5.3.Вазиятли масалалар.
1. Грипп эпидемияси туфайли корхона шифокори корхона ишчилари билан сухбат ўтказди. Корхона ишчилари шифокордан грипни одини олиш учун қайси дори воситасини қандай ичиш кераклигини сўрашди. Бу саволга тўлиқ жавоб беринг.
Жавоб: Гриппни олдини олиш учун ремантадин, оксолин ёки интерферон қабул қилиш керак.
2. Хиндистон сафарига жўнаётган туристларга сув чечакка қарши ревакцинация қилинди. Уларнинг икковида 3 кундан кейин иситма чиқиши, тери тошмалари кузатилди. Юборилган жойда шиш, кучли қизариш ва оғриқ аниқланди. Вирусга қарши воситаларнинг қайси бири сув чечак вакцинаси асоратларини камайтириш хусусиятига эга?
Жавоб: Кучли чечак вакцинаси асоратини камайтириш хусусиятига эга вирусига қарши восита метисазон хисобланади. У энтерал йўл билан киритилади. У билан даволаниш вақтида алкоголь қабул қилиш мумкин эмас.
5.4.Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар:
5.4.1.“Мойчечак” интерактив ўйинининг ўтказилиши
Мақсад: Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш ва такрорлаш.
Босқичлар:
1. Олдиндан катта вараққа таснифига ёки қўллаш учун кўрсатмасига кўра восита гурухлари ёзилади.
2. Олдиндан қаттиқ қоғозга “гулбарг” чизилади ва алоҳида – алоҳида кесилади. Уларнинг орқа томонига воситалар номи ёзилади. “Гулбарг”лар деворларга ёки тахтага дарс бошланишидан аввал елим лента билан ёпиштирилади.
3. Хар бир талаба гулбаргни “юлиб” уни унга мос бўлган варвқадаги пунктга ёпиштиради.
3. Ўйин барча гулбарглар “юлингунча” давом этади.
5. Топшириқни тўғри бажаралганлаги баҳоланади ва натижа чиқарилади.
Мисол учун:
5.4.2. График органайзерни ишлаб чиқиш “ Нилуфар гули чизмаси”
Ўзида нилуфар гули кўринишини намоён қилади. Унинг асосини тўққизта катта тўрт бурчаклар ташкил этади. Тизимли фикрлаш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради ва фаоллаштиради.
Босқичлар:
1. Талабалар нилуфар гули чизмани тузиш қоидаси билан танишадилар.
2. Алоҳида/кичик гуруҳларда чизма тузадилар: тўрт бурчак марказида аввал асосий муаммони (ғоя, вазифа) ёзадилар. Унинг ечиш ғояларини эса марказий тўрт бурчакнинг атрофида жойлашган саккизта тўрт бурчакларга ёзадилар.
3. Марказий тўрт бурчакнинг атрофида жойлашган саккизта тўрт бурчакларга ёзилган ғояларни, атрофда жойлашган саккизта тўрт бурчакларнинг марказига ёзадилар, яъни гулнинг баргларига олиб чиқадилар. Шундай қилиб, унинг хар бири ўз навбатида яна бир муаммодек кўрилади.
6. Амалий қисми
Рецептура бўйича вазифаларни бажариш (дориларни чиқариш шакли, дозаси, миқдори ва қўлланилишини кўрсатиб рецептлар ёзиш : изониазид (таб.), этамбутол (таб.), рифампицин (капсл.)
1. ҚАТТИҚ ДОРИ ШАКЛЛАРИГА (ТАБЛЕТКАЛАР) РЕЦЕПТЛАР ЁЗИШ
Do'stlaringiz bilan baham: |