Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкет тиббиёт академияси



Download 107,83 Kb.
bet6/14
Sana22.02.2022
Hajmi107,83 Kb.
#104211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
02.Иситма синдроми

Болаларда иситма патогенези
Пирогенлар (эндоген, экзоген)
Фагоцитларнинг активлашиши( гранулоцит, моноцит, макрофаглар)
Интерлейкин-1
Терморегуляция маркази нейронлари
Орка мия суюклигидаги Са, На ионлари транспорта
цАМФ Аденилатциклазанинг активлашиши Простагландин Е-1
Бунга жавобан тана карорати ошади, метаболик ва иммун жараёнлар фаоллашади, тукималарнинг кислородга булган талаби ортади, тери ва кундаланг таргил мушакларнинг томирлари кискаради. Иситма касалликларнинг кузгатувчилари - микроорганизмларнинг купайиши ва ривожланишига салбий таъсир курсатади. Шунинг учун, иситма кимоя килувчи ва компенсация килувчи хусусиятга эга. У организмнинг иммун реактивлигини оширади (фагоцитозни фаоллаштиради, антителолар ишлаб чикарилишини оширади, интерферон микдорини купайтиради), бириктирувчи тукиманинг ривожланишини сусайтиради, тукималарнинг регенерациясини кучайтиради. Иситмада ички органларнинг кон билан таъминланиши ошади. Гидролитик ва оксидловчи- кайтарилувчи ферментларнинг фаоллиги ошади. Жигарнинг барьер ва антитоксик функцияси ошади. Мочевина косил килиш кучаяди. Гипофизар-адренал система фаоллиги ва адреналин секрецияси ошади. Шу билан бир каторда норадреналин, буйрак усти бези ва гипофиз гормонлари кам ошади.
Лекин касаллик характерига ва беморнинг индивидуал хусусиятларига боглик равишда иситма зарарли булиши мумкин. Иситма беморда нохуш таъсирлар (холсизлик, титраш, бош огриги, алахсираш, умумий иссиклик сезилиши) чакиради, асосий алмашинувнинг 1С кутарилганда 10-12% ошишига сабаб булади. Метаболизмнинг кучайиши карбонат ангидрид куп косил булиши кислород куп сарфланиши, юракнинг зарб кажми ва минутлик вентиляциянинг ошишини талаб килади. Артериал кон босим ошади, кейинчалик эса пасаяди. упка артериясида босим ошади, тахикардия ривожланади, бу иссикликнинг синус тугунига бевосита таъсири кисобланади. Иситма марказий нерв системасига салбий таъсир курсатади: уни
сусайтиради, бош огриги, ланжлик холати, эътиборнинг камайиши, шартли рефлексларни сусайиши, уйкусизлик, марказий нерв системаси томонидан функционал узгаришлар, эс-хушнинг хиралашуви, алахсираш, галлюцинация, тиришишлар юзага келади. Меъда-ичак тракти томонидан иштаханинг сусайиши, сулакнинг камайиши, ич котиши, метеоризм, ошкозон ости бези экскретор функциясининг пасайиши, тез нафас олиш ва куп терлаш натижасида вужудга келган сувсизланиш ичак трактининг мотор, секреция ва суриш функцияларининг сусаиишига олиб келади. Кондаги ретикулоцитоз гемопоезнинг кучайганлигини курсатади. Конда лейкопения, кейинчалик лейкоцитозни чапга силжиши билан характерланади. Иситма хомиланинг усиш ва ривожланишига тератоген таъсир курсатиши мумкин (миянинг ривожланишида оркада колиши, дисморфогенетик белгилар, анэнцефалия).
Шундай килиб-, хароратни кутарилиши бир томондан пироген фактор билан курашишга каратилган булса, иккинчи томондан организмнинг жарохатловчи таъсирига нисбатан адекват жавоб реакциясидир.
Иситманинг турлари: одатда инфекцион касалликда хароратнинг 38-39С гача кутарилиши окибати коникарли хисобланади, унинг ривожланмаслиги, субфебрил (37-37.9) ёки гиперпиретик(40-41С) булиши организмнинг реактивлиги тушиб кетганлигидан ёки касалликнинг огирлигидан далолат беради. Турли касалликларда иситма турлича кечиши мумкин, бу иситма згриликларида намоён булади.
-Доимий- бунда тана харорати баланд (39-40С), кундузи ва кечкурун бир хафта ёки бир неча кун сакланади. Кундалик узгариши 1С дан кам булади (пневмония, псевдотуберкулёз, ичтерлама).
- Интермитирловчи- хароратнинг суткалик узгариши 1С дан кам булмайди, ва пастки чегараси нормага келмайди (безгак).
-Ремиттирловчи- суткалик узгариш каттагина, лекин пастки чегара нормага тушади (бруцеллёз, кизамик, инфекцион мононуклеоз).
-Септик иситма - харорат баланд кутарилади (40С дан куп) ва паст сонларгача тушади (сепсис, токсоплазмоз).
-Кайтар иситма - харорат даврий равишда ошади (безгак, БТДК).
-Тулкинсимон иситма - харорат кутарилиб - тушиб турадиган холат булиб, вакти -вакти билан нормал даражалар кузатилади.
-Гиперпирексия - энг огир шаклли тана хароратининг 41 Сдан ошиши кузатилади ва асосан ёш болаларда учрайди (3 ёшгача) купинча марказий нерв системасининг
жарохатларида кузатилади ва аксарият холларда тиришишлар билан кечади (огир токсикоз, вирусли инфекциялар).
Бундан ташкари, иситманинг турлари орасида сусаювчи, рецидивловчи, узгарган ва нотугри турларини кам ажратиш мумкин.
Клиника. Болаларда «ок» ва «пушти» иситма фаркланади. «Ок» иситмада етакчи сабаб патогенетик халка булиб хаддан ташкари гиперкатехоламинемия хисобланади. У кон айланиш марказлашувига олиб келади ва куйидаги белгиларни намоён килади: терининг рангпарлиги, куруклиги, мармарсимон рангда булиши, кул-оёк учларининг совук булиши, тахикардия, систолик артериал босимнинг ошиши.
«Пушти иситма» да тери ранги - пушти ранг, нам ва иссик булади.
Иситманинг сабабларини куйидаги гурухларга булиш мумкин:
1 .Инфекцион омиллар:
а) умумий
б) учокли
2.Ноинфекцион омиллар:
а) бириктирувчи тукиманинг диффуз касалликлари(БТДК)
б) усма хосил булиши
в) кон касалликлари
г) бори шаъсиридан келиб чикадиган иситма
д) сунъий иситма
е) эндокринопатиялар
ж)конституционал иситма
З.Ноаник генезли иситма
Агар иситма узоги билан 1 хафта давом этса, у енгил инфекцияга боглик хисобланади.Агар иситма 1 хафтадан купрок давом этса, унда бирон бир жиддий касалликка боглик сабаблар булади.Агар иситма 3 хафтадан куп давом этса, тана харорати 38Сдан пасаймаса, бундай иситма ноаник генезли иситма (НГИ) дейилади
ва 90% холатларда НГИ сабаблари огир инфекция, хавфли усмалар ёки бириктирувчи тукиманмнг диффуз касалликлари кайд килинади.

Download 107,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish