2.Автомобиль йўлларини қуришда смета ҳужжатларининг таркиби ва уларни ишлаб чиқиш тартиби Қурилишга смета ҳужжарлари ҳужжатлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларда иншоотлар (автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар ва бошқалар) смета қийматинининг асосланиши ўз аксини топади:
Лойиҳалашнинг турли босқичларида қуйидаги смета ҳужжатлари тузилади:
1) Уч босқичли лойиҳалашнинг қурилишни инвестициялашни (ҚИ) асослаш босқичида:
Маҳаллий смета ҳисоб-китоблари;
Объектлар бўйича смета ҳисоб-китоблари;
Қурилиш қийматини умумлашган ҳисоб-китоби.
Кейинги босқичларда смета ҳужжатларининг таркиби икки босқичли лойиҳалашдаги смета ҳужжатларининг таркибига мос келади.
2) Икки босқичли лойиҳалашда қуйидаги босқичлар амалга оширилади:
2.1) Архитектура (А) лойиҳаси босқичида:
қурилиш қийматининг умумлашган смета ҳисоб-китоби;
харажатларни умумлаштириш (сводкаси);
ишга тушириладиган мажмуага кирувчи объектлар қурилиши смета қийматининг қайдномаси (ведомости);
объектлар бўйича смета ҳисоб-китоблари;
маҳаллий смета ҳисоб-китоблари;
ишлар ҳажми ва қийматининг қайдномаси (ведомости);
ишга тушииладиган мажмуага кирувчи объектлар қурилиши смета қийматининг қайтномаси (ведомости);
объектлар сметаси;
маҳаллий сметалар (ресурсли-смета ҳисоб-китоблари);
ишлар ҳажми ва қийматининг қайдномаси;
ресурслар қайдномаси;
маълумотларнинг ахборотлар блоки.
2.3) Бир босқичли лойиҳалашнинг қурилиш лойиҳаси (ҚЛ) босқичида:
қурилиш қийматининг умумлашган смета ҳисоб-китоби;
харажатларни умумлаштириш (сводкаси);
ишга тушириладиган мажмуага кирувчи объектлар қурилиши смета қийматининг қайдномаси (ведомости);
объектлар сметаси;
маҳаллий сметалар (ресурсли-смета ҳисоб-китоблари);
ишлар ҳажми ва қийматининг қайдномаси;
ресурслар қайдномаси;
маълумотларнинг ахборотлар блоки.
Лойиҳалашнинг турли босқичларида смета ҳужжатларининг таркиби ва ҳажми лойиҳавий ишларни бажариш бўйича шартномада аниқлаштирилади.
Смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумотлар бўлиб қурилишнинг маҳаллий шарт-шароитларини тасвирловчи материаллар ҳисобланади:
Вазиятли бош қурилиш режаси. Унда материалларнинг маҳаллий карьер ва заводлари, қурилишнинг ёрдамчи корхона ва асосий омборлари, қурилиш майдоничаларига бўлган масофаларни кўрсатган ҳолда аниқланган темир йўл станцияларининг жойлашган жойлари кўрсатилади;
маҳаллий қурилиш материалларини олиш жойлари бўйича маълумотнома;
автомобиль йўлларининг техникавий ҳолатини кўрсатган ҳолда автомобиль транспортида қурилиш материалларини ташиш масафаларининг ўлчанганлиги тўғрисида далолатномалар;
сув, электр энергияси ва бошқаларни олиш усуллари (йўллари) тўғрисида маълумотнома.
Смета ҳужжатлари хусусийликдан умумийликка (оддийликдан мураккабликка), алоҳида турдаги ишларнинг смета қийматини ҳисоб-китоб қилишдан бутун қурилишнинг қийматини аниқлашгача тамойиллари асосида қуйидагича кетма-кетликда тузилади:
материаллар, буюмлар ва конструкцияларни олиш манбаларининг қайдномалари;
транспорт харажатларининг калькуляцияси;
қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар қийматининг калькуляцияси;