Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети



Download 253 Kb.
bet3/6
Sana18.02.2022
Hajmi253 Kb.
#455006
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mustaqil ish

3. Чжоу давлати. Кўчманчилар билан узоқ вақт олиб борилган урушлар Шан-Инь давлатини заифлаштириб қўяди. Вэй дарёси ҳавзасига жойлашиб олган чжоу қабилалари бир қанча катта ғалабалардан кейин қадимги Инь подшолигини тормор қилиб, унинг харобалари устида янги давлат барпо қилганлар ва бу давлат қабила номи билан Чжоу давлати деб аталган. Чжоу давлатини барпо қилган хитой қабилалари неолит давриданоқ Шимолий Хитойнинг Вей дарёси ҳавзасида, ҳозирги Шэньси вилоятида анчагина катта жойларга ўрнашиб олганлар. Замонлар ўтиши билан бу қабилалар Вэй дарёси ҳавзасида яшовчи бошқа ҳамма қабилалар устидан ҳукмронлик қила бошлаб, сўнгра анча катта қабилалар иттифоқини барпо қилганлар. Уша замондаги манбаларга қараганда бу қабилалар Инь давлати билан анча яқин муносабатда бўлганлар. Инь подшолари Чжоу князларига ўз давлатла-рининг шимоли-ғарбий чегараларини қўшни кўчманчи қабилаларнинг ҳужумларидан ҳимоя қилишни топширганлар. «Чжоу» сўзининг ўзи баъзан Иньдаги ёзувларда учрайди. Инь давлатининг зодагон оилалари ва ҳатто подшолари ҳам ўз қизларини чжоу қабилаларининг бошлиқларига эрга берган-лар. Бу қабилалар Инь давлатидаги қабилаларга қариндош бўлган бўлишлари ҳам мумкин. Чжоу қабилалари энг қадимги ва энг юксак Инь маданиятининг кўп элементларидан кенг фойдаланганлар. Чжоу қабилалари ёзув, хронология системасини, архитектура услуби, ўзига хос фол очиш тартиби ва ҳатто диннинг баъзи формаларини иньликлардан олганлар. Чжоуликлар Инь даври маданиятининг ютуқларини тан олганлар ва ўзларини бу маданиятнинг ворислари ва давом эттирувчилари деб ҳисоблаганлар. Қуйидаги ҳикматли сўзлар: «Иньнинг донолик билан киритилган жиноий қонунларидан ибрат олингиз», «Дилингиз маҳкам бўлсин ва халққа таълим бера билишингиз учун Шаннинг улуғ одамлари яратган таълимотларни ўрганингиз», «Иньдаги энг қадимги ва энг доно подшолар қолдириб кетган намуналар орасидан ўзингизга мос келганларини, яъни халқни ҳимоя қилиш ва унга ҳоким бўлишингиз учун хизмат қиладиганларини пухта ахтарингиз», «Инь расм-одатларини бажарингиз ва янги шаҳарларда қурбонликлар қилингиз» деган ҳикматли сўзлар худди ана ўша даврда пайдо бўлган бўлса керак. Қадимги Хитой классик адабиётида чжоу қабилалари Инь подшолигини истило қилганлигини ва Шимолий Хитойда катта ва кучли Чжоу давлати барпо қилинганлигини тасвирлаб берган бир қанча афсона сақланган. Шу афсоналарга қараганда, Чжоу подшоси Вэнь ван истилочилик мақсадида ғарбга қараб катта ҳарбий юриш қилган, Чжоу мамлакати чегараларини кенгайтирган ва Инь подшолигини истило қилиш планини тузиб, бу планни бажаришни ўз ўғлига васият қилиб қолдирган. Бу даврда Чжоу давлати ҳарбий жиҳатдав кучайиб, катта ҳамда қудратли армияга таянган ҳолда, Шимолий Хитойнинг Хуанхэ дарёси ҳавзасида ҳукмронлик қилишни даъво қила бошлайди. Бу жиҳатдан Чжоу подшоларидан бирининг кейинги замон ривоятларидан бирида сақланиб қолган сўзлари айниқса характерлидир: «Бизнинг давлатимиз токи бутун жаҳон давлати бўлмагунча, токи денгизнинг нариги бурчаги ва кун чиқадиган бурчакдан тортиб мана шу эрамизгача яшаб турган одамзод ичида бизнинг қонунимизга бўйсунмайдиган битта ҳам одам қолмагунча, биз подшо Вэнь ваннинг ишини давом эттиришимиз, ҳар қандай ялқовликдан воз кечишимиз керак». Чжоу подшоси У ван Инь подшолигининг ички заифлигидан фойдаланиб, Инь мамлакатини тамомила истило қилиб олиш ва Сариқ дарё ҳавзасининг ҳамма эрида ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун кескин кураш бошлади. Бироқ подшолик қила бошлаганига тўққизинчи йил деганда қилган биринчи ҳужуми муваффақиятсиз бўлиб чиқди. У ван Хуанхэ дарёсигача бориб, орқасига қайтишга мажбур бўлган. Унинг шарққа қилган иккинчи юриши бирмунча муваффақиятли чиқди. Подшолик қила бошлаганига ўн бир йил деганда катта қўшинга бош бўлган ҳолда шарққа томон отланади ва иньликлар қўшини устидан тўла ғалаба қозониб, Инь давлатини истило қилади. Эрамиздан ав. XII асрда Шимолий Хитойда Чжоу давлати барпо бўлганлиги энг кейинги афсоналарда ана шу тарзда баён қилинади. Ўша замоннинг манбалари Хитойнинг хўжалиги ва ижтимоий тузуми Чжоу давлати ижтимоий тузуми ҳукмронлиги даврида қандай бўлганини тасаввур қилишга имкон беради. Мамлакатнинг бутун экономикасида қишлоқ хўжалиги ўзининг етакчилик аҳамиятини сақлаб келган. Мамлакатнинг табиий шароити имкон берган районларда, асосан, чорвачилик билан шуғулланганлар. Шундай қилиб, дашт ва тоғлик областларда алоҳида чорвадор районлар пайдо бўлган, бу районлар махсус амалдорлар кул остида бўлган. Манбаларда айтилишича, бу амалдорлар «паррандалар ва ҳайвонларни урчитишга ҳамда уларнинг мўл-кўл бўлиши тўғрисида ғамхўрлик қилганлар» ва «чорва урчитиладиган яйловларни бошқарганлар». Давлат жамияти йилқичиликка алоҳида эътибор берган, чунки армияга жуда кўп миқдорда отлар зарур бўлган. Подшонинг махсус саройларидаги йилқилар боқиладиган алоҳида ўтлоқлар бўлган. Бу даврда деҳқончилик энг катта аҳамиятга эга бўлган, деҳқончилик бутун мамлакатда, даставвал, дарё бўйларидаги серунум текисликларда кенг тарқалган. Энг кейинги замон афсоналарида Чжоу династиясининг илоҳийлаштирган ота-боболари «деҳқончилик қаҳрамонлари» деб аталади Шимолий Хитойнинг ҳосилдор соз тупроқли ерлари аҳолига деҳқончиликдан катта ҳосил олишга ва деҳқончилик хўжалигини хийла ривожлантиришга имкон берарди.
Бу даврда агротехника янада тараққий эта бошлайди. Далаларни алмашлаш системаси пайдо бўлади. Ҳар бир участка уч бўлакка бўлинади, бунинг икки бўлаги ҳар йили экилиб, учинчиси шудгор қилиб қолдирилади. «Уч йилда ҳар бир участкага бир марта экиш гали келади; шундай қилиб, ҳар бир участка (бўлак) қаторасига икки йил экилиб, учинчи йили алмаштирилади». Ҳар учала ер бўлагининг алоҳида номлари ҳам бўлган. Масалан, биринчи марта экилаётган далага «янги» деб, иккинчи марта экилаётган далага «янги ер» деб, учинчи марта экилаётган далага эса «уч ёшлик дала» деб ном қўйганлар. Уғитлар ишлатилгани ҳамда кузги, баҳорги экинлар пайдо бўлгани ҳам агротехниканинг янада ривожланганлигини кўрсатади. Сўнгра боғдорчилик, мевачилик, сабзавотчиликнинг пайдо бўлганлиги, мевазор ва тутзорларнинг ривожлантирилганлиги ва наша экилганлиги ердан анчагина самарали фойдаланиш формаларига ўтилганлигини кўрсатади. Давлат ҳокимияти деҳқончиликни ривожлантириш учун бир қанча тадбирларни кўрган, деҳқоннинг меҳнатини шон-шуҳрат билан улуғлаштирган. Худди ана шунинг учун қишлоқ хўжалик ишлари тантанали диний маросим билан бошланиши белгиланган, подшонинг ўзи омоч ушлаб биринчи эгатни очиб берадиган бўлган, ҳосил ўриб олингандан кейин эса, янги ҳосил нонини дастлаб ўзи татиб кўрган. Қадимги китоблардан бирида тасвир этилган одатга кўра, ўлган зодагон мақбарасига жангчининг ўқи ва камалаги билан бир қаторда деҳқоннинг мотигасини ҳам қўйиш лозим бўлган. Қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда ҳунармандлик, жум-ладан деҳқончилик ривож топиши асосида мавжуд бўлган тўқимачилик ҳунари ҳам янада тараққий этган. Аммо металлургия айниқса аҳамиятга эга бўлган. Бу соҳада техникада энг йирик силжишлар юз берган. Металлар орасида бронза аввалгича кенг тарқалиб, ундан кўпгина турли буюмлар, асосан қурол-яроғ ясалган. Бу даврда бронзани ишлаш техникаси жуда ҳам равнақ топган. Хитой тарихининг худди ана шу даврига оид бўлган гўзал бронза идшлар бундан дало-лат беради. Давлатга қарашли катта ҳунармандчилик устахоналарининг бўлганлиги ҳам ҳунармандчиликнинг ривожланганлигини кўрсатади; бу устахоналарда қуллар ишлаган ва уларни ҳунар ва санъатдан хабардор бўлган махсус амалдорлар назорат қилиб турган. Бу ҳунрмандчилик ишлаб чиқариши бирмунча даражада дифференциациялашган эди. Масалан, бронза ишлаб чиқа-риш ишини бошқарувчи алоҳида амалдорлар бўлган, улар махсус металлургия устахоналарини бошқарган бўлсалар керак. Ҳунармандчиликнинг ҳамда қишлоқ хўжалигининг тараққий этиши савдони ривожлантиришга сабаб бўлди. Истеъ-молдан ортиқ маҳсулотлар бозорга олиб борилиб, товарга айлантирилган. Бунга алоҳида чорвачилик ва деҳқончилик районларининг ажралиб чиқиб кетиши ёрдам берди. Ҳар бир шаҳарда битта ёки ҳатто бир неча бозор бўлиб, бу бозорларнинг қандай бўлганлиги ўша вақтдаги манбаларда муфассал ифодаланган. Ўша таъ-рифларга кўра, давлат ҳокимияти савдони маълум тартибга солишга уринган. Бир хил мол билан савдо қилувчи савдогарлар алоҳида расталарга жойлашиб, махсус амалдорларга бўйсунганлар. Масалан, бозор ғалла сотувчилар, қурол ясовчилар, кулоллик растаси, тунукасозлар, қулфурушлар бозори ва ҳоказоларга бўлинган. Турли молларнинг катта-кичиклиги, сифати ва нархи давлат ҳокимиятининг махсус фармонлари билан белгиланган. Кўтарасига мол сотишга тўғри келганда шартнома (контракт) тузиш талаб этилган. Бозордаги умумий тартибни бозор бошлиғи кузатиб турган, унинг идораси бозор майдонининг ўртасида бўлган. Чжоу даврининг ижтимоий тузуми ундан аввал ўтган даврга хос кўп хислатларни ўзида сақлаб келади Масалан, патриархал оила жуда маҳкам ўрнашиб олган. Бу патриархал оилада ота чексиз ҳоким бўлган. Отага оиланинг барча аъзолари тамоман бўйсунишлари лозим бўлган. Отанинг обрўсини давлат ҳокимияти қўллаб келган. Масалан, подшо Сюаньнинг (эрамиздан аввалги 827—782 йиллар) фармонида: «Узининг бевосита бошлиғи берган амрдан шикоят қилишга фуқаронинг мутлақо ҳаққи йўқ, чунки, агар шикоят қилишга йўл қўйиб берилса, болалар оталари билан судлаша бошлар ва ёши улуғлар билан кичиклар ўртасида фарқ ҳам бўлмай қолар эди» дейилади. Хотин-қизлар айниқса оғир аҳволда яшаганлар, улар бутунлай асоратга солинганлар. Хотинларнинг шахсий мулкка эга бўлиш ҳуқуқи бўлмаган. Эркакнинг қариндош-уруғлари бўлмаган тақдирдагина хотинлар мол-мулкка меросхўр бўла олганлар. Бунинг устига, хотин-қизлар абадий азоб-уқубатга маҳкум қилиниб, ичкарига бекитиб қўйилганлар. Дин ва қонун жасур хотин-қизларни қоралаб, бундай хотин-қизларга уйлаиишни эркакларга ман этган. Уйини ташлаб кетган хотинларни оғир гуноҳ-кор деб ҳисоблаганлар. «Чунь-цю» китобига «Цзо-чжуань» номи билан берилган шарҳларда «Aгap хотин ўз хонасидан бошқа жойда ўлиб қолган бўлса, унинг руҳ туморини эрининг руҳ тумори билан бир жойга қўймаслик керак» дейилади. Жамиятда хотин-қизга нафрат билан, паст назар билан қараш урф бўлган. «Хотинининг маслаҳатига амал қилиш» эр учун энг оғир гуноҳ деб ҳисобланган. Асрлар бўйи маҳкам сақланиб келган қадимги қишлоқ жамоаси Чжоу даврида катта ўрин тутган. Қадимги хитой файласуфи Мэн-цзи деҳқончилик хўжалигининг қадимги жамоа деҳқончилиги негизига қурилган ва «цзиньтянь» деб аталган алоҳида «қудуқ система» сини тасвирлайди. Бу система шундан иборат бўлганки, «шаҳарлардан узоқда бўлган қишлоқларда ер тўрт бурчак шаклидаги бир-бирига тенг 9 та участкага бўлинсин ва улардан бир бўла-ги( ўртадагиси) жамият ишида банд бўлган амалдорларни таъминлаш учун алоҳида мажбурият, «ўзаро ёрдам» йўли билан биргаликда ишлаб берилсин.Ўлим ҳам саёҳатлар ҳам бу деҳқонларни ўз қишлоқларидан ажрата олмайдиган бўлсин. Агар қишлоқлар ҳамма томони тенг тўртбурчак қисмга бўлинса, у вақтда қишлоқ аҳолиси бир-бири билан дўстона алоқада бўлади. Улар бир-бирларини ҳимоя қилиб, муҳтожликка тушиб қолганларида ва касал бўлганларида бир-бирларига ёрдамлашадилар. Шунда оилаларнинг ҳаммаси тамомила иноқ бўлиб яшайди... 8 оила бир бўлиб, жамоа ёки жамоага қарашли ерларни ишлайди. Жамоа ишлари тамом бўлгандан кейин, ҳар бир оила ўзининг шахсий ишига киришиши мумкин». Бунда умумий кафиллик ҳақида айтилгани айниқса характерлидир, умумий кафиллик одатда барча жамоа аъзо-ларини бир-бирига маҳкам боғлайди ва бу ҳол, шубҳасиз, жамоа тузумидан келиб чиқади.
Ф. Энгельс «Анти-Дюринг» да кўрсатганидек, жамоа тузуми узоқ вақтлар давомида шарқ деспотизмидаги энг қўпол формаларнинг таянчи бўлиб келди. Энг қадимги қулдорлик давлати тузилган даврда мамлакатнинг бутун ер фонди, шу жумладан жамоаларга қарашли ерлар ҳам, номинал тарзда давлат ихтиёрида деб ҳисобланарди ва бу давлат тепасида, К. Маркс ибораси билан айтганда, илоҳийлаштирилган золим подшодан иборат «боғловчи бирлик» турарди. Буни қадимги Хитой тилидаги махсус терминлар ҳам тасдиқлайди. Масалан, «гунтянь» (жамоа ер майдони) сўзи шу билан бирга «йўлбошчининг ер майдони» деган маънони ҳам билдирарди. Аммо қадимги Хитой гуни (йўлбошчиси) ван (подшо) га айлангандан кейин, бир вақтлар жамоанинг йўлбошчи ихтиёрида бўлган барча ерлари энди номинал тарзда деспотик давлат ихтиёридаги ер фондига айланади. Шу билан биргa янги территориялар истило қилиш ва жамоа ерларини тортиб олиш процессида давлат қўлида бевосита подшога қарашли марказлашган ер фонди ҳам пайдо бўлади. «Шицзинь» китобидаги қўшиқлардан бирида, Чжоу подшоси Люнинг ҳарбий юриш олдидан «дала ва омборлардаги запасларни йиғиб, ғаллани жуда катта-катта қопларга тўлдиргани» айтилади. Чжоу давлатининг энг қадимги подшолари бўлган бу ҳокимлар «халқни тумтарақай қилиб, майдон оч-ганликлари», афтидан ўз ерларида, ўз майдонларида катта деҳқончилик хўжалиги ташкил қилганликлари қўшиқларда образли қилиб тасвир этилган. Чжоу подшолари аристократларга катта-катта ер майдонлари берганлар. Подшонинг ўз яқинларига ер берганлигини бу даврдаги бронза идишларда тасвир этган ёзувлар кўп учрайди. Масалан, ана шундай ўзига хос совға ёрлиғининг бирида: «Бу Ди, сенга, ҳарбий ишдаги хизматларинг учун камон ва ўқлар, 5 оиладан иборат қуллар ҳамда 10 участка ер ҳадя қиламан» дейилади. Қадимги Шарқнинг бошқа халқлари тарихига оид манбалардаги сингари, қадимги Хитой тарихи ҳақидаги ҳужжатлар К. Маркснинг жуда аниқ баён қилинган қуйидаги фикрини тасдиқлайди: «Бу ерда (Осиёда ) давлат ернинг олий мулкдоридир. Бу ерда суверенлик — миллат кўламида тўпланган ер-мулкчилигидир. Лекин шуниси борки, бунда гарчи ерлар шахсларга ҳам, жамоаларга ҳам қарашли бўлсада, ердан шахслар ва жамоалар фойдаланса ҳам, ерга ҳеч қандай шахсий мулкчилик йўқдир». Ерларнинг катта аристократларга бўлиб берилиши қадимги патриархал турмуш шароитида яшаган зодагон мулкдорлардан иборат бирмунча кенг бир табақанинг ташкил топишига сабаб бўлдию Бу аристократик хўжаликларда қуллар меҳнатидан жуда кенг фойдаланганлар. Шан-Инь давридаёқ вужудга келган қулдорлик энди кенгая ва кучая боради. «Асир» («фу») сўзи ишлатилган ёзувлар қулдорликнинг мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Одатда тегишли иероглифда чиғаноқ қидираётган киши тасвир қилинади. Чиғаноқ топиш учун асосан ҳарбий асирлардан фойдаланилган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. «Чэнь» деган бошқа бир иероглиф аломати, энг қадимги Хитой луғатларининг таъбирича, «судраш» ёки «подшога хизмат қилиш» деган маънони билдирган ва тобеликни, бўйсунишни тасвир этган. Шунинг учун хитой тарихчилари, «чэнь» аломати «қул» деган маънони англатади деб айтиш мумкин, дейдилар Илгари замонлардаги каби, бу даврда ҳам қуллар ҳарбий асирлар қаторидан олинган. «Шу-цзин» китобида айтилишича, Чжоу подшоси У ван ҳарбий юриш олдидан ўз қўшинларига оқ йўл тилаб, сўнгра: «Шан майдонларида биз томонга қочиб ўтганларни ўлдирмангиз, уларни ғарбдаги да-лаларимизда хизмат қилишга (ишлашга) мажбур этамиз» деган. Шан давлати бўйсундирилгандан кейин иньликлар ва уларнинг иттифоқчиларидан бир қисми кулларга айлантирилган. Чжоу подшолари бу янги қулларни ўз яқинларига, ҳарбий бошлиқлари ҳамда амалдорларига бутун-бутун уруғ группалари билан тортиқ қйлиб берганлар. Масалан, Лу князлигининг ҳокими Бо Циньга иньликларнинг олти уруғи, Вэй Кан-Шуга етти уруғи тортиқ қилиб берилган ва ҳоказо. Подшонинг ана шундай тортиқларини чиройли қилиб ишланган бронза идишларига ёзилган кўп ёзувлар тасдиқлайди. Бу ёзувларнинг баъзиларида: «Сенга жанг аравалари, отлар, ҳарбий қурол-яроғ ва 150 оилали қулларни тақдим этаман», «Цзян 10 шода чиғаноқ, 10 оилали қул, 100 одам тортиқ қилиб берган, сенга 200 оилали қулларни тақдим этаман» дейилган. Айрим аристократларга жуда кўп қуллар тақдим этилганлиги ўша замонлардаги бошқа манбаларда ҳам тилга олинади. Масалан, «Цзо чжуань» да айтилишича, подшо Цзинь Хуан Цзига шимолий қуллардан (ди чэнь) 1000 оилани тақдим этган». Чжоу даврида «қул» сўзини билдириш учун «нунфу» деган бошқа терминнинг ишлатилганлиги характерлидир. Бу даврдаги манбаларда нунфунинг меҳнати тасвирланганда, бу одамнинг ишлаб чиқариш қуроллари бўлмаганлиги аниқ кўрсатилади. Булар ўз хўжайинларига қарам қишлоқ хўжалик асбоблари билан зодагон қулдорларнинг ерларини ишловчи чинакам қуллар бўлганлар ва меҳнатлари эвазига ейиш учун «узок туриб қолган дон» олганлар. Масалан, «Да тянь» номли қасидада назоратчи қулларга қараб бундай дейди: «Катта майдонларда ҳосил мўл бўлади. Деҳқончилик асбобларини тайёрлаб бўлганларингдан кейин, менинг жануб томондаги ерларни ҳайдаётган омоч ва плугларимни олиб, 100 хил дон экарсизлар». Бир томондан, деҳқончилик қилувчи ўтроқ қабилалар билан ва, иккинчи томондан, Хуанхэ дарёси ҳавзасида деҳқончилик қилувчи маданий давлатлар атрофидаги кўчманчи тоғликлар ва даштда яшовчилар ўртасида бўладиган доимий ўзаро муносабат қадимги Хитой тарихи учун жуда характер-лидир. Бу ўзаро муносабат қадимги Хитой тарихига бир қадар таъсир этган. «Қабилалар бир қисмининг ўтроқлилиги билан иккинчи қисмининг давом этиб келган кўчманчилиги ўртасидаги ўзаро умумий муносабатни тарихнинг энг бошиданоқ барча шарқ халқларидан кўриб билиш мумкин». Қадимги Хитойда ўтроқ халқлар билан кўчманчи халқларнинг бирбирига таъсири кучли бўлиб, узоқ вақт давом этиб келган. Хитой давлатининг чегаралари Чжоу даврида анча кенгайган, тараққиёт жиҳатидан бир қадар паст даражада турган қабилалар қудратли Чжоу полшолиги қўл остига тушиб қолганлар. Хитойлар кўчманчи қабилаларга ҳақоратли ном берганлар, маъно жиҳатидан олганда бу ном греклар-нинг «варварлар» деган сўзига тўғри келади. Хитойлар бу қабилаларни қурол кучи билан бўйсундириб, катта-катта уруғ группаларини қулларга айлантирганлар. Қуллардан ҳунармандчилик устахоналарида, деҳқончиликда ва ҳарбий ишларда фойдаланилган деб айтишга имкон берадиган далиллар бор. Қуллар меҳнатидан подшолар ва қулдорлар фойдаланганлар, шу билан бирга, қуллар ҳақида гап борганда уларнинг қайси қабилага мансуб эканликлари доимо кўрсатилган. Масалан, шарқий қабилалардан (и-ди) бўлган қуллар чўпонлик ва чорвачилик билан, жанубий қабиладан бўлган қуллар (мань-ди) махсус йилқиларни боқиш билан шуғулланганлар. Ҳар бир айрим катта уруғ группаси хўжаликнинг маълум бир тармоғида ишлаган. Подшо хўжалигида қуллар меҳнатидан жуда кўп фойдаланганлар. Давлат муассасалари ва айрим амалдорлар ихтиёрида ҳам қуллар жуда кўп бўлган, Масалан, мансабдорлар бошлиғининг 120 қули бўлган, чорва бошқармасида 200 қул бўлган, деҳқончилик бўлимида 120 қул, камалак ва ўқ бўлимида 80 қул ишлаган ва ҳоказо. «Чжоули» китобидан олинган бу маълумотлар, Чжоу даврида қуллар меҳнатидан фойдаланиш негизига қурилган катта сарой хўжалиги бўлганини кўрсатади. Қулдорлик кучайиши билан қул савдоси ҳам пайдо бўлган. Буни бронза идишларда сақланган ёзувлар кўрсатади. Масалан, бешта қулнинг бир от ва бир калава ипакка айирбош қилинганлиги эрамиздан ав. X—IX асрларга доир ёзувлардан бирида айтилади. Бозорларда қуллар билан савдо қиладиган алоҳида расталар бўлган. Қулдорликнинг кучайиши, бир томондан, зодагон қулдорлар ва, иккинчи томондан, камбағаллашиб қолган жамоачи деҳқонлар ўртасидаги фарқни яна ҳам чуқурлаштирган. Кучайиб бораётган социал низолар тобора ёрқинроқ кўрина бошлайди. Хонавайрон бўлиб бораётган оддий жамоачиларнинг норозилиги ўша даврдаги шеърий асарларда, халқнинг кундалик ҳаётидаги реал фактларни акс эттирувчи халқ қўшиқларида ифода этилган. Бу даврнинг социал терминлари кескин синфий табақаланиш пайдо бўлганини кўрсатади: ёзувларда «олижаноб оталарга» ,«халқ оталарига», «майда одамлар», меҳнаткашлар қарама-қарши қилиб қўйилади. Улар ўша даврнинг ёзувлари ва манбаларида «бу» ва «чэнь» деб аталади. Меҳнаткаш халқ оммаси ҳамма нарсадан маҳрум қилиниб, қашшоқ ҳаёт кечиришга маҳкум этилган эди. Шу қийин аҳволдан қутулиш иложини топа олмаган камбағалларнинг тақдири муқаррар суратда оғир қуллик азобини кечиришдан бошқа нарса эмас эди. Қадимги Хитой жамиятининг кескин равишда синфларга ажралиб кетганлиги ўша даврнинг диний-сиёсий трактатларида ёзилган. «Маросимлар йилномаси» («Ли-цзи)да: «Маросимларнинг оддий халққа даҳли бўлмаганидек, жиноят қилган олий амалдорлар жазодан холидирлар» дейилган. Қамбағаллар ва қуллар меҳнатини эксплуатация қилишнинг оғир формалари кўпинча қўзғолонларга сабаб бўлган. Ана шундай йирик халқ қўзғолонларидан бири Чжоу подшоси Ли ван даврида бўлган, бу қўзғолон вақтида халқ оммаси пойтахтнинг ўзида бош кўтариб, саройни қуршаб олган, подшони ҳайдаб юборган ва ҳатто унинг ўғлини ўлдирмоқчи ҳам бўлган. Бироқ бу қўзғолонлар меҳнатни эксплуатация қилишнинг қулдорлик формаларига асосланган мавжуд тузумни тубдан ўзгартира олмагандир. Қадимги Хитойнинг бу даврдаги катта давлат тузумида бутун мамлакатни подшо номидан идора қилувчи мураккаб бюрократик аппарат секин-аста пайдо бўлган. Подшо атрофида , давлат бошқармасидаги олий мансабларни эгаллаган аристократ амалдорлардан иборат ҳийла катта бир группа вужудга келган. Бу группада подшонинг жуда катта ҳуқуқларга эга бўлган ва мамлакатни бошқаришнинг ҳамма воситаларини ўз қўлига олган энг яқин ёрдамчиси биринчи ўринда турарди. Энг қадимги Шарқ мустабид давлатларида бўлгани сингари, бу мансаб баъзан наслдан-наслга мерос бўлиб ўтарди.
Ҳокимлик қилиш жиҳатидан араб вазирига тенг келадиган бу олий амалдорга уч кишидан иборат алоҳида коллегия бўйсунган, булар баъзан «уч оқсоқол» деб аталган, ҳамда уч муҳим маҳкамага бошлиқ бўлган. Булардан бири «халқни қўриқлаши» лозим бўлган «кўпчилик бошлиғи»дир. Унинг вазифаси мамлакатнинг бутун хўжалик ҳаётини бошқаришдан иборат бўлган. У қишлоқ хўжалигига оид ҳамма ишларни ташкил қилиш (экиш, ўриш, янчиш) билан шуғулланган. Бутун мамлакатдаги савдо-сотиқ ишлари унинг қўлида бўлган, товарларга нархлар белгилаган ва қарамоғидаги одамлари бозорларда тартиб ўрнатиб турганлар. «Уч оқсоқол» нинг иккинчиси «отлар бошлиғи», бошқача айтганда, «подшо поместьелари қўшинлари бошлиғи» бўлган ва у «қўзғо-лончиларни ром қилиб туриши» лозим бўлган. Бу амалдор ҳарбий маҳкаманинг тепасида туриб, бутун мамлакатнинг ҳарбий идора ишларини бошқарган. У ҳарбий хизматга янги лашкарлар тўплаган, ҳарбий таълимга раҳбарлик қилган, ҳарбий инспекцияга бошчилик қилган ва қўшинларнинг таъминот ишларини идора қилиб турган. Шу билан бирга у армияга бош бўлиб, уруш вақтида унга қўмондонлик қилган. Ниҳоят, мамлакатнинг бутун ер фондини бошқарган ва уни сув билан таъминлашга доир ишларга раҳбарлик қилган «ижтимоий ишлар бошлиғи» ҳам муҳим ўрин тутған. Бутун ирригация тармоқлари устидан олий назорат ишлари унинг қўлида бўлган. У дарёлар, каналлар, тўғонлар, бутун суғо-риш иншоотларини ва ишларини, шунингдек бутун йўлларнинг тартибли бўлишини кузатиб турган. Унинг қўл остида кўп амалдорлар бўлган, улар мамлакатдаги сунъий суғориш шохобчаларининг тўғри ишлашини кузатишлари ва, шу билан бир қаторда, далаларни пайкаллаш ишларини бажаришлари лозим бўлган. Шундай қилиб, кўз олдимизда хўжалик маҳкамаси, ҳарбий маҳкама ва ижтимоий ишлар маҳкамасидан иборат учта энг муҳим маҳкама гавдаланади. Маркс, Шарқдаги бу уч маҳкаманинг катта аҳамиятга эга бўлганлигини кўрсатган эди: «Осиёда идора қилишнинг фақат уч шохобчаси: молия маҳкамаси ёки ўз мамлакатининг халқини талайдиган маҳкама, ҳарбий маҳкама ёки бошқа халқларни талайдиган маҳкама ва, ниҳоят, ижтимоий ишлар маҳкамасидан иборат шохобча, одатда, қадим замонлардан буён яшаб келарди». Кейинчалик подшо поместьелари ва саройини идора қилиш ишларини, суд ишларини ва диний расм-одатларни бошқарадиган амалдорлар ҳам пайдо бўлган. Масалан, дастлабки «уч оқсоқолдан» ташқари яна бошқа учта амалдор ажралиб чиққан. Улардан биринчиси подшо саройини ва унинг таъминотини идора қилган ва бу билан подшо хазинасига бош бўлган, иккинчиси суд ишларига қараган, учинчиси эса император авлод-аждодлари эътиқодининг олий коҳини вазифасини бажарган. Бу уч амалдор подшога яқин бўлганликлари туфайли бошқалардан фарқ қилганлар Улар орасида подшо хазиналари бошлиғи, аста-секин биринчи ўринни эгаллаган, эрамиздан аввалги VII асрда у давлатни идора қилишда подшонинг энг яқин ёрдамчиси бўлиб олган. Бу маҳкамаларнинг ажралиб чиқиши ҳамда бу мансаб-ларнинг алоҳида бўлиб кетиши халққа солиқлар солиш, суд ишларини уюштириш ва подшо ҳамда подшо ҳокимияти эътиқодининг расмийлашуви билан боғлиқдир. Солиқлар орасида экин ерларига солинадиган солиқ муҳим ўрин тутган, бу солиқ кузда ўрим-йиғимдан сўнг йиғиладиган ҳосилдан десятина тарзида олинган. Тоғ ва кўллардан олинадиган солиқлар улардан келадиган даромаднинг тўртдан бир қисми миқдорида бўларди. Бу солиқлар натура билан олинган. Савдогарлар бозордаги жой учун битишув вақтида, мол-ларини сотаётганда бож тўлашга мажбур бўлганлар, шу билан бирга бу бож металл пул билан тўланган. Бу эса, савдонинг янада тараққий этганини кўрсатади. Бу даврда олий суд маҳкамасининг ва жиноий ишларни кўрадиган олий судьянинг алоҳида бўлиши суд ишларини йўлга қўйишнинг ривожланганлиги билан боғлиқдир. Суд ишлари секин-аста расмийлашиб бориб, энг қадимги ёзма қонунлар ва энг қадимги кодекслашган ҳуқуқлар пайдо бўлган. Бу қонунлар синфий тузумнинг ўзгармаслигини ва ило-ҳийлаштирилган подшонинг даҳлсизлигини юридик жиҳатдан таъминлаш мақсадини кўзда тутган. Масалан, олий зотни ҳақоратдан сақлаш тўғрисида махсус қонун бўлган; салгина бўлса ҳам подшога тил тегизган одам шу қонунга мувофиқ қаттиқ ва оғир жазога тортилган. Қадимги ярим афсонавий Му деган подшо тузган жиноят кодексида, жиноят қилган кишиларга оғирроқ бериладиган жазо чоралари анчагина пухта ишлаб чиқилган, дейилади. Булар ичида бешта энг оғир жазо: ўлим жазоси, эркакларни бичиш ёки хотинларни саройга қамаб қўйиш, оёқларни кесиб ташлаш, бурунни кесиб ташлаш ва айбдорнинг юзига қора лаънат тамғаси чекиш каби жазо чоралари алоҳида кўрсатилган. Бироқ бу жазолар ўсиб борувчи пора (выкуп) воситаси билан алмаштирилиши мумкин бўлган. Бу эса қонунчилик ва суднинг синфий характерда бўлганлигини, бойларнинг пул воситаси билан оғир жазодан қутула олишларига имкон берганлигини кўрсатади. Бу жиноят кодекси 3 минг моддадан, тўғриси, энг қадимги жиноят қонунлари мажмуасини бир китоб қилиб тўплаган суд қарорлари (казуслари)дан иборат бўлган. Тасодифан ва билмасдан туриб жиноят қилиб қўйганларга нисбатан енгилроқ жазо, атайин жиноят қилганларга оғирроқ жазо бериш кўзда тутилганлиги бу даврда юридик фикрларнинг бир-мунча тараққий қилганлигини кўрсатади. Олий судьядан иборат юқори суд инстанцияси жиноят қилганларга ўлим жазоси берилиши лозим бўлган муҳим ишларнигина қараган. Бошқа ҳамма ишларни маҳаллий судьялардан иборат қуйи инстанция судлар кўриб чиққанлар. Ниҳоят, император авлод-аждодларининг олий коҳинини юқори амалдор сифатида алоҳида ажратилиши, подшо худонинг ердаги ноибигина эмас, балки унинг ердаги тимсолидир, деган таълимот расмий тус ола бошлаганлиги билан боғлиқдир. Шу сабабли ердаги худо деб ҳисобланган подшо «осмон ўғли» деб, унинг амр-фармонлари эса «муқаддас истаклар» деб аталган. «Осмон ўринбосари» сифатидаги подшо одамлар билан табиат кучлари ўртасида воситачи ҳисобланган. Подшо ҳар беш йилда мамлакатни саёҳат қилиб чиқиши ва муқаддас тоғларда худоларга ўз қўли билан қурбонликлар қилиши лозим бўлган, бу ҳол қадимги Хитой давлатининг теократик характерда бўлганлигини кўрсатади. Подшо ҳокимиятининг «илоҳий» характерда бўлганлиги шунда кўринадики, одамлар ҳаммаси подшонинг қули деб ҳисобланган. Ҳатто олий амалдорлар ҳам подшо олдида ер ўпиб уч марта таъзим қилишлари лозим бўлган. Подшоларнинг худодан келиб чиққанлиги қадимги афсоналарда тавсифланган. Масалан, афсоналардан бирида, подшо Чжао хотинининг Чу аждоди руҳи билан алоқа қилиши натижасида сирли равишда подшо Му дунёга келган, дейилади. Бу афсонада, подшо Му ғайритабиий қобилиятларга эга бўлган ботир эди, деб тавсифланади. У, мўъжаздек отлар қўшилган жанг аравасида «дунёнинг тўрт томонига» ҳарбий юриш қилган эмиш. Кунларнинг бирида у қизиқиб кетиб, Сариқ дарё манбаига борган экан. У Сариқ подшонинг саройини зиёрат қилиб, сўнгра кун ботишдаги тоғларга чиқиб борибди. Ғарб ва ажал келтирадиган касалликларнинг маъбудасини зиёрат қилибди. Шу тариқа, подшо бошқа ҳамма одамлардан бутунлай ўзгача бир муҳитда яшовчи қандайдир афсонавий худо килиб кўрсатилади. Подшо ҳокимиятини илоҳийлаштиришдек қадимги Шарқ деспотиясига хос бўлган идеология олий коҳин томонидан амалга ошириб келинган подшо аждодларига топинишда, шунингдек сарой ичидаги дабдабали тартибларда ўзининг ташқи ифодасини топди. Подшо резиденцияси айни замонда давлат пойтахти ҳам бўлган. Чжоу давлатининг асосий марказлари ва пойтахтлари бўлган Фэнь ва Хао шаҳарларининг, кейинчалик Лои номи ҳам тарихий традицияларда сақланган. Сарой аҳли ва аристократлар ҳаётининг ранг-баранг тасвирлари ўша даврнинг адабий асарларида, жумладан сарой поэзиясида сақланиб қолган. Бронзадан ясалган ғоят чиройли буюмлар, тантанали диний маросимларда қўлланилган идишлар, қимматбаҳо қурол-яроғлар, санъат асарлари моддий маданият ва санъатнинг равнақ топганини, шунингдек қул ва камбағаллар меҳнатини эксплуатация қилган зодагон қулдорларнинг қўлида катта бойликлар тўпланганлигини кўрсатади.
Чжоу давлати Хуанхэ дарёси ва унинг ирмоқлари бўйидаги бой ва унумдор водийларга тўхтовсиз ҳужум қилиб турган кўп сонли ва кучли кўчманчи қабилалар билан узоқ вақтлар давомида кураш олиб бориб заифлашганлиги, ички синфий зиддиятларни туғдирганлиги ва мамлакат ичида иқтисодий бирликнинг бўлмагани натижасида кучсизланиб, кейин бир қанча мустақил князликларга бўлиниб кетган. Бу князликлар тепасида зодагон қулдорларнинг вакиллари, ягона марказий ҳукуматга тобе бўлмаган қудратли аристократлар турганлар. Эрамиздан аввалги 770 йилда Чжоунинг деярли номинал подшоларидан бири бўлган Пин ван, ғарбий кўчманчилар сиқуви натижасида ўз пойтахтини шарқдаги Лои шаҳрига (кейинроқ Хэнань вилоятидаги Лоянга) кўчирган. Хитойнинг мустақил майда князликларга бўлиниб кетиши аслида ана шу даврдан бошланиб, бу князликлар энди Шарқий Чжоу давлатига бўйсунмайдиган бўладилар. Эрамиздан аввалги VII асрда бешта энг кучли князлик иттифоқ тузиб, бу иттифоқ кучли марказлашган давлат барпо қилиш учун мамлакатни бирмунча тайёрлаши лозим бўлган. Бироқ бу бирлашув вақтинча бўлиб, мустаҳкам бўлмаган. Беш катта князлик, ҳар қайсиси устун бўлишга урингани туфайли, кучлар мувозанатини аранг сақлаб тура олган. Улар ҳокимлик қилган давр, яъни эрамиздан аввалги VII—V асрлар одатда «Беш ҳоким» замони деб аталади. Эрамиздан аввалги V асрда айрим князликлар ўртасида бу кураш айниқса кескинлашиб кетади. Шунинг учун ҳам эрамиздан аввалги V—III асрлар даври «Курашувчи подшоликлар» (Чжань-го) номини олган.

Download 253 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish