ишчиларнинг ўртача соатбай иш ҳақи, сўм/маш.соат;
Кис – ижтимоий суғуртага ажратмалар миқдори ҳисобга олувчи коэффициент.
Ўртача соатвай иш ҳақи қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
ИҲс =ИҲой/амал/Nўос
бу ерда:
ИҲой/амал маълум турдаги машиналарни бошқарувчи машинистларнинг ҳудуд ва пудратчи корхоналарнинг маълумотлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи, сўм/ой;
Nўос - ўртача ойлик иш соатлари.
Тез емирилувчан қисмларни алмаштиришга харажатлар ШМ ва Қ 4.03 – 01 – 96 “Қурилиш машиналари эксплуатацияси”нинг элементли меъёрлари “тўплами”га мувофиқ қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
ХΣтеқтеқ1теқ2+.....+Хтеқ1-n
Хтеқ1= Нтеқn+Nтеқn /Ттеқn
бу ерда:
ХΣтеқ - n та сонли тез емирилувчан қисмларни алмаштириш харажатларининг умумий суммаси;
Хтеқ1-n - бир турдаги ўлчамли гуруҳ тез емирилувчан қисмларни алмаштиришнинг умумий харажатлари, сўм;
Нтеқn – маълум бир ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) тез емирррилувчан қисмларининг нархи (корхонанинг таъмирлаш базасига етказиб бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда), сўм/бирлик;
Nтеқn - машинада бир вақтнинг ўзида алмаштириладиган маълум бир турдаги тез емирилувчан қисмларнинг сони (машинанинг техник паспорти бўйича белгиланади), бирлик;
Ттеқn - маълум бир турдаги тез емирилувчан қисм хизматининг техник паспорти бўйича ўрнатилган меъёрий муддати, маш.соат.

Йўл машиналари ва механизмлари тез емирилувчан қисмлари


(смена жиҳозлари) хизматининг тавсия қилинадиган меъёрий муддатлари





Тез емирилувчан қисмларнинг турлари

Хизмат муддати, маш.соат

1.Эгилувчан электр кабели:

1

Икки тиргакли (козловые) кранлар

4500

2

Минорали (башенные) кранлар

5000

3

Электр эксковаторлар

9000

2.Юк кўтарувчи машиналарнинг пўлатли канатлари (трослари)

1

Винтли

5000

2

Кўтаргичли

1500

3

Стрелали кўтаргичлар

3000

  1. Бир ковишли экскаваторларнинг пўлатли канатлари (трослари)

1

Чўмичли тўнтарувчи ва тортувчи (Опрокидные оттяжные для ковша)

700

2

Кўтаргичли

500

3

Стрелали кўтаргичлар

1800

4

Тягали

700

5

Скреперларнинг пўлатли канатлари (трослари)

500

6

Транпортерлар тасмаси

2800

7

Понали ҳаракатлантирувчи камарлар (Приводные ремни клиновидные)

5000

8

Ағдарувчи ва тортилувчи пўлатли занжирлар (Цепи стальные опрокидные и оттяжные)

3000

9

Насослар енги

650

  1. Шлангалар:

1

Буёқ пультлари ва насос қоришмалари

1900

2

Қумни пуркаловчи аппарат ва пневматик асбоб-ускуналар

1200

3

Бульдозерлар, скреперлар ва бошқа гидровлик бошқарилувчи шатакли машиналар

2300

  1. Пневматик шиналар

1

Автобетонаралаштиргичлар, авторейдерлар, автогудранаторлар, катоклар, текисловчи машиналар скреперлар, йўл фрезалари

5000

2

Кранлар, юклаш машиналари, экскаваторлар

7000

3

Харакатлантирувчи компрессорлар, электр станциялари ва бошқалар

10 000

Энергияга харажатларнинг кўрсаткичлари ШМҚ 4.03 – 01 – 96 “Қурилиш машиналари эксплуатацияси элементли меъёрлари”га мувофиқ қуйидаги асосий турлари бўйича ҳисобланади: бензин, сўм/кг; дизел ёқилғи, сўм/кг; электр энергияси, сўм/кВт-соат; сиқилган ҳаво, сўм/м3.


ШМҚ 4.03 – 01 – 96 “Қурилиш машиналари эксплуатацияси элементли меъёрлари”нинг 2-иловасида машина-соатларга дизель ёқилғиси ва бензин сарфи қурилиш-йўл машиналари иши учун литрларда ҳамда гараж ичида юришлар учун меъёрий коэффициентлар ва меъёрлар келтирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёқилғи-энергетик ресурсларини тежаш бўйича Комиссиясининг 1994 йил 28 октябрдаги қарори билан қабул қилинган автотранспорт воситалари ва қурилиш-йўл машиналари учун ёқилғи сарфининг меъёрлари тўғрисидаги маълумотли-меъёрий хужжатга мувофиқ).
2-иловада назарда тутилмаган қурилиш – йўл машиналари учун ёқилғи сарфининг индивидуал меъёрлари паспортли маълумотлар асосида тегишли ҳудудлар бўйича амалда шаклланган ўртача кўрсаткич билан ўрнатилади.
Қурилиш машиналари учун ёқилғига харажатлар (Хё) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Хёё•Кқ•Кд•Нё
бу ерда:
Мё – ёзги пайтда машиналарнинг технологик тартибда ишлашлари учун ёқилғи сарфининг меъёри, кг/маш.соат;
Кқ – ШМ ва Қнинг 3-иловасига мувофиқ қўлланиладиган машинанинг қиўки пайтда ишлашининг коэффициенти;
Кд – машинанинг қишки пайтда ишлаши учун дизел двигателларини ишга туширилишини таъминлаш мақсадида дизел ёқилғисига сарф бўладиган харажатларни ҳисобга олувчи коэффициент ишлаб чиқарувчи заводнинг тавсиялари асосида ўрнатилади;
Нё – етказиб берилишини ҳам ҳисобга олган ҳолда ёқилғини харид қилишнинг жорий бозор нархи.
Электрли машиналар учун электр энергиясига харажатлар қиймати (Хэл) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Хэл=1,1•Қпас•Км•Кв
бу ерда:
1,1 – электр двигателининг ишга туширилишини ҳисобга олувчи коэффициент;
Қпас - электр двигателларининг умумий паспортли қуввати;
Км – қуввати бўйича электр двигателларидан фойдаланиш коэффициенти;
Кв – вақт бўйича электр двигателларидан фойдаланиш коэффициенти;
Сиқилган ҳавога харажатлар (Хҳ) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Хҳҳҳ
бу ерда:
Сҳ – сиқилган ҳаво сарфи, м3/маш.соат. Меъёри техпаспорт бўйича аниқланади;
Нҳ – сиқилган ҳаво нархи, сўм/м3.
Сиқилган ҳаво нархи қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Нҳэкк
бу ерда:
Нэк – маълум бир унумдорлиги бўйича компрессор қурилмаси эксплуатациясининг нархи, сўм/маш.соат;
Ук – паспорт маълумотлар бўйича компрессор қурилмасининг унумдорлиги, м3/маш.соат.
Ҳар бир машина тури учун мойлаш материалларига харажатлар (Хмой) ШМ ва Қ 4.03 – 01 – 96 “Қурилиш машиналари эксплуатациясининг элементли меъёрлар тўплами”га мувофиқ қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Хмой= Хммтмпм
бу ерда:
Хмм, Хтм, Хпм - мотор мойи, трансмиссия мойи ва пластик мошлаш харажатлари, сўм.
Мойлаш материалларининг турлари бўйича харажатлар қуйидаги ягона формула ёрдамида аниқланади:
Х= См•Ме•Нм•Кқ•Кд
бу ерда:
См – мойлаш материалининг сарфи, кг;
См – мойлаш материалининг сарфи қуйидаги формула билан аниқланади:
С=Мм/100•Кэксп
бу ерда:
Мм – мойлаш материалининг сарфланиш меъёри (ШМ ва Қ нинг 3-илова, 4-жадвали);
Кэксп – машиналар эксплуатациясининг муддатини ҳисобга олувчи коэффициент. 0,5 ёки 1,2 га тенг қабул қилинган, чунки қишда 3 йилгача эксплуатацияда бўлган техника учун мойлар сарфи 50% га камаяди (ВАЗ автомобилларидан ташқари) ва 8 йилдан ортиқ эксплуатацияда бўлган техника учун 20 %га ортади;
Метехнологик тартибда ишлайдиган машиналар учун ёқилғи сарфининг меъёри (2-илова);
Нм - машинистгача етказиб бериш харажатларини ҳисобга логан ҳолда мойлаш материалларининг жорий бозор нархи, сўм/кг;
Кқ – ШМ ва Қ 3-иловаси (1-3-жадваллар) га мувофиқ қўлланиладиган машинанинг қиш пайтида ишлаш коэффициенти;
Кд - двигателнинг ишга тушириш вақтида ёқилғига кетадиган харажатларни ҳисобга олувчи коэффициенти, 1,015 га тенг деб қилинган бўлиб, дизелли харажатлар (Хгс) ШМваҚ нинг 4.03 – 01 – 96 “Қурилиш машиналари эксплуатацияси элементли меъёрлар тўплами”га мувофиқ қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Хгс=О•Згс•Кқт•Вгс•Нгс
бу ерда:
О – маълум бир ўлчамли гуруҳдаги машиналар гидравлик тизими сиғимининг ўртача кўрсаткичи. Машинанинг паспорти маълумотларида белгиланган;
Згс – гидравлик суюқликнинг зичлиги – 0,87 кг/л;
Кқт – гидравлик суюқликни қўйиб туриш коэффициенти. Хизмат муддати бўйича қабул қилинади:
1 – 3 йил – 1,1;
3 – 5 йил – 1,3;
5 – 7 йилдан ва ундан ортиқ - 1,5.
Вгс – маълум бир ўлчамли гуруҳдаги машиналар учун гидравлик суюқлик алмаштириш муддати, марта/йил. Машинанинг паспортли маълуотлари (ёки машиналар эксплуатацияси бўйича кўрсатма биноан) бўйича қабул қилинади. 2 тоут деб қабул қилинган бўлиб, йил давомида гидравлик суюқликнинг ёзги туридан қишгисига ўтишни ва тескарисини англатади;
Нгс - етказиб беришни ҳисобга олган ҳолда гидравлик суюқликни харид қилиш нархи, сўм/кг;
Т- машинанинг йиллик иш тартиби, маш.соат/йил.
Машиналарнинг барча турдаги таъмирланишлари ва уларга техник хизмат кўрсатишга харажатлар меъёри ШМваҚ 4.03 – 01 – 96 “Қурилиш машиналари эксплуатацияси элементли меъёрлар тўплами”га мувофиқ қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Хттқкқ•Кемир•Мттхк/Т•100
бу ерда:
Бқ – машиналар саройининг русумлар бўйича таркибий тузилишини ҳисобга олувчи маълум бир ўлчамли гуруҳдаги машиналарнинг ўртача баланс (тикланадиган) қиймати, сўм;
Кемир- емирилиш коэффициенти.
Емирилиш % га қараб қуйидаги 2-жадвалга мувофиқ аниқланади.
Йўл машина ва механизмларининг емирилиш коэффиенти
2.2-жадвал.

Кемир

Емирилиш %

Кемир

Емирилиш %

0,4

10

3,0

60

0,5

20

4,5

70

0,7

30

6,0

80

0,9

40

8,0

90

1,0

50

9,0

100

Мттхк – ўлчамли гуруҳга мувофиқ машиналар баланс (тикланадиган) қийматига нисбатан % да таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишга йиллик харажатлар меъёри. Қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Мттхк=∑(Т+ТХК)/∑Бқ•100
бу ерда:
∑(Т+ТХК) – маълум бир модел, ўлчамли гуруҳ ва турдаги машиналарни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг ўртача йиллик харажатлари, сўм/йил;
∑Бқ - маълум бир модел, ўлчамли гуруҳ ва турдаги машина баланс (тикланадиган) қийматининг ўртача йиллик кўрсаткичлари суммаси, сўм/йил. Машиналарни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш харажатлари (2.24) формуланинг суръатида ҳисобга олинади, сўм;
Т – машиналарнинг йиллик иш тартиби, маш.соат/йил.
Импорт машина ва механизмларнинг нисбатан юқорироқ сифат даражаси ҳисобга олинади. Уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари қуйидаги формула орқали аниқланади:
Хттхк= Бқ•Мттхк •Км/Т•100
бу ерда:
Км – импорт машина ва механизмларини таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш харажатларини мослаштириш (корректировка қилиш) коэффициенти (0,5/0,7 интервалида қабул қилиш тавсия этилади).
Бир жойдан иккинчи жойга кўчиш харажатларининг меъёрий кўрсаткичлари ШМ ва Қ 4.03 – 01 – 96 “Қурилиш машиналари эксплуатацияси элементли меъёрлар тўплами”га мувофиқ қуйидаги схемалар бўйича аниқланади: ўзининг ҳаракатланиши, шатенда (буксирда), демонтажсиз тиркамада, демонтаж қилган ҳолда тиркамада.
Машина (автокран, автогудранатор)нинг ўз ҳаракатланиши билан бир жойдан иккинчи жойга кўчиш харажатлари (Хжк) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Хжкэ•Зэ•Lйил•Нэж
бу ерда:
Мэ – маълум бир ўлчамли гуруҳ (машина русуми)даги машина учун энергия сарфининг ўртача йиллик чизиқли йўналишли меъёри, л/100 км;
Зэ – маълум турдаги энергиянинг зичлиги, кг/л;
Lйил – маълум ўлчамли гуруҳдаги қурилиш машинасининг йиллик масофаси;
Нэ – машинага етказиб берилиши харажатларни ҳисобга олган ҳолда маълум турдаги энергияни харид қилиш нархи, сўм/кг;
Хмм – мойлаш материалларига харажатлар, сўм/маш.соат;
Тж – бир қурилиш майдончасидан машинани бошқа қурилиш майдончасига кўчириш вақти, маш.соат.
Ўзи ҳаракатланадиган машиналар учун бу кўрсаткич бир кун доираси билан чегараланади ва қуйидаги формула билан аниқланади:
Тжис•Кс
бу ерда:
Тис - иш сменасининг меъёрий давомийлиги, маш.соат/ смена;
Кс – машина ишининг сменали коэффициенти, смена/кун.

  1. Тўғридан-тўғри харажатлар таркибида барча материаллар қурилишнинг франно-объект қошидаги омбор нархи бўйича ҳисобга олиниб, улгуржи нарх, таъминот-сотув корхоналарининг устама нархлари, тара ва реквизит қиймати, тайёрлов-омбор харажатлари ҳамда материалларни қурилиш майдончасига етказиб бериш билан боғлиқ бўлган харажатларни қамраб олади.

  2. Ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар.

  3. Пудратчининг бошқа харажатлари (БХ) – бу қурилиш корхоналарининг қурилиш ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатиш, ташкил этиш ва бошқариш харажатларидир. Устама харажатлар таркибига ўзигнинг характери бўйича ишлаб чиқариш жараёни ва қурилиш объектларининг нормал ишлашини таъминлаш билан боғлиқ бўлган иқтисодий мазмуни жиҳатдан харажатларнинг турли моддалари киради:

  • маъмурий-хўжалик харажатлари (бошқарув аппарати ва йўналишли ишловчи ходимларнинг асосий ва қўшимча иш ҳақи; маъмурий-хўжалик аппарати ходимларининг ижтимоий суғуртага ажратмалари; канцепция товарлари, типография ва бошқа харажатлар; почта, телеграф ва телефон харажатлари; бошқарув аппарати ва йўналишли ишловчи ходимларнинг хизмат сафалари билан боғлиқ бўлган харажатлар; таъмирлаш жамғармасига ажратмалар ва бошқарув аппаратига хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган асосий фондлар бўйича амортизация ажратмалари; хизмат автотранспортини сақлаш ва эксплуататция қилиш харажатлари; ҳисоблаш техникаси (компьютерлар)ни сақлаш ва эксплуататция қилиш харажатлари.);

  • қурилиш ходимларига хизмат кўрсатиш харажатлари (асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий ва қўшимча иш ҳақлари; асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий ва қўшимча иш ҳақларининг бутун суммаси бўйича ижтимоий суғуртага ажратмалар; санитар-гигиеник ва маданий-маиший шарт-шароитларни таъминлаш харажатлари; кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича харажатлар; меҳнат муҳофазаси ва техник хавфсизлик бўйича харажатлар);

  • қурилиш майдончаларида ишларни ташкил этиш харажатлари (амортизация ажратмалари, таъмирлаш жамғармасига ажратмалар ва ишлаб чиқариш жиҳозларининг ҳаракатланиш харажатлари; таъмирлаш жамғармасига ажратмалар билан боғлиқ бўлган харажатлар; ишларни бажариш давомидаги геодизик ишлар бўйича и харажатлар; ишларни бажаришни лойиҳалаштириш ва қурилиш майдончаларини ободонлаштириш харажатлари; ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш бўйича харажатлар; ишлаб чиқариш лабораторияларини сақлаш бўйича харажатлар; ишлаб чиқаришни рацоналлаштириш жараёнлари; қурилиш объектларини топширишга тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар; қурилиш доирасида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш харажатлари);

  • бошқа харажатлар (мулкнинг мажбурий суғуртаси бўйича тўловлар; банк кредитлари бўйича фоизларни тўлаш харажатлари; реклама, аудиторлик, маслаҳатлар ва ахборотли хизматларга харажатлар; лицензиялаш билан боғлиқ бўлган харажатлар).

Бошқа харажатлар номенклатурасининг алоҳида моддалари бўйича харажатлар миқдори регламентланмаган бўлиб, қурилишнинг ўзига хос хусусиятлари, ишларни ташкил этиш усуллари ва қурилиш жараёнларини механизациялаш даражасига боғлиқдир. Моддалар бўйича бу лимитлар ҳисоб-китоблар, тегишли меъёрилар бўйича сметалар ёки олдинги йилнинг ҳисобот маълумотлари асосида аниқланади. Ҳисоб-китоблар қурилиш корхоналари томонидан амалга оширилади ва тасдиқланади.
Смета қийматининг таркибида бошқа таркибида бошқа харажатлар миқдори ишлаб чиқариш ишчилари ва машинистлар асосий иш ҳақи харажатларнинг смета миқдорига нисбатан фоизларда эгри (косвеннқй) йўл билан аниқланади.
Пудратчи ва буюртмачининг “Бошқа харажатлари”ни аниқлаш бўйича услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган объектларда қурилиш, монтаж, таъмирлаш-қурилиш ва ишга тушириш ишларини амалга оширувчи ивестициявий жараён қатнашувчилари учун шартномавий жорий нархларда қурилиш қийматини аниқлаш давомида пудратчи ва буюртмачининг “Бошқа харажатлари”ни ҳисоблаш тартибини белгилаб беради.
Услубий кўрсатмаларда келтирилган тартиб-қоидалар буюртмачилар (инвесторлар), лойиҳаларни ишлаб чиқувчилар ҳамда мулк ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар барча даражадаги давлат бюджети маблағлари, мақсадли давлат жамғармалари ва уларга тенглаштирилган манбаларни қўллаган ҳолда қурилишни амалга оширувчи пудратчи корхоналарга ҳисобига молиялаштириладиган қурилишни амалга оширувчи корхоналар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар ушбу услубий тавсиялар келишувчи томонларнинг қарашларига қараб қўлланилади.
Пудратчи корхоналарга танлов савдоларига нархлар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ёки танлов савдоларисиз қуриладиган объектлар бўйича “Бошқа харажатлари” миқдорини буюртмачи билан келишишида “Бошқа харажатлар”нинг салмоғини бухгалтерлик ва статистик ҳисобга олишнинг 5-с шакли, меҳнат бўйича ҳисоботнинг 1-m шакли бўйича фойдаланиладиган базисга боғлиқ ҳолда ҳисобот кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида пудратчи корхонанинг олдинги ҳисобот вақти (йил, квартал)даги хўжалик фаолиятининг натижалари бўйича қуйидаги формулалар ёрдамида аниқлаш тавсия қилинади:
Дбхп=(Хбп/Sur)•100
бу ерда:
Дбхп – пудратчининг бошқа харажатларининг даражаси, %;
Хбп – базисли ҳисобот муддатидаги пудратчининг бошқа харажатлари (мазкур услубий кўрсатманинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ аниқланади);
Sur – бажарилган ишлар ҳажмида ҳисобга олинган ўрнатилган жиҳознинг қийматини чегирган ҳолда базисли ҳисобот муддатидаги ишлаб чиқариш таннархи.
Хбпмбоф
бу ерда:
Хм – қурилиш-монтажли фаолиятга таалуқли 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ аниқланадиган давр харажатларидаги маъмурий харажатлар;
Хбо - қурилиш-монтажли фаолиятга тааллуқли 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ аниқланадиган давр харажатларидаги бошқа операцион харажатлар;
Сф – фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови. Ўзининг айланма маблағларини тўлдиришга харажатлар; қурилиш машина ва жиҳозларини модернизациялаш, асосий фондларнинг объектларини қайта қуришга харажатлар.
Дбхп=(Хбпмиҳ)•100
бу ерда:
Хмиҳ – базисли муддатдаги бухгалтерлик ҳисобот маълумотлари бўйича машина эксплуатациясида ҳисобга олинган механизаторларнинг асосий иш ҳақига харажатлар.
Ушбу услубий кўрсатманинг 2-бўлимига мувофиқ лойиҳани амалга оширишнинг бошланғич босқичларидаги объектнинг дастлабки ва шартномавий қийматини аниқлашда пудратчи бошқа харажатларининг даражаси бутун объект ёки қурилиш, монтаж ва ишга тушириш ишларининг турлари бўйича харажатларни аниқлашнинг қабул қилинган вариантига нисбатан қуйидаги формулалар асосида ҳисобланади:
Хбп=(Хмиҳмэб)• Дбхп
бу ерда:
Хм материаллари, буюмлари ва конструкцияларга харажатлар;
Хиҳ - ижтимоий суғуртага ажратмаларни ҳисобга олган ҳолда асосий иш ҳақига харажатлар;
Хмэ – машина ва механизмлар эксплуатациялашга харажатлар;
Хб – ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар;
Хбп=(Хиҳиҳм)• Дбхп
бу ерда:
Хбп – мазкур услубий кўрсатманинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ аниқланадиган пудратчининг базисли ҳисобот йилидаги бошқа харажатлар;
Хиҳ - ижтимоий суғурта ажратмаларсиз асосий иш ҳақига харажатлар; Хиҳм - ижтимоий суғурта ажратмаларсиз машиналар эксплуатациясида ҳисобга олинган механизаторларнинг иш ҳақи;
Пудратчининг бошқа харажатлари ШМ ва Қ 4.01.16-04га мувофиқ тўғридан-тўғри харажатлар суммасига нисбатан 22,68 % миқдорида (статистик кўрсаткичларга қараб бу қиймат ўзгариши мумкин) қабул қилинган.

  1. Қурилиш объектларининг суғуртасига харажатлар.

Хс=(Хқмиҳмэхurхп)•80%•0,4%
бу ерда:
Хқм – қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларга харажатлар;
Хиҳ – ижтимоий суғурта ажратмалар билан биргаликда асосий иш ҳақига харажатлар;
Хмэ - машина ва механизмлар эксплуатациялашга харажатлар;
Бхur - ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар;
Бхп - пудратчининг бошқа харажатлари.

  1. Қурилишда нархлар ўсишининг навбатдаги йилга прогноз қилинадиган индекси бўйича аниқланадиган таваккалчилик коэффициенти.

Хс=(Хқмиҳмэхur)•6%
бу ерда:
Хқм – қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларга харажатлар;
Хиҳ – ижтимоий суғурта ажратмалар билан биргаликда асосий иш ҳақига харажатлар;
Хмэ - машина ва механизмлар эксплуатациялашга харажатлар;
Бхur - ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар;

  1. Рентабеллик.

Рентабеллик – бу қуриилиш ташкилотининг янги қийматни яратиш жараёнида шаклланувчи меъёрий (кафолатланган) фойдаси бўлиб, у асосан пудратчининг ишлаб чиқариш базаси ва ижтимоий соҳасини ривожлантириш, солиқларни тўлаш, харажатларни қоплаш ҳамда ишловчиларни моддий рағбатлантиришга сарф қилинади.
Хс=(Хқмиҳмэхur)•15%
бу ерда:
Хқм – қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларга харажатлар;
Хиҳ – ижтимоий суғурта ажратмалар билан биргаликда асосий иш ҳақига харажатлар;
Хмэ - машина ва механизмлар эксплуатациялашга харажатлар;
Бхur - ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар;

2.2. Маҳаллий ва объектли сметаларни тузиш


Маҳаллий сметалар бошланғич смета хужжатлари бўлиб, лойиҳавий хужжатлар, ресурсли-смета меъёрлари ҳамда моддий ресурсларнинг меъёрларида ҳисобга олинмаган нархларни ишлаб чиқиш давомида аниқланадиган ишларнинг ҳажми асосида алоҳида ишлар ва харажатларга тузилади.
Маҳаллий сметалар қурилиш лойиҳаси ёки ишчи хужжатлар таркибида алоҳида турдаги ишлар ва харажатларнинг смета қийматини аниқлаш учун тузилади. Уч ёки икки босқичли лойиҳалашнинг “Қурилиш инвестициялашни асослаш” ва “Архитектура лойиҳаси” босқичларида маҳаллий сметалар ҳисоб-китоб қилиниб, улар маҳаллий сметалардан ҳисоблашларни камроқ деталлаштирилиши билан фарқ қилади ҳамда умумлаштирилган кўрсаткичлар ва смета меъёрларидан фойдаланишни талаб қилади.
Маҳаллий сметалар тузиш учун дастлабки маълумотлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • қуриладиган объект кўрсаткичлари ва ишларининг ҳажми;

  • мавжуд смета меъёрлари ва маҳсулотларни тайёрловчи корхоналарнинг сотиш нархлари;

  • лойиҳали-смета хужжатлари таркибида ишлаб чиқиладиган индувидуал ресурсли-смета меъёрлари.

Маҳаллий сметалар (маҳаллий сметалар ҳисоб-китоблар) автомобиль йўлининг алоҳида конструктив элементлари ёки уни қуриш ишларининг алоҳида турлари учун ўрнатилган шакллар бўйича ишлаб чиқилади:

  1. Тайёргарлик: трассани тиклаш; ерни ажратиш; бино ва иншоотларни кўчириш ёки бузиладиган бино ва иншоотлар ўрнига янгиларини қуриш бўйича зарар ва йўқотилишларни қоплаш; ерни олишда қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари ишлаб чиқаришининг йўқотишларини қоплаш; дарахтларни кесиш; дарахт ва тўнкаларни карчевка қилиш; тошларни териш; қурилиш шаҳарчаси майдонини тиклаш ва бошқалар;

  2. Асосий: ерли механизациялашган; ерли механизациялашмаган; мустаҳкамлаш; сунъий иншоотлар; йўл тўшамасининг асоси, йўл тўшамасининг қопламаси, қўшилиш ва кесишув жойлари ва бошқаларнинг тузилиши;

  3. Ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш: автобуслар бекатининг тузилиши; автопавилионларнинг иншоотлари; дам олиш майдончаларининг тузилиши; йўл белгилари, тўсиқлар, сигнал устунлари ва бошқаларни ўрнатиш.

Маҳаллий сметада аниқланган смета қиймати харажатларнинг қуйидаги моддалари бўйича тақсимланади:

  • жиҳозлар, мебеллар ва асбоб-ускуналар (инвентарлар)нинг қиймати;

  • ишчиларнинг асосий иш ҳақи;

  • таркибида машинистларнинг иш ҳақи алоҳида ажралиб турувчи қурилиш машина ва механизмлари эксплуатациясининг қиймати;

  • таркибида етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари ажралиб турувчи қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг қиймати;

  • ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар;

  • “бошқа” харажатлар;

  • қурилиш объектларини суғурталаш харажатлари;

рентабеллик.


Download 126,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish