2.2. Суд ажримларига қўйилган талаблар
Фуқаролик процессуал кодексининг 237-моддасига мувофиқ
биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қилмайдиган
қарорлари ажрим шаклида чиқарилади.
Биринчи инстанция суди ажримлари суд томонидан шикоятни,
аризани (кейинги ўринларда – шикоятни) қабул қилиш масаласини
ҳал этиш, ишни қўзғатиш, уни судда кўришга тайёрлаш, судда
кўриш ёки ҳал қилув қарорларини ижро этиш босқичида алоҳида
процессуал
ҳужжат
кўринишида
ҳам
(алоҳида
хона
(маслаҳатхона)га кириш йўли билан), ажрим матнини суд мажлиси
баённомасига
киритиш
йўли
билан
ҳам
(алоҳида
хона
(маслаҳатхона)га кирмасдан) чиқарилиши мумкин.
Бу борада Фуқаролик-процессуал кодекси нормаларининг бир
хилда
қўлланишини
таъминлаш
мақсадида,
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 2012 йил 25 майда
(
Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 8-сонли, 2014 йил
2 октябрдаги 16-сонли ва 2015 йил 26 июндаги 11-сонли
қарорларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган)
“Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция суди ажримлари
тўғрисида”ги 7-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унда суд
ажримлари борасида судларга тегишли тушунтиришлар берилган.
Алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида чиқариладиган
ажримлар, одатда, кириш, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан
иборат бўлиши керак
(Олий суд Пленуми қарорининг 5-банди)
.
Мазкур ажрим судья томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада)
чиқарилиб, ёзма равишда тузилади ва судья томонидан имзоланади.
Ажримнинг кириш қисмида ажрим чиқарилган вақт ва жой,
ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг фамилияси (суд таркиби),
суд мажлиси котиби
(судья ёрдамчиси)
, ишда иштирок этувчи
шахслар, шунингдек, шикоят қилинаётган қарор ёки хатти-
ҳаракатлар ва ажрим билан ҳал қилинаётган масаланинг моҳияти
кўрсатилади.
Ажримнинг асослантирувчи қисмида суднинг хулосасига олиб
52
келган асослар ва суд қўллаган қонунлар баён этилиши лозим.
Ажримнинг хулоса қисмида суднинг ҳал этилаётган масала
юзасидан хулосаси, ажрим устидан шикоят бериш (протест
келтириш) тартиби ва муддатлари кўрсатилиши лозим. Ажримнинг
хулоса қисми уни ижро этиш вақтида тушунмовчиликлар келиб
чиқмаслиги учун аниқ ва тушунарли ифода этилган бўлиши керак.
Фуқаролик процессуал кодекси 237-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, биринчи инстанция суди мураккаб бўлмаган
масалаларни ҳал қилиш бўйича алоҳида хона (маслаҳатхона)га
кирмаган ҳолда ажрим чиқариши мумкин. Бундай ажримлар,
жумладан,
учинчи
шахслар,
вакиллар,
давлат
бошқарув
органларини ишда иштирок этишга жалб қилиш ёки ишга кириши,
прокурорнинг ишда иштироки, гувоҳларни чақириш, бошқа
далилларни чақириб олиш ёки ишга қўшиш, ишни кўришни кейинга
қолдириш ёки давом эттириш, далилларни текшириш тартибини
белгилаш, далилларни жойида кўздан кечириш, ишни мазмунан
кўриш тамом бўлганлигини эълон қилиш ва суд музокараларига
ўтиш бўйича чиқарилиши мумкин. Бундай ажримлар, юқорида қайд
этилганидек,
суд
мажлисининг
баённомасига
киритилади.
Ажримлар чиқарилиши билан дарҳол эълон қилинади.
Фуқаролик процессуал қонунчилиги мазмунидан келиб чиққан
ҳолда, суд ўз хоҳишига кўра, юқорида қайд этилган ҳар қандай
масала бўйича алоҳида процессуал ҳужжат кўринишидаги ажрим
чиқаришга ҳақли.
53
Do'stlaringiz bilan baham: |