Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 1,07 Mb.
bet6/16
Sana21.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#45937
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
12---Юқори жағ тиш илдизларини олиш (1)

6. Машғулот мазмуни





6.1 Теоретик қисм
Кўрилган саволларни қисқача руйхати:
1.Тиш илдизларини омбур ёрдамида олиш.
2. Тиш илдизларини элеваторлар ёрдамида олиш.
4. Тиш олингандан сўнг жароҳатга ишлов бериш ва парваришлаш.
Машғулотнинг қисқача мазмуни.
Олинадиган тиш илдизи омбур кўйишдан олдин диққат билан айланма бойламлар ва милк ҳамма томонидан ажратилади
Омбурлар, элеваторлар ва бормашина ёрдамида тиш илдизларини олиш. Олинган тиш катагига ишлов бериш ва парваришлаш
Тож қисми емирилган тишларини олиш ҳам осон, ҳам кийин. Агарда илдиз атрофидаги суяк паталогик жараён натижасида емирилган ва сурилган бўлса, ундай илдизни олиш осон. Илдизлар чуқурда синган, атрофдаги суяк қалин ва қаттиқ бўлса, уларни олиш катта кийинчилик туғдиради.
Илдизлар махсус омбурлар билан олинади. Юқори жағларнинг илдизлари одатда тўғри, S шаклли ёки найзасимон, ишчи юзаси тор, учлари жипсланувчи омбурлар ёрдамида олинади. Пастки жағдаги илдизлар қирраси бўйича эгилган, тумшуқсимон, юзаси тор, учлари жипсланувчи омбурлар билан олинади. Альвео­ляр ўсиқ ва милкидан чиқиб турган якка илдизларни олишда тиш олиш операциясида ёзилган тартибдаги ҳаракатлар бажарилади. Дастлаб, олинаётган илдиздан айлана боғлам ва милк атрофлича чуқур қилиб ажратилади. Омбур дастаклари керилиб, милк тагига илдиз ўқи бўйича чуқур киритилади. Шунда омбур учлари альвео­ляр ўсиқни ҳам қисман қўшиб ушлаши ва илдизни маҳкам сиқиши ва ўрнидан силжитиш учун яхши ричаг ҳосил қилиши керак, акс ҳолда илдизнинг юқори қисми синиб, яна калталашади. Аста - секин тебранувчи ҳаракатлар қилиб илдиз жойидан силжитилади, боғламлари узилганидан сўнг суғуриб олинади.
Юқори жағнинг тишларини илдизини олиш.
Юқори жағ кесув тишларини илдизларини махсус( тўғри учи тўташувчи ёки найзасимон ) омбурлар билан олиш мумкин, кичик озиқ тишлар илдизини S шаклдаги учи тўташувчи, катта озиқ тишлар илдизларини найзасимон омбур билан олинади.
Омбурни солишдан аввал илдиз атрофидаги милк ва айланма боғлам ажратилади. Омбур учлари милк остидан суякка иложи борича ичкарига,илдизни чиқиб тўрган қисмини суяк билан бирга сиқиб олишга етарли даражада қиритилади ва махкам сиқилади (расм 114).

114 Расм: илдизни чиқиб тўрган қисмини суяк билан бирга сиқиб олинган холати
Юқори жағдаги олд тишлар илдизини олаётганда айланма ва тебратувчи ҳаракатлар қилинади. Иккинчи кичик озиқ тиш илди­зини олаётганда худди шундай тебранма ва айланма ҳаракатлар алмашиб бажарилади. Агарда биринчи кичик озиқ ва катта озиқ тишлар илдизлари ажралган ҳолда бўлса, ҳар бирига алохида ом­бур солиниб олинади. Илдизлар бирлашган бўлса, уларни борма­шина ёрдамида бир-биридан кесиб ажратилади ва ингичка учли найзасимон омбур ёрдамида айланма ҳаракатлар бажариб олинади.
Юқори жағнинг кесув тишларини илдизини тўғри ички юзасида эгатчаси бўлган элеватор билан чиқариб олиш осон кечади.


Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish