Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкет тиббиёт академияси



Download 288,5 Kb.
bet20/23
Sana25.02.2022
Hajmi288,5 Kb.
#290976
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
05-Артериал гипертензия-2

Оёқларда АҚБни ўлчаш. Зарур бўлган ҳолларда ўтказилиши лозим.
Оёқларда қон босимини ўлчаш учун қоринда ётган беморнинг сонига манжета қўйилади ва тизза ости чуқурчасидаги тизза ости артерияси эшитилади. Меъёрида у қўлларга нисбатан 10-20 мм сим. уст.га юқори бўлади.
Артериал қон босими — қон томир тизими ишини характерловчи мухим кўрсаткич хисобланади. Қон босимини юракдан вақт бирлигида отилаётган қон хажми ва томирларнинг қаршилиги белгилаб беради. Қон юрак хосил қиладиган томирлардаги босим градиентининг таъсири остида харакатланганлиги учун, унинг энг юқори босими юракдан чиқиш жойида (чап қоринчада), бундан сал пастроғи артерияларда, капиллярларда ундан хам паст, энг пасти эса веналарда ва юракка киришда (ўнг бўлмачада) бўлади. Юракдан чикаверишда аорта ва катта артериялардаги босим кам фарқ қилади (5-10 мм сим.уст), чунки ушбу томирларнинг диаметри катта бўлгани учун гидродинамик қаршилиги паст. Худди шу зайлда катта веналар ва ўнг бўлмачадаги босим хам кам фарқланади. Қон босимининг энг кўп пасайиши кичик томирларда артериолалар, капиллярлар ва венулаларда юз беради.
Юқоридаги рақам — систолик артериал босим бўлиб, юрак сиқилиб қонни артерияларга отиб берган пайтда артериялардаги қон босимини кўрсатади.
Пастки рақам — диастолик босим бўлиб, юрак мушагининг бўшашиши вақтида артериялардаги босимни кўрсатади.
Диастолик босим — бу артериялардаги энг кам босимдир. Қон томирлар бўйлаб харакатланган сайин қон босими ўзгаришининг амплитудаси пасайиб боради, веноз ва капилляр босимларнинг юрак циклининг босқичларига боғлиқлиги кам.
Соғлом одамда артериал қон босимининг кўрсаткичи одатда (систолик/диастолик) 120/80 мм сим. уст.га тенг, катта веналардаги босим эса нолдан бир неча мм.сим.уст га паст (атмосфера босимидан паст). Систолик ва диастолик артериал қон босимлари орасидаги фарқ (пульс босими) меъёрида 30 - 60 мм сим.уст.ни ташкил этади.
Қўлларда АҚБнинг юқорилиги аниқланганда оёқларда АҚБни ўлчаб кўриш лозим, айниқса ёшларда. Кекса ёшдаги одамларда (60 ёшдан катта) ёши кичикларникига нисбатан кўпроқ ортостатик гипотензия юзага келади, айниқса гипотензив дори воситалари билан даволанаётганларида. Шунинг учун уларда АҚБни фақат ўтирган ҳолатда эмас, балки 2-5 дақиқа тинч ҳолатда бўлгандан сўнг ётган ҳолатда ҳам ўлчаш лозим.
АҚБнинг "ёлғондакам" кўтарилишига олиб келувчи қуйидаги бир неча сабаблар мавжуд:
- Семириш.
- «Ташриф гипертонияси».
- Елка артериясининг склерози (катта ёшдагиларда).
Стандарт манжета ишлатилганда АҚБни ўлчаш натижаларининг елка диаметрига боғликлик даражасини ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун АҚБ ни ўлчашда беморни елкасининг ўлчамлари ва ёшидан келиб чиқиб манжета танлаш мухим ахамиятга эга.. Болаларда ва жуда озиб кетган беморларда стандарт манжетанинг ишлатилиши кўрсатишларнинг пасайишига олиб келади, чунки хаво босими артериал қон томирни тўлиқ қисиб қолади. Аксинча мушаклари яхши ривожланган беморларда эса, қиска ва ингичка манжета ёрдамида унинг қалин тўқималари орасидаги елка артериясини сиқиш қийин бўлганлиги сабабли, ортиқча босим хосил қилиш лозим бўлади. Кўрсатиладиган босим ҳақиқийсидан юқорироқ бўлиб чиқади. Одатда манжетанинг газмол қопламаси ичида жойлашган резинали қопчанинг ўрта қисмини елка артериясига жойлаштириш кераклигига кам эътибор берилади. Кўпгина замонавий асбобларда ушбу қисмда белги қилиб қўйилган ва ушбу белгини тўғри жойлаштириш хақида қўлланма илова қилинган.



Download 288,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish