Гормонлар сигналини ўтказишни молекуляр механизмлари
Кўпчилик гормонлар биологик таъсир механизмини молекуляр асослари ҳақидаги замонавий тушунчаларни пайдо бўлишида Э.Сазерленднинг текширувлари ва циклик аденозилмонофосфат очилиши катта роль ўйнайди. Маълумки, ахборот ўтказилиш жараёнини йўналтирилиши ва нозик бошқарилиши, аввалом бор, хужайра гормонал ахборотини ташувчи рецептор молекулаларни мавжудлиги билан таъминлайди. Бу ахборот рецепторлари иккиламчи мессенжер деб ном олган, хужайра ичидаги боғловчиларни концентрациясини ўзгаршига олиб келади. Мессенжерни миқдори уларни ҳосил қилувчи ва парчаловчи ферментларни фаоллигига боғлиқ.
Таъсир этиш механизмига кўра гормонлар икки гуруҳга бўлинади:
Мембрана орқали таъсир этувчи гормонлар. Улар нишон хужайралар мембранаси билан боғланиб, ўз таъсирини хужайра ичига ўтказади. Пептид гормонлар ва адреналин бундай таъсирга эга. Бундай гормонлар хужайра ичига ахборотни иккинчи хабарчи воситасида (messenger) ўтказади. Бу вазифани цАМФ бажаради. цАМФ ўз навбатида протеинкиназани активлайди. Протеинкиназа АТФ иштирокида оқсилларни (ферментлари) активлаши натижасида хужайрада метаболик жараёни ўзгаради.
Цитозол механизмига эга бўлган гормонлар.
Стероид гормонлар (йодтиронинлар ҳам) мембрананинг липид қўш қавати орқали ўтиб цитоплазмада стероид - рецептор комплексини ҳосил қилади, комплекс ўзгаришга учрагандан сўнг ядрога ўтади ва хроматин билан бирикади. Мазкур жараёнда хроматиннинг кислотали табиатга эга оқсиллари ва бевосита ДНК иштирок этади.
Барча биологик фаол моддаларни рецепторлари кимевий табиати бўйича гликопротеинлар бўлиб, рецепторларни «ташувчи» домени хужайра аро бўшлиқ томонга қараган, рецепторни эффектор система билан (хусусан фермент билан) жавобгар қисми плазматик мембрана ички томонида жойлашган. Барча рецепторларни умумий хусусияти бўлиб, маълум бир гормонларга нисбатан уларни юқори спецификлиги (0,1 дан 10 нМ гача боғлик константаси) ҳисобланади. Шунингдек, рецепторни эффектор системалар билан боғланиши G-оқсиллар орқали амалга ошади, уларни вазифаси гормонлар ахборотини плазматик мембрана даражасида кўп маротаба ўтказишдан иборатдир. G-оқсил фаолланган шаклда аденилатциклаза орқали циклик АМФ синтезини стимуллайди, у эса хужайра ичидаги оқсиллар фаолланишни каскад механизмини бошлаб беради.
Хужайра ичидаги «иккиламчи» мессенжерлар биологик самараси орқали амалга ошишини умумий биологик механизми бўлиб, оқсилларни турли протеинкиназалар иштирокида нишон оқсиллар молекуласидаги серин, треонин, баъзида тирозин ОН-гуруҳларига АТФни охирги гуруҳини транспорт қилиш орқали, фосфорилланиш-дефосфорилланиш жараени ҳисобланади. Фосфорилланиш жараёни оқсил молекулаларини трансляциядан кейинги муҳим кимевий модификацияси бўлиб, уларни қурилиши ва вазифасини тубдан ўзгартиради. Хусусан, у структур хусусиятларини (суббирликларни ассоциация ва диссоциацияни), улар каталитик хусусиятларини фаолланиши ёки ингибирланишини чақиради, натижада кимевий реакциялар тезлиги ва умуман олганда хужайра функционал фаоллигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |