Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тошкент давлат стоматология институти



Download 213,5 Kb.
bet3/7
Sana20.06.2022
Hajmi213,5 Kb.
#681594
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
вирус

3. Мавзуни асослаш
Тиббиётнинг турли соҳаларида ишлайдиган шифокорлар вируслар чақирган касалликлари билан тўқнашиши мумкин. Бу касалликларни муваффақиятли даволаш учун бу касалликларда қўлланиладиган дори воситаларни билиши зарурдир. Бу мавзуни билиш вирусларга қарши воситаларни асосий самарали ва ножўя таъсирини ўрганиш, уларни қўллаш учун кўрсатмалар хусусиятларини билиш умумий амалиёт шифокори фаолиятида керак бўлади.
4. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг гистология, нормал ва патологик физиология бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар терапия, хирургия, акушерлик-гинекология,юқумли касалликлар ва бошқа клиник йўналишларда ўрганилганда керак бўлади.
5. Назарий қисм
5.1. Назорат учун саволлар:

1. Вирус қарши қандай воситаларнинг таснифини биласиз?


2. Вирус қарши воситаларнинг таъсир механизми нимадан иборат?
3. Ремантадинни қўллаш учун кўрсатмалари қандай?
4. Интерферонни биологик хусусияти нимадан иборат?
5. Грипни олдини олишда қайси воситалардан фойдаланиш керак?
6. Ретровирусларга қарши воситаларнинг асосий таъсир механизми ва қўллаш учун кўрсатмалари қандай?
5.2. Машғулот мазмуни


ВИРУСЛАРГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР.

Вируслар ҳайвон, ўсимликлар, бактерияларнинг хужайра ичидаги микропаразитлари бўлиб, оддий озуқаларда кўпаймайди ва фақат тўқималар культурасида кўпаяди. Вируслар ҳаётнинг хужайрасиз шакли ҳисобланиб, ҳаёт ва ноҳаёт табиат оралиқ кўриниши ҳисобланади. Вируслар-нукле опротеид (ДНК ёки РНК) ва у билан боғланган асосий оқсилдан иборат. Вируслар таркиби хайвон, ўсимликлар ва бактерияларнинг ДНК ва РНКсига кирадиган пурин ва пиримидин асослари, шакардан иборат. Ката вирусларда липидлар, полисахаридлар, оқсиллар, ферментлар бўлиб, улар вирусларнинг хужайрасига ёпишиб олиш, унинг ичига кириш ва кўпайишига ёрдам беради. Хужайралардан ташқаридаги вируслар тез нобуд бўладилар, хужайра қобиғига ёпишган ва айниқса, хужайра ичидаги вирусларга таъсир этиш мушкилдир. Вируслар хужайраларга кириши билан унга қарши ёки уни зарарсизлантирувчи ва антивирус оқсили синтезини кучайтирувчи интерферон ишлаб чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида интерферон бошқа хужайраларга кириб уларда ҳам вирусларга қарши оқсил ҳосил бўлиши кучайтиради.


Вируслар билан чиқариладиган хасталиклар тури кўп (грипп, чечак, қутириш, полимиеит, гепатит А, В, С, Е, дельта, СПИД ва бошқа). Оғир кечувчи хаста-ликларни чақурувчи майда вирусларга (полемиелит, чечак, қутириш, сариқ иситмалаш) қарши самарадор вакциналар мавжуд (профилактика учун), лекин кўпгина хасталикларда бундай вакциналарни қўллаш яхши натижа бермайди , шу сабабли организимнинг ҳимоя системаларини кучайтириш билан даволанади, лекин бунинг ҳам натижаси яхши эмас. Вирусларга қарши препаратларни яратиш мушкул вазифа, чунки вируслар ўзининг метаболизмига (модда алмашинувига) эга бўлмай, ўзлари паразитлик қилаётган микроорганизм хужайрасининг биосинтез аппаратини ишлатадилар. Ҳозирги замон антивирус препаратлари вирус билан хўжайин хужайраси орасидаги муносабатнинг ҳар хил босқичларига таьсир этадилар:

  • Вирусларнинг хужайрага ёпишиб олиши (адсорбцияланиши)ни сусайтириб, уларни хужайрага киришларига тўсиқлик қиладилар (виропексис).

  • Депротеинизация жараёнини яъни вируснинг капсиди эриб вируслар нуклеин кислоталарини ажралишини сусайтирадилар (мидантан).

  • Вирусларда ’’эрта’’ оқсилларни-ферментларни синтезланишини сусайтиради (гуанитидин).

  • Нуклеин кислоталарининг синтезини сусайтирадилар (индоксуридин, зидовудин, ацикловир, видарабин).

  • Вирионларни (вирус зарачаларини) ’’йиғишни’’ сусайтирадилар (метисазон).

  • Хужайраларни вирусларга қарши туриш қобилятини оширадилар (интерферон).

  • Вирусларни ’’кечки’’ оқсилларини синтезини сусайтирадилар (саквинавир).

Ҳозирда вирусларга қарши қўлланувчи препаратлар қуйидаги гурухлардан иборатдирлар.
I. Синтетик воситалар:

  • Нуклеозидлар аналоги (ацикловир, зидовудин видарабин ганцикловир, трифлуридин, идохсуридин).

  • Пептидлар ҳосиласи (саквинавир).

  • Адаментан унумлари (мидантан, ремантадин).

  • Индолкарбон кислота ҳосилалари (арбидол).

  • Фосфоно чумлои кислотаси унумлари (фисканет).

  • Тиосемикарбазон унумлари (метисазон).

II. Биологик моддалар (макро организм ҳужайралари ишлаб чиқарувчи интерферонлар).

Download 213,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish