Ўзбекистон республикаси таълими маркази


I – Боб СПОРТНИНГ ФУТБОЛ ТУРИДАН ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР



Download 0,85 Mb.
bet2/16
Sana24.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#214969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Futbol tógarak

I – Боб СПОРТНИНГ ФУТБОЛ ТУРИДАН ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Футбол тўгарагининг асосий иш шакли мусобақаларда қатнашиш, гуруҳлардаги ўқув-тренировка машғулотлари ҳисобланади. Мураббий шуғулланувчилар билан техник тактик усуллар ва жисмоний тайёргарликни такомиллаштириб бориши лозим.
Машғулотлар мактабда ёш спортчиларнинг бандлигини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши шарт. Барча маънавий ва маърифий ишлар оммавий-маданий ва тарбиявий ишларнинг умумий режаси билан мос равишда амалга оширилади.
Барча ёшдаги ўқувчилар гуруҳларида машғулотлар дастур ва мавзу режа асосида ташкил этилади.
Ўсмирлик ва кичик ўспиринлик гуруҳларида ўқув жараёни тўртта даврга бўлинади: умумий тайёргарлик, махсус тайёргарлик, мусобақалашиш ва ўтиш даври.
Умумий тайёргарлик даври:
Шуғулланувчиларнинг ҳар томонлама жисмоний тайёргарлиги, жисмоний ва ирода сифатини тарбиялаш, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меъёрларини топширишга тайёрлаш, техник ва тактик тайёргарлиги);


Махсус тайёргарлик даври:
Футболчи учун зарур бўлган жисмоний сифатни, техника ва тактик тайёргарлигини ривожлантириш, мусобақа олдидан тайёргарлик кўриш.
Мусобақалашиш даврининг вазифаси: эришилган натижаларни амалга ошириш, техника ва тактикани такомиллаштириш, махсус жисмоний тайёргарликни юқори даражага кўтариш, мусобақада қатнашиш.
Ўтиш даврининг вазифаси: умумий жисмоний ва эришилган техник тайёргарлик даражасини кейинги тайёргарлик давригача турли актив ва пассив дам олиш усуллари ёрдамида ушлаб туриш, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меъёрларини топширишга тайёрлаш.
Ушбу дастурнинг ўқув материали барча ёшдаги ўқувчилар гуруҳларига мўлжалланган. Бошланғич тайёргарлик гуруҳида (11-12 ёш) асосий эътибор саломатликни мустаҳкамлашга, ҳар томонлама жисмоний тайёрликка, координация (чаққонлик) ҳаракатини, тезликни, эгилувчанликни ривожлантиришга қаратилади. Бунда «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меьёрларини топширишга тайёрлаш ва қабул қилиш; гуруҳ назорати ва ўртоқлик учрашувларида қатнашиш кўзда тутилади.
Ўсмирлик (13-14 ёш) гуруҳидаги ёш футболчилар кейинчалик ҳар томонлама жисмоний ривожланиш ва тайёргарлиги бўйича шуғулланадилар, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меьёрларини топширишга тайёргарлик кўрадилар ва топширадилар, футболни техника ва тактикаси асосларини эгаллайдилар. Туман, шаҳар биринчилиги учун футбол бўйича ўтказиладиган расмий мусобақаларда қатнашадилар.
Кичик ўспиринлар (15-16 ёш) гуруҳи ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик ва ривожлантиришни такомиллаштиришни давом эттиради, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меьёрлари бўйича тайёргарлик кўрадилар ва топширадилар. Футболчилар ўйиннинг асосий усулларини, техникасини эгаллашлари керак, уни ўйинда қўллай билиш, ўйин тактик тизимлари ва машқ комбинацияларини эгаллаш, шаҳар, вилоят ва Республика миқёсида ўтказиладиган мусобақаларда қатнашиш, жамоатчи ҳакамлик, инструкторлик ишларини ўрганишади.
Ҳар бир белгиланган ёш гуруҳи учун назарий машғулотдан алоҳида-алоҳида ўқув материали берилган.
Раҳбар ёки ўқитувчи имкони борича ўқув материалини, назарий машғулотни амалий машғулот билан боғлаб олиб бориши керак.
Суҳбат давомида кўргазмали қуроллардан, фото-кино материалларидан фойдаланиш мумкин.
Умумий жисмоний тайёргарлик ва махсус жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотлар жараёнида, болаларга жисмоний тарбия дарсларида таниш бўлган воситалардан ва бошқа спорт туридаги (баскетбол, волейбол, қўл тўпи) воситалардан ҳамда ҳаракатли ўйинлар, гимнастика, акробатика, эстафеталардан фойдаланилади.
Ёш футболчиларга имкон борича футбол техникасини эгаллаганликларига қараб, унга боғлиқ бўлган тактик ҳаракатлар ўргатилади.
Инструкторлик амалиёти ўсмирлар ва кичик ёшдаги ўсмирлар гуруҳидан бошлаб ўтказилади. Инстукторлик малакаларини махсус машғулотларда ва ўқув-тренировка машғулотлари жараёнида оладилар. Футбол тўгарагида шуғулланувчилар сафга турғизиш, асосий буйруқларни бериш, машғулотга тайёргарлик каби машқларни танлай олишлари керак. Улар инструкторлик малакаларини ўқитувчи-мураббийнинг ёрдамчиси сифатида такомиллаштирадилар.
Ёш футболчилар ҳакамлик амалиётини ўсмирлик гуруҳидан бошлаб (13-14 ёш) машғулотларда ўта бошлайди. Улар мусобақа ўтказиш бўйича низомларни, ўйин жадвалини тузиш, тўгараклар ичида мусобақани ташкил этиш ва ўтказишни ўрганишлари керак.
Мураббий ҳар бир ўйин олдидан уни олиб бориш учун олдиндан кўрсатма бериши керак, ўйин тугагандан сўнг муҳокама қилинади. Бунда ўйин режаси олдиндан тузиб олиниши, ўйналган ўйиннинг муҳокамаси ёки таҳлилини машғулотдан олдин ўтказиш тавсия қилинади.
Футбол тўгарагида ўқув йили тугагандан кейин жисмоний ва техник тайёргарлик бўйича назорат текшируви ўтказилади.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish