164
2.6. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ
1.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти ва унинг асосий
босқичлари.
2.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг статик ва динамик
самаралари.
1. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти ва унинг асосий
босқичлари.
Маҳсулотлар ва хизматларнинг халқаро савдоси ривожланиши ва
ишлаб чиқариш омилларининг халқаро ҳаракати натижасида иқтисодий
интеграция вужудга келди.
Иқтисодий интеграция
— хўжалик механизмларни яқинлашишига
олиб келадиган, давлатлараро келишувлар шаклида ифодаланадиган ва
давлатлараро органлари томонидан бошқариладиган, мамлакатларнинг
иқтисодий ўзаро ҳаракатининг жараёни.
Интеграцион жараёнлар иқтисодий регионализмни ривожланишига
олиб келади. Унинг натижасида алоҳида олинган мамлакатлар гуруҳлари
бошқа мамлакатларга нисбатан бир бирига савдо ва ишлаб чиқариш
омиллари ҳаракати учун қулайроқ шартлар яратадилар. Иқтисодий
регионализм халқаро иқтисодиёт ривожланиши учун салбий омил деб
ҳисобланмайди, агар бирлашаётган мамлакатлар гуруҳи, ўзаро иқтисодий
алоқаларини эркинлаштириб, учинчи мамлакатлар учун интеграциядан
олдинги шароитга нисбатан ёмонроқ савдо шартларини ўрнатмаса.
Иқтисодий интеграциянинг шартлари кўйидагича:
Интеграция
қилаётган
мамлакатларнинг
иқтисодий
ривожланиш даражаси ва бозор иқтисодиёти ривожланишини яқинлиги.
Давлатлараро интеграция индустриал мамлакатлар ёки ривожланаётган
мамлакатлар ўртасида ривожланади. Интеграцион жараёнлар бир ҳил
165
иқтисодий ривожланиш даражасида бўлган давлатлар ўртасида фаол
ривожланади.
Интеграция қилаётган мамлакатларнинг географик яқинлиги,
умумий чегаранинг ва тарихдан ўрнатилган иқтисодий алоқаларнинг
мавжудлиги.
Жаҳоннинг интеграцион бирлашмаларининг кўпчилиги бир
континентда бир бирига географик яқинликда жойлашган ва транспорт
коммуникацияларга эга бир нечта кўшни мамлакатлардан бошланган.
Бирламчи мамлакатлар гуруҳига бошқа кўшни мамлакатлар қўшилган.
Мамлакатлар
олдида
турган
иқтисодий
ва
бошқа
муаммоларнинг ўхшашлиги.
Иқтисодий интеграция интеграция қилаётган
мамлакатлар
олдида
турган
маълум
бир
муаммоларни
ечишга
йўналтирилган.
Демонстрация самараси.
Интеграцион бирлашувларни яратган
мамлакатларда одатда ижобий иқтисодий силжишлар рўй беради, ва бу
бошқа мамлакатларга психологик таъсир этади.
«Домино самараси».
Маълум бир минтақанинг кўпгина
мамлакатлари интеграцион бирлашувнинг аъзолари бўлганидан кейин
гуруҳдаги мамлакатларнинг иқтисодий алоқалари бир бирига йўналишгани
натижасида унга кирмаган қолган мамлакатлар маълум бир қийинчиликларга
дуч келадилар. Бу интеграцион бирлашувга кирмаган мамлакатларнинг
савдоси камайишига ҳам олиб келиши мумкин. Улар ичидаги олдин
интеграцияга қизиқиш билдирмаган мамлакатлар, гуруҳдан четланиб
қолишни хохламай, интеграцион жараёнларга қўшилишга интиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: