Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/124
Sana14.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#797903
TuriДиплом
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   124
Bog'liq
ХИМ ўқув қўлланма

 
Интеграция босқичлари 
Биринчи босқичда, мамлакатлар ўзаро яқинлашишга биринчи қадамлар 
қўя бошлаганда, улар ўртасида 
имтиёзли савдо келишувлар
тузилади. Ушбу 
келишувлар икки томонлама асосда алоҳида олинган давлатлар ўртасида ёки 
мавжуд бўлган интеграцион гуруҳ ва алоҳида олинган давлат ёки 
мамлакатлар гуруҳлари ўртасида тузилиши мумкин. Уларга биноан 
мамлакатлар, учинчи мамлакатларга нисбатан, бир бирига қулайроқ режимни 
таклиф этадилар. Имтиёзли келишувлар, уларга қўл қўйган ҳар бир 


167 
мамлакатнинг миллий бож тарифлари сақланиб қолинган холда,
интеграцион жараёнига тайёрланувчи босқич сифатида кўрилиши керак.
Интеграциянинг иккинчи босқичида мамлакатлар э
ркин савдо зонаси
яратилишига ўтадилар. Бунда мамлакатларнинг ўзаро савдосида бож 
тарифлари олиб ташланади, аммо учинчи мамлакатлар учун миллий бож 
тарифлари сақланиб қолинади. Эркин савдо зонаси аъзо мамлакатларнинг 
бирида жойлашган кичик давлатлараро секретариат билан бошқарилиши 
мумкин, аммо одатда у сиз ҳам, тегишли идораларнинг бошлиқлари 
йиғилишларида ривожланишнинг асосий параметрларини аниқлайди. Эркин 
савдо ҳудудининг фаолияти унчалик катта бўлмаган бирор аъзо давлат 
ҳудудида 
жойлашган 
давлатлараро 
секратариат 
томонидан 
мувофиқлаштирилади, лекин кўп ҳолларда, секретариатсиз мос идора 
раҳбарларининг ҳудуднинг асосий ривожланиш параметрларига асосланган 
даврий 
кенгашларида 
эркин 
савдо 
ҳудудининг 
фаолияти
мувофиқлаштирилади.
Интеграциянинг учинчи босқичи 
бож иттифоқи
тузилиши билан 
боғлиқ. Бунда гуруҳ ичида миллий бож тарифлари бекор қилинади ва учинчи 
мамлакатларга нисбатан умумий бож тарифи ва нотариф тартибга солиш 
тизими киритилади. Одатда бож иттифоқи ривожланиши юқорироқ бўлган, 
келишилган ташқи савдо сиёсатини олиб боришни мувофиқлаштирадиган 
давлатлараро органлари тизими тузилишини талаб қилади. Кўпинча улар 
тегишли идораларни бошқарадиган ва ўз ишида доим фаолият олиб борувчи 
давлатлараро 
секретариатга 
суянадиган 
министрларнинг 
периодик 
мажлислари шаклида бўлади.
Интеграцион жараён тўртинчи босқичга — 
умумий бозорга 
—етганда, 
мамлакатлар нофақат маҳсулотлар ва хизматларнинг, балки ишлаб чиқариш 
омилларининг ҳам эркин ҳаракати хақида келишадилар. Мувофиқлаштириш 
давлат рахбарларининг ва иштирок этаётган малакатлар хукуматларининг, 
Молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа иқтисодий идоралар 


168 
раҳбарларининг, доим фаолият олиб борувчи секретариатга суянган, 
периодик мажлисларида амалга оширилади.
Бешинчи босқичда интеграция 
иқтисодий иттифоққа
айланади, ва 
унда умумий бож тарифи ва маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш омилларнинг 
эркин 
ҳаракати 
билан 
бир 
қаторда 
макроиқтисодий 
сиёсатни 
мувофивлаштириш ва асосий соҳаларда конунчилиқни унификацияси амалга 
оширилади. Давлатларости функцияларга эга давлатлараро органлари 
ташкилотга тегишли масалалар бўйича, аъзо мамлакатлар хукуматлари билан 
келишмаган ҳолда, қарор қабул қилиш хуқуқига эга.
Интеграциянинг олтинчи босқичи — 
сиёсий иттифоқ, 
унда миллий 
хукуматлар 
учинчи 
давлатлар 
билан 
муносабатлари 
бўйича 
ўз 
функцияларининг кўп қисмини давлатларости органларга топширадилар. Бу 
эса мамлакатлараро конфедерация тузилиши ва давлатларнинг ўз 
мустақиллигини йўқотишни билдиради. Аммо ҳеч бир интеграцион гуруҳ 
ушбу ривожланиш босқичига етмаган ва бундай мақсадни ҳам қўймайди.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish