2.6. Айрим
тоифадаги
ишлар
бўйича
ҳал
қилув
қарорларининг ўзига хос хусусиятлари
Суд мазкур тоифадаги шикоятни кўриб чиқиш натижалари
бўйича ҳал қилув қарори чиқаради.
Суд шикоятнинг асосли эканлигини аниқласа, шикоятга сабаб
бўлган хатти-ҳаракатни (қарорни) ғайриқонуний деб топади,
жисмоний ёки юридик шахснинг талабини қаноатлантириш
вазифасини юклайди, унга нисбатан қўлланган жавобгарлик
чораларини бекор қилади ёки унинг бузилган ҳуқуқлари ва
эркинликларини бошқа йўллар билан тиклайди.
Агар суд шикоятга сабаб бўлган хатти-ҳаракатни (қарорни)
қонуний, жисмоний ёки юридик шахснинг ҳуқуқлари ва
эркинликлари бузилмаган деб топса, у шикоятни қаноатлантиришни
рад этади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин
ўн кундан кечиктирмай тегишли органга ёки мансабдор шахсга,
шунингдек фуқарога имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта
орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Ҳал қилув қарорининг ижроси ҳақида ҳал қилув қарори
олинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай суд ва фуқарога
маълум қилиниши лозим. Ҳал қилув қарори ижро этилмаган
тақдирда суд қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни
қўллайди.
а) Нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини
қайд қилиш органларининг ҳаракатларни бажаришни рад этганлиги
ёхуд уларни нотўғри бажарганлиги устидан берилган шикоятлар
бўйича биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорларининг ўзига хос
хусусиятлари
Мазкур тоифадаги шикоят қаноатлантирилган тақдирда, суд
бажарилган нотариал ҳаракатни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув
қарори чиқаради ёки нотариус ёхуд нотариал ҳаракатларни амалга
оширувчи бошқа мансабдор шахс зиммасига зарур ҳаракатларни
бажариш мажбуриятини юклайди.
68
Фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш дафтаридаги
нотўғриликлар кўрсатилган суднинг ҳал қилув қарори фуқаролик
ҳолати актларини қайд этиш органларининг бундай ёзувларга
тузатиш киритиши учун асос бўлади.
б) Прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорларининг ўзига хос хусусиятлари
Суд прокурорнинг аризаси асосли эканлигини аниқласа,
аризани қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаради ва
ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топади.
Агар суд протест келтирилган ҳужжат уни чиқарган
органнинг ваколатлари доирасида қонунга мувофиқ қабул қилинган
деб топса, у аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ҳал қилув
қарори чиқаради.
Прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш
ҳақидаги аризаси бўйича суднинг ҳал қилув қарори протестни рад
этиш тўғрисида қарор қабул қилган ёхуд протестни кўриб чиқмаган
орган раҳбарига ва прокурорга имзо қўйдириб топширилади ёки
уларга почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда
юборилади.
69
НАМУНА
Do'stlaringiz bilan baham: |