2.3. Иш қўзғатиш
Фуқаролик процессуал кодексининг 151-моддасига кўра,
шикоят (ариза) лар судларда суднинг раиси, унинг ўринбосари ёки
судья томонидан қабул қилинади.
Маъмурий ишни қўзғатиш масаласини судья ҳал қилади
ва бу ҳақда суд ажрим чиқаради.
Бунда
судья,
Фуқаролик
процессуал
кодексининг
152-моддасида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлса, шикоятни
қабул қилишни рад этиш ҳақида шикоят тушган кундан эътиборан
ўн кун ичида асослантирилган ажрим чиқаради. Башарти иш судга
тааллуқли бўлмаса, судья ажримда аризачи қайси органга мурожаат
қилиши кераклигини ёки иш қўзғатишга тўсқинлик қилаётган
ҳолатларни қандай бартараф этишни кўрсатиши шарт.
Ариза иловалар ва ажримнинг нусхаси билан биргаликда
аризачига қайтарилади.
Аризани қабул қилишни рад этиш
Суд қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этади,
агар:
1) ариза судда кўришга тегишли бўлмаса;
2) суднинг айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет
тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул
қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёхуд
даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул
қилиш
ёки
тарафларнинг
келишув
битимини
тасдиқлаш
тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса;
3) суд айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет
тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан иш
юритаётган бўлса;
4) тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакамлик
судига топшириш ҳақида ҳакамлик битими тузилган бўлса;
5) иш шу суднинг судловига тааллуқли бўлмаса;
54
6) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;
7) манфаатдор шахс номидан аризани иш юритиш ваколатига
эга бўлмаган шахс берган бўлса.
(ФПКнинг 152-моддаси)
Фуқаролик процессуал кодексининг 154-моддасига кўра,
шикоят ушбу Кодекснинг
149
ва
150-моддаларида
баён этилган
талабларга риоя қилинмай берилган бўлса, судья шикоятни
ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида ажрим чиқариб, бундан аризачини
хабардор қилади ва камчиликларни тузатиш учун унга муҳлат
беради. Ажрим имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд
ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Агар
аризачи
белгиланган
муддатда
судьянинг
кўрсатмаларига
мувофиқ
ушбу
Кодекснинг
149
ва
150-
моддаларидаги талабларни бажарса ва давлат божини тўласа, ариза
судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади.
Акс ҳолда, ариза берилмаган ҳисобланиб, аризачига қайтарилади ва
бу ҳақда ажрим чиқарилади. Ариза ва ажрим имзо қўйдириб
топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали
электрон шаклда юборилади.
55
НАМУНА
Do'stlaringiz bilan baham: |