Ўзбекистон республикаси судьялар олий кенгаши ҳузуридаги одил судлов муаммоларини ўрганиш



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/47
Sana30.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#517267
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Маъмурий кулланма китоб 3 для рассылки

ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 
Ўзбекистон Республикаси номидан 
2017 йил июнь ойининг 20 куни Тошкент шаҳар Бектемир туман 
маъмурий судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, 
раислик этувчи судья Г.Ибодов,
А.Фозиловнинг котиблигида, аризачи раҳбари Х.Абдуллаев, 
манфаатдор шахс вакили А.Нуриевнинг иштирокида, аризачи 
“Xolmurod Mirza” фермер хўжалигининг Тошкент шаҳар Бектемир 
туман ҳокимлигига нисбатан давлат органининг ҳужжатини қисман 
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни кўриб 
чиқиб, куйидагиларни 
 
А Н И Қ Л А Д И: 
Бектемир туман ҳокимининг 2016 йил 13 январдаги 19-сонли 
қарори билан “Водник” акциядорлик жамиятининг “Сувчи” ёрдамчи 
хўжалигига бириктирилган ер майдонлари фермер хўжаликларига 
тақсимланган.
Шу жумладан, “Xolmurod Mirza” фермер хўжалиги (бундан буён 
матнда 
фермер 
хўжалиги 
деб 
юритилади)га 
майдони
65,8 га ер участкаси ажратилган. 
2016 йил 14 февралда Бектемир туман ҳокимлиги (бундан буён 
матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда фермер хўжалиги ўртасида ер 
участкасини узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисидаги 3-сонли 
шартнома тузилган бўлиб, унинг 2.3-бандига мувофиқ фермер 
хўжалиги ижарага олинган ер участкасидан бошоқли дон ва сабзавот 
экинларини экиш учун фойдаланиши лозим деб белгиланган. 
2016 йил 12 мартда фермер хўжалиги ҳамда “Тошкентдон”
АЖ ўртасида контрактация шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра 
фермер хўжалиги ижарага олинган ер участкасида 95 тонна жўхори 
етиштириб, 
“Тошкентдон” 
АЖга 
топшириш, 
ўз 
навбатида 
“Тошкентдон” АЖ қишлоқ хўжалик махсулотларини қийматини тўлаб 
бериш мажбуриятини олган. 
Бектемир туман ҳокимининг 2017 йил 10 мартдаги 274-сонли 
қарори билан муқаддам фермер хўжаликлари, шу жумладан, аризачи 
(фермер хўжалиги)га ижарага берилган ер майдонлари ерлардан 
мақсадли фойдаланилмаганлиги сабабли қайтариб олинган. 
Мазкур қарорни асоссиз қабул қилинган деб ҳисоблаб, фермер 
хўжалиги Бектемир туман ҳокимининг 2017 йил 10 мартдаги
274-сонли қарорининг аризачига тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб 


70 
топиш тўғрисидаги ариза билан маъмурий судга мурожаат қилган. 
Суд мажлисида аризачи раҳбари шикоятда келтирилган 
важларни 
қўллаб-қувватлаб, 
ер 
участкасидан 
мақсадли 
фойдаланилаётганлиги ҳамда тузилган контрактация шартномаси 
бўйича 
“Тошкентдон” 
АЖ 
олдидаги 
мажбурияти 
тўлиқ 
бажарилганлигини баён қилди. 
Манфаатдор шахс вакили аризада келтирилган важларга эътироз 
билдириб, фермер хўжалиги ижарага олинган ер участкасида 
шартномада 
назарда 
тутилмаган 
полиз 
маҳсулотларини 
етиштирганлигини баён қилиб, билдирилган талабни рад этишни 
сўради. 
Суд, тарафлар вакилларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини 
ўрганиб 
чиқиб, 
қуйидагиларга 
кўра 
билдирилган 
талабни 
қаноатлантиришни лозим топади. 
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунининг 11-моддасига асосан фермер хўжаликлари юритиш учун 
ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага эллик йилгача бўлган, 
лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. 
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддасининг биринчи 
қисмига мувофиқ ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара 
шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва 
фойдаланишдан иборатдир. 
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бектемир туман ҳокимининг 
2016 йил 13 январдаги 19-сонли қарори билан фермер хўжалигига 
майдони 65,8 га ер участкаси ажратилган бўлиб, жавобгар ва фермер 
хўжалиги ўртасида 2016 йил 14 февралда ер участкасини узоқ 
муддатга ижарага бериш тўғрисидаги 3-сонли шартнома тузилган.
Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра,
ер 
участкасидан 
белгиланганидан 
бошқа 
мақсадларда 
фойдаланилганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик 
қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, 
шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. 
Бектемир туман ҳокимининг 2017 йил 10 мартдаги 274-сонли 
қарори билан фермер хўжалиги билан тузилган ижарага шартномаси 
бекор 
қилиниб, 
берилган 
ер 
участкаси 
ундан 
мақсадли 
фойдаланилмаганлиги сабабли қайтариб олинган. 
Ер кодекси 36-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, ушбу 
модда биринчи қисмининг 1, 2, 6-10, 12-бандларида назарда тутилган 
ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу 
Кодекснинг 
24-моддасида 
назарда 
тутилган 
тартибда
ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан 
амалга оширилади. 


71 
Ер кодекси 24-моддасининг тўққизинчи қисмига асосан
ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин 
бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга 
эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга 
оширилади. 
Мазкур ҳолатда ер участкаси ижара шартномасини бекор қилиш 
тўғрисида келишув мавжуд эмас, тарафлар ўртасида ер участкасини 
узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисида тузилган 3-сонли шартнома 
бекор қилинмаган ёки суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилмаган. 
Шу боис, Бектемир туман ҳокимининг низолашаётган қарори 
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас ҳамда аризачини 
фуқаролик ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини 
бузади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 12-моддасининг 
биринчи қисмига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган 
ҳамда фуқаронинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва 
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд 
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 
Бундай 
ҳолатларда 
аризачининг 
талаби 
асосли 
бўлиб,
у қаноатлантрилиши ва суд ҳаражатлари Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик процессуал кодексининг 117-моддасига асосан айбдор 
зиммасига юкланиши лозим. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик процессуал кодексининг 203-206 ва 271-моддаларини 
қўллаб, суд 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish